Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Sharqshunos-afg‘onshunos va siyosatshunos Suhrob Bo‘ronovning Afg‘on muammosi, Afg‘onistondagi vaziyat, qolaversa, Sharq makoni va mintaqamizda sodir boʻlayotgan eʼtiborga molik voqea-hodisalar haqida tahliliy fikr-mulohazalari taqdim etib boriladi.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Мулла Ҳасан Охунд: Ислом Амирлиги сув масаласида Эронга зарар бериш ниятида эмас

Афғонистон Муваққат ҳукумати раиси (Бош вазир) Мулла Ҳасан Охунд Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи билан бўлган учрашувда Ҳелманд дарёсидан фойдаланиш масаласида Эронга зиён етказиш мақсади йўқ эканлигини маълум қилди. Чунки, Аббос Арақчи музокараларда "Толибон" томонидан Ҳелманд дарёсидан икки томон ҳам фойдаланиш бўйича шартномага риоя этилишини сўраган.

👉@suhrob_buranov


🇮🇷 Эрон ташқи ишлар вазири Толибон билан музокаралар учун Кобулга етиб келди

Бугун, якшанба куни, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи Афғонистон ташқи ишлар вазири Амирхон Мутаққий билан музокаралар ўтказиш учун Кобулга ташриф буюрди.

🔹 Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бағаий:

Арагчининг бу сафарини Эроннинг қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш сиёсати доирасида деб таърифлади.

Бағаий ўзининг X (Twitter) саҳифасида:
"Бу ташриф қўшничилик сиёсати доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва умумий манфаатларни ҳал қилиш йўлида муҳим қадамдир"

, деб ёзди.

🗨 Музокаралардан кутилмалар:

Амирхон Мутаққий музокара давомида:
"Бу учрашув биз билан сиз ўртасидаги муносабатларнинг янги даражага чиқишига ёрдам беради, деган умиддамиз"

, – деди.

Шунингдек, у Эрон ва Афғонистонни "ҳамдард ва қувончларни бирга баҳам кўрувчи қўшни мусулмон давлатлар" деб таърифлади.

📊 Ташрифнинг аҳамияти:

Бу Аббос Арагчининг 2023 йил август ойида лавозимга киришганидан бери Афғонистонга қилган илк ташрифидир.

Ташриф доирасида Эрон ташқи ишлар вазирига бизнес делегация ҳамроҳлик қилмоқда, бу савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига ишора қилмоқда.

👉@suhrob_buranov


Жон Рэтклифф: АҚШ учун асосий геосиёсий таҳдид Россия эмас, Хитойдир

МРБнинг янги директори Жон Рэтклиффнинг айтишича, разведка ҳамжамияти Хитойни дунёнинг иккинчи иқтисодиёти сифатида Америка билан барча жабҳаларда рақобатлаша оладиган, улар дуч келаётган асосий геосиёсий таҳдид деб кўрмоқда. Унинг фикрича, Россия бунга қодир эмас.

Пентагон раҳбари Хегсет ҳам АҚШ Ҳинд-Тинч океанида "Хитой тажовузини тийиб туриш учун" иттифоқчилари билан ҳамкорлик қилишини айтган эди.

Американинг бунақа лавозимдаги янги раҳбарлари Украина-Россия урушини биринчи ўринга қўймаганига қараганда, яқин орада бу урушни музокаралар орқали ҳал этиш бўйича қандайдир келишувга эришиш эҳтимоли юқори бўлади.

👉@suhrob_buranov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎵Majnun nabudam..

👉@suhrob_buranov


"Толибон": Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон билан темир йўл шартномаси 2025 йил учун узайтирилди

Бу ҳақида "Толибон" Жамоат ишлари вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Ашраф Ҳақшунос маълум қилди. Хабарга кўра, ушбу шартнома "Толибон" ҳукуматининг темир йўл бошқармаси раиси ўринбосари томонидан имзоланган.

Бошқача айтганда, "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли Афғонистонга уланиши режалаштирилмоқда.

Қизиқ жиҳати Хитой аввал Афғонистонга юкларни Қозоғистон орқали юборар эди. Табиийки, бу йўлак хитойликлар учун масофа қисқаришига имкон беради.

👉@suhrob_buranov


КХШТ томонидан Тожикистон-Афғонистон чегараси хавфсизлигини таъминлаш режаси амалга оширилади

2025 йилда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара хавфсизлигини кучайтириш бўйича режани амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда ташкилот Бош котиби Имангали Тасмағамбетов Москвада ўтказилган КХШТнинг 2024 йилдаги фаолиятини кўриб чиқишга бағишланган йиғилишида маълум қилди.

📌 Чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус чоралар

Тасмағамбетовнинг таъкидлашича, режа КХШТнинг жанубий ҳудудида хавфсизликни таъминлаш учун махсус чораларни ўз ичига олади. Ушбу чора-тадбирлар чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва потенциал таҳдидларни олдини олишга қаратилган.

📜 Замонавий қурол ва ускуналар билан таъминлаш

2024 йил давомида КХШТ кучларини замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича ҳужжатлар кўриб чиқилди ва имзоланди. Бу, ўз навбатида, ташкилотнинг умумий мудофаа қобилиятини оширишга хизмат қилади.

🚨 Афғонистондаги таҳдидлар борасидаги ташвишлар

КХШТ аъзолари Афғонистондаги террорчилик гуруҳлари фаолиятини ўз хавфсизлигига жиддий таҳдид деб ҳисоблаб, бу борада ўз ташвишларини бир неча бор баён қилишган.

"Толибон" баёноти

Шу билан бирга, "Толибон" ҳаракати мазкур хавотирларни асоссиз деб ҳисоблайди. Амирлик вакиллари Афғонистон ҳудуди ҳеч қачон бошқа давлатларга қарши фойдаланилмаслигини таъкидлаб келмоқда. "Толибон" ҳаракати матбуот котиби Забиуллоҳ Мужоҳид шундай деди:
"КХШТ томонидан чегаралар бўйича билдирилган ташвишлар асоссиз. Афғонистон хавфсиз ва ҳеч қачон ўз ҳудудини бошқа мамлакатларга қарши фойдаланишга рухсат бермайди. Афғонистон ўз ваъдаларини қатъий бажаради."


🔎 Режанинг тасдиқланиши

КХШТнинг Тожикистон-Афғонистон чегарасини кучайтиришга қаратилган лойиҳа 2024 йилда ташкилотнинг Доимий кенгаши томонидан тасдиқланган ва аъзо давлатларга тақдим этилган эди. Энди эса унинг амалга оширилиши 2025 йилда бошланади.

👉@suhrob_buranov


🇺🇸2024 йилда АҚШ қурол экспорти рекорд даражага етди

Reuters хабарига кўра, 2024 йилда АҚШнинг хориждаги қурол савдоси рекорд даражага етди. У 29 фоизга ошиб, 318,7 миллиард долларни ташкил этди. Ушбу ўсиш Украинадаги уруш ва мамлакатларнинг келажакда юзага келиши мумкин бўлган можароларга тайёргарлиги туфайли қуролга бўлган талабнинг ортиши билан боғлиқ.

АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, Туркияга 23 миллиард долларга F-16 қирувчи самолётлари, Исроилга 18,8 миллиард долларга F-15 қирувчи самолётлари ва Руминияга 2,5 миллиард долларга М1А2 Абрамс танклари етказиб берилади.

Тўғридан-тўғри тижорат операцияцлари ва АҚШ ҳукумати орқали қурол сотиш ҳам сезиларли даражада ошди. Тўғридан-тўғри ҳарбий савдолар 2023 йилдаги 157,5 миллиард доллардан 2024 йилда 200,8 миллиард долларга, ҳукумат орқали савдолар эса 80,9 миллиард доллардан 117,9 миллиард долларга кўтарилди.

👉@suhrob_buranov


Халқаро жиноят суди "Толибон" етакчиларини қамоққа олиш учун ордер берди.

Халқаро жиноят суд Ҳайбатуллоҳ Оҳунзода ва Абдул Ҳаким Ҳаққонийни қамоққа олиш бўйича ордер бериши Афғонистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Ушбу қарор, айниқса, гендерга асосланган зўравонлик жиноятлари учун масъул шахсларга нисбатан қонун устуворлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

2021 йил 15 августдан буён Афғонистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва эркинликларига жиддий таъсир кўрсатган сиёсий вазият бутун жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солиб келмоқда.

БМТ Афғонистон миссиясининг баёнотида шундай дейилган:
"Бу қатъий ҳаракат 2021 йил 15 августдан буён афғон аёллари азият чекаётган инсон ҳуқуқлари бузилишларига нисбатан бепарволикка йўл қўйиб бўлмаслигини тасдиқлайди."
Бу қарорнинг глобал аҳамияти шундаки, у гендерга асосланган жиноятлар учун халқаро миқёсда жавобгарликни кучайтириши мумкин. Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишлари энди жаҳон ҳамжамияти назаридан четда қолмаслигига ишора бўлмоқда.

Афғонистоннинг қочқинликдаги сиёсий ҳаракатлари мазкур қарорни ижобий қабул қилиб, уни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адолат қарор топтириш йўлидаги катта қадам сифатида баҳолади.

Ўз навбатида, бу қарор "Толибон" ичидаги мўътадил қатлам вакилларининг ҳам позициясини мустаҳкамлайди. Хусусан, Сирожиддин Ҳаққоний, Амир Хон Муттақий, Аббос Станикзай ва бошқа айрим "Толибон" раҳбарларининг ижтимоий сиёсат бўйича қарашлари "Толибон" етакчисининг қарашларидан бироз фарқ қилади.

👉@suhrob_buranov


Трамп хорижий ёрдам дастурларини 3 ойга тўхтатди

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп маъмурияти ушбу давр ичида мавжуд хорижий ёрдам дастурлари АҚШ сиёсатига мувофиқ эканлигини кўриб чиқиши лозим. Трамп фикрича, бу дастурлар кўплаб ҳолларда Америка қадриятларига зид бўлган ёки деструктив ғояларнинг тарқалишига сабабчи бўлган.

Бу қарор Афғонистонга ҳам бевосита тааллуқли, чунки АҚШ бу мамлакатга энг йирик донорлардан бири сифатида, 2021 йил августидан 2024  йил бошигача БМТ гуманитар ташкилотлари ва ННТлар орқали 2,8 млрд доллар ажратган эди.

👉@suhrob_buranov


«Sharqshunos tahlilchilar» intellektual klubi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇮🇷Mahmud Ahmadinejad

Har ertalab o‘ziga: "Doim yodingda tut: sen xalq xizmatchisidan ortig‘i emassan".

O‘z xalqini sevgan noyob rahbar.

Obuna bo‘ling👉@sharqshunos_tahlilchilar


БАА "Толибон" ва Исломобод ўртасидаги низода воситачилик қилмоқда

Журналист Сами Юсуфзай маълумотига кўра, БАА расмийлари "Толибон" ва Покистон ўртасидаги тарангликни пасайтириш учун воситачи сифатида чиқмоқда. Ташриф чоғида Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний ҳамда Разведка бошқармаси раҳбари Абдул-Ҳақ Васиқ Покистон махсус хизматлари вакиллари билан учрашув ўтказгани айтиляпти.

Шу билан бирга, "Толибон" вакиллари бу сафарги ташрифни ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақийнинг яқинда БААга қилган сафаридан сўнг амалга ошгани эътиборни тортади. Эслатиб ўтамиз, Муттақий Дубайда Ҳиндистон ТИВ раҳбари ўринбосари билан ҳам учрашган эди — бу сўнгги 3,5 йил ичида "Толибон" билан Ҳиндистон ўртасида ўтказилган энг юқори даражадаги музокара ҳисобланади.

👉@suhrob_buranov


🇺🇳БМТ Афғонистон ривожланиши учун ёрдам кўрсатиш миқдорини оширди

БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси (МООНСА) раҳбари Роза Отунбаева бу ҳақида "Толибон" Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан учрашувда маълум қилди. Унга кўра, ривожланиш лойиҳаларига йўналтирилаётган маблағлар Афғонистон иқтисодиётини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ташкилот келгусида ҳам ушбу йўналишда иш олиб бориши маълум қилинган.

👉@suhrob_buranov


🇺🇿🇷🇺Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусовни қабул қилди.

👉@suhrob_buranov


🇵🇰🇮🇷​​Покистон ва Эрон вакиллари Афғонистон масаласини муҳокама қилди

Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Муҳаммад Содиқ Хон Эрондаги ҳамкасби Хошим Ашджазаде билан икки мамлакат дуч келаётган халқаро геосиёсий вазият ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашганини маълум қилди. Ушбу учрашувда Эроннинг Исломободдаги элчиси Ризо Амирий Муқаддам ва Покистоннинг Теҳрондаги элчиси Муҳаммад Мудассир Типу ҳам иштирок этган.

Шу пайтда Афғонистонда "Толибон" бошқаруви остидаги оғир гуманитар ва иқтисодий вазият кучайиб, кўплаб афғонларни қўшни мамлакатларга қочишга мажбур қилмоқда. Лекин бу қочқинлар мезбон мамлакатларда асосий хизматлардан, жумладан ҳуқуқий муҳофазадан кенг фойдалана олмаётгани боис янада оғир аҳволда қолишаётгани таъкидланмоқда.

Бундан ташқари, Эрон ва Покистонда бўлаётган афғон қочқинларига нисбатан таъқиблар, инсон ҳуқуқлари бузилиши ва мажбурий депортациялар ҳақидаги хабарлар жиддий хавотир уйғотаётганини қайд этиш лозим. Мазкур ҳолатлар афғон қочқинлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни хавфсиз шароит билан таъминлаш бўйича халқаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини кўрсатиб бермоқда. Афғон қочқинлари қабул қилинган халқаро конвенциялар доирасида муносиб тарзда муҳофаза қилиниши ва бу инқироз чуқурлашувининг олдини олиш учун биргаликда аниқ чоралар кўриш лозим.

Шу билан биргаликда, ҳар иккала мамлакат учун асосий муаммолардан бири Афғонистон билан чегара ҳудудларда терроризм ва сепаратизм хавфининг кучайиб бориши ҳисобланади.

Ўз навбатида, Дональд Трамп билдираётган баёнотлари ортидан АҚШнинг Афғонистон бўйича қарашларида ўзгаришлар юз бериши эҳтимоли минтақадаги давлатларни бир-бири билан мулоқот қилишга ундамоқда.

👉@suhrob_buranov


"Толибон" Трампнинг миллиардлаб долларлик қуролларни қайтариш ҳақидаги чақириғини рад этди

Bloomberg нашрининг ёзишича, "Толибон" нафақат қуроллар ва ҳарбий техникаларни қайтармаслиги, аксинча "ИШИД-Хуросон" гуруҳи билан курашиш учун АҚШдан замонавий илғор қуроллар билан таъминлашни сўраган.

Кузатамиз, АҚШнинг "чуқур давлати" қайси танловни амалга оширар экан...

👉@suhrob_buranov


🇺🇸 "Толибон" тарафдори Дональд Трампни Афғонистонга ёрдамни тўхтатмасликка чақирди

Кобулдан собиқ депутат Жаъфар Маҳдавий АҚШнинг Афғонистонга ёрдамни тўхтатмаслиги учун қуйидаги асосларни келтирмоқда:

▪️Республика давридаги коррупция — Нодавлат ташкилотлар (ННТ) ва афғон амалдорлари томонидан миллиардлаб долларлар талон-тарож қилинган, ёрдамни аҳолининг эҳтиёжманд қатламига етиб борган қисми жуда оз эди.

▪️"Толибон"нинг иқтисодий самарадорлиги — "Толибон" ҳокимиятга келганидан кейин ёрдам миқдори камайганига қарамай, инфлация пасайди, афғон миллий валютаси (афғоний) мустаҳкамланди ва кутилган иқтисодий инқироз юз бермади.

▪️Ёрдамнинг тўхтатилиши оқибатлари — Афғонистон иқтисодиётини йўқ қилиш мамлакатни наркотик мафия, контрабандачилар, жиноятчилар ва террорчилар учун хабга айлантиради.

Шунингдек, қўшни мамлакатларда миграция сиёсати кучайганини инобатга олганда, янги миграция тўлқини Европага ва АҚШга террорчилар билан бирга йўналиши мумкин.

👉@suhrob_buranov


"Европа Иттифоқи-Марказий Осиё" саммити жорий йилнинг апрель ойида Самарқандда бўлиб ўтади.

👉@suhrob_buranov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇦🇪 "Толиблар" БААларида

Хабарларга кўра, "Толибон" Ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақийнинг БААга ташрифидан бир неча кун ўтиб Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний ва Разведка раҳбари Абдул-Ҳақ Васиқ ҳам БААга ташриф буюрибди. Эътиборлиси уларни БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг ўзи қабул қилган.

👉@suhrob_buranov


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон АҚШнинг мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатини юқори баҳолайди ва алоҳида қадрлайди.

"Сизнинг биринчи Президентлик даврингизда Ўзбекистон-АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини таъкидлаб ўтишни истар эдим. Биз бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама платформалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз",

– дейилади Президент мактубида.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

👉@suhrob_buranov


🇺🇿Ўзбекистоннинг top 10 та ташқи савдо ҳамкорлари (2024 йил бўйича)

🇨🇳Хитой (12,5 млрд доллари)

🇷🇺Россия (11,6 млрд доллар)

🇰🇿 Қозоғистон (4,3 млрд доллар)

🇹🇷 Туркия (2,9 млрд доллар)

🇰🇷 Жанубий Корея (2 млрд доллар)

🇩🇪 Германия (1,2 млрд доллар)

🇹🇲 Туркманистон (1,1млрд доллар)

🇦🇫 Афғонистон (1,1млрд доллар)

🇫🇷 Франция (1,1млрд доллар)

🇮🇳Ҳиндистон (980 млн доллар)

👉@suhrob_buranov

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.