ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 🟦🟦🟦🟦

🔬 Дунёда хавфли касалликларнинг тури кўп. Шулардан бири жигар циррозидир.


Хўш, унинг келиб чиқишига қайси омиллар сабаб бўлади?

Беморда қандай белгилар кузатилади?

Хасталикнинг ягона давоси жигар кўчириб ўтказишми?

👨‍⚕️Ушбу саволларга Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Миршавкат Акбаров батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❗️Тадқиқот: Инсульт касаллигини тезкор аниқлаш йўли топилди

🧠 Инсульт — мияда қон айланишининг ўткир бузилиши билан кечадиган хавфли касаллик. У ўлим кўрсаткичи юқорилиги бўйича дунёда юрак-қон томир ва онкологик хасталиклардан кейинги ўринда туради.


🩺 Бу патологиянинг икки тури мавжуд — ишемик ва геморрагик. Ишемик инсульт миядаги қон томирига тромблар тиқилиб қолиши, геморрагик тури эса мияга қон қуйилиши билан фарқланади.

🔬 Тиббий амалиётда касалликни ташхислашда асосан компьютер томографияси ва магнит-резонанс томография (МРТ) технологияларидан фойдаланади. Бу эса маълум вақтни талаб этади.


📌 Буюк Британия олимлари томонидан қондаги GFAP оқсили концентрацияси ёрдамида инсульт касаллиги турини тезкор аниқловчи тиббий таҳлил усули яратилди. Ушбу тадқиқот натижалари Америка юрак касалликлари ассоциацияси сайтида эълон қилинди.

🔎 Қайд этилишича, ушбу янги диагностика усули беморни шифохонага олиб боргунга қадар инсульт келиб чиқишига қон қуйилиши ёки қон ивиши сабаб бўлганини зудлик билан аниқлаш имконини беради.

🧪 Тадқиқот давомида мияга қон қуйилиши қайд этилган беморларда GFAP даражаси қон ивиши туфайли келиб чиққан инсультни бошдан кечирганларга нисбатан қарийб етти баравар юқори бўлиши ўрганилди.

Эътиборли жиҳати, янги ташхис усулини бемор госпитализация қилинишидан аввал қўллаш мумкин. Таҳлил жавоблари бир неча дақиқада тайёр бўлади.


‼️ Бу эса тегишли муолажаларни тезкор равишда бошлаш ва бемор ҳаётини сақлаб қолиш ҳамда касаллик асоратларини камайтириш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Ижтимоий соҳа ташкилотлари ҳам экспорт фаолиятида фаолроқ иштирок этиши зарурлиги таъкидланди.

Ўтган йили “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастури бошланди. Жарроҳлик, дерматология, эндокринология марказлари чет эллик фуқароларга хизмат кўрсатишдан 1 миллион долларгача маблағ тушираётган бўлса, 18 та илмий марказда хизматлар экспорти 300 минг долларга етмаяпти.

Шу муносабат билан 24 та ихтисослашган марказнинг тиббий хизматлар экспортини 30 миллион долларга етказиш, Осиё тараққиёт банки билан 5 та ихтисослашган марказни хусусий бошқарувга берилишини тезлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Қўшни давлатлар билан чегарадаги постларга яқин ҳудудда жойлашган 60 та шифохонада ўтган йили 300 мингдан зиёд одамга тиббий хизмат кўрсатилган. Масалан, биргина “Айритом” халқаро савдо зонасида очилган хусусий клиника ўтган йилни ўзида 15 минг чет эллик фуқарога тиббий хизмат кўрсатди.

Лекин 3 та давлат билан чегарадош, 7 та божхона пости бўлган Тошкент вилоятидаги чегара олди ҳудудида бирорта клиника йўқ. Наманганда ҳам шу аҳвол.

Шу боис, вилоят ҳокимларига қўшни давлатлар билан чегара олди ҳудудларида 21 та кўп тармоқли клиника ташкил қилишни бошлаш топширилди.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦

❗️Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияси ЖССТ квалификациясидан ўтказилади

Мамлакатимизда фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш, соҳага жалб этилаётган инвестициялар ва экспорт ҳажмини сезиларли даражада ошириш ҳамда аҳолини сифатли, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари билан таъминлашга катта эътибор қаратиб келинмоқда.


📋 Президентнинг 2025 йил 28 январдаги “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ана шу мақсадга йўналтирилган бўлиб, унда бир қатор долзарб вазифалар белгилаб берилган.

📌 Шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияси 2025 йил якунига қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дастлабки квалификация (prequalification) тартибидан ўтказилиши кўзда тутилган.

Хўш, бу орқали биз нималарга эришамиз?

➡️ Аввало, марказ бу билан ўз лабораторияси ЖССТ томонидан тан олинган халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беришини амалда исботлайди. Табиийки, бу унинг халқаро миқёсдаги нуфузини ҳам оширади.


🔬 Айни чоғда лабораториянинг сифати юқори, хавфсиз дори воситаларини назорат қилиш борасидаги ўрни мустаҳкамланади.

📈 Унинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш имкони кенгаяди, яъни халқаро лойиҳаларда иштирок этиши учун кенг йўл очилади.

💊 Маҳаллий дори воситалари сифати халқаро талабларга жавоб беришини тасдиқлаш орқали ўзимизнинг фармацевтика маҳсулотлари жаҳон бозорларига олиб чиқилиши осонлаштирилади.

🧪 Лабораторияда халқаро талабларга мос келадиган синов усуллари йўлга қўйилади. Бу эса шу ернинг ўзида юқори даражали таҳлиллар ўтказилишига замин яратади.


‼️ Муҳими, бу дори воситаларининг сифатини кафолатлаш орқали аҳолини хавфсиз, самарали дори воситалари билан тўла таъминлаш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видеоселектор йиғилишида ҳамма ҳудудларда ҳам хизматлар бирдек ривожланмаётгани қайд этилди. Хусусан, Фарғонанинг 7 та туманида тиббий хизматлар ҳажми қисқаргани танқид қилинди.


Шундан келиб чиқиб, ҳамма вазир ва ҳокимлар янги-янги хизмат турларини кўпайтириш бўйича ҳар куни изланишда бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


Хусусан, унда қайд этилганидек, етти йилда хусусий клиникалар сони 3 карра ошди. Кўп клиникалар олиб келинган бренд тиббий ускуналарни рўйхатдан ўтказиш 6 ойгача чўзилаётганидан норози бўлиб, четдан келадиган ускуналарни соддалашган тартибда рўйхатдан ўтказиш таклифини беряпти.

Жойларда тиббий лаборатория очиш учун тадбиркорлар аккредитациядан ўтишга ойлаб вақт сарфлаяпти. Тўсиқлар жуда кўп. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир вилоятда 10 нафардан шундай тадбиркорлар бор. Улар 1 миллион доллардан пул тикиб, лаборатория очишга тайёр.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание, посвященное проделанной в 2024 году работе и основным задачам на 2025 год по развитию сферы услуг.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 #Тиббий_ракурс

"Қишлоқ шифокори" дастури Қўшработда қандай натижа бермоқда?


📈 Эр-хотин шифокорларнинг ҳар бири қарийб 10 миллион сўмдан маош оляпти...


👨‍⚕️ Қўштамғали аҳолисига қўшни вилоятдан келган врач тиббий хизмат кўрсатяпти...


📌 Жўшлик Ғайбулло ота узоқ умр кўриш сирини айтди...


📹 ССВ Матбуот хизматининг "Тиббий ракурс" лойиҳаси доирасида Қўшработ туманидан тайёрлаган навбатдаги кўрсатуви ана шу мавзуга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 #Медицинский_ракурс

🚅 Пресс-служба Минздрава ранее в рамках проекта «Медицинский ракурс» представила вашему вниманию видеосюжеты, подготовленные в новом ракурсе из отдаленных и труднодоступных территорий, таких как Муйнакский, Сохский, Учкудукский, Ангорский районы.

📍 А в новом году первым пунктом стал Кошрабатский район Самаркандской области...

Итак, что нового сегодня в районной медицине?

🚑 Довольно ли население работой «скорой помощи»?

👩🏻‍⚕️‍ Как патронажные акушерки организуют свою работу?


📹 Ответы на эти вопросы вы найдете в первой части репортажа «Медицинского ракурса», подготовленного из Кошрабатского района.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram


🔴🟦🟦🟦

❗️ССВ: Оилавий поликлиника замонавий бинода иш бошлади


Юртимизда тиббиётни халққа яқинлаштириш ва хизматлар сифатини ошириш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.


🔎 Хусусан, оилавий поликлиника биноларини замон талаблари асосида қуриш, уларни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

🏥 Бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида Бектемир тумани, “Мусаффо” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 69-оилавий поликлиника биноси қисқа фурсатда қурилиб, фойдаланишга топширилди.

💬 Очилиш маросимида таъкидланганидек, бунинг учун Давлат бюджетидан 18,4 млрд. сўм маблағ сарфланди. Уч қаватли ушбу кўркам муассасада ҳудуддаги 25 минг нафардан ортиқ кишига юқори даражадаги тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароит ва қулайликлар яратилган.


📌 Табиийки, давлатимизнинг бундай юксак эътиборидан ҳудуд аҳолиси ҳам, муассаса ходимлари ҳам мамнун.

📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан бу ҳақда тайёрланган махсус видеолавҳа билан яқин соатларда танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦

❗️ЖССТ: Ош тузининг муқобилидан фойдаланиш миллионлаб инсонлар ҳаётини узайтириши мумкин

🧂 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ош тузи истеъмолини камайтириш бўйича янги тавсияларини эълон қилди.


📈 Қайд этилишича, туздан меъёрдан ортиқ фойдаланиш қон босими кўтарилиши, инфаркт, инсульт, буйрак касалликларига чалиниш хавфини оширади.

ЖССТ тавсияларига кўра, кунлик натрий истеъмоли 2 граммдан ошмаслиги керак. Бу тахминан 5 грамм, янада соддароқ айтганда, бир чой қошиқ ош тузи деганидир.

📌 Бироқ ҳозирги кунда одамлар кунига 4,3 граммдан ортиқ натрий истеъмол қилмоқда. Ушбу кўрсаткич тавсия этилган меъёрдан қарийб икки баробар кўп.


🔎 Ваҳоланки, бундан ўн икки йил аввал ЖССТга аъзо давлатлар билан 2025 йилга бориб, туз истеъмолини 30 фоизга камайтириш юзасидан келишувга эришилган эди. Аммо, афсуски, бу мақсад амалга ошмади. Шу боис белгиланган муддат 2030 йилгача узайтирилди.

🩺 Янги тавсияларга кўра, анъанавий ош тузи ўрнига калий тузидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу орқали, аввало, қон босими нормаллашиб, юрак-қон томир касалликлари хавфи камаяди. Асаб тизими яхшиланади.

Калий тузи таъми ва хусусиятлари бўйича оддий туздан деярли фарқ қилмайди.


‼️ Тўғри, калий тузи ҳали кенг оммалашмаган, айрим ҳудудларда эса сотувда топиш қийин. Қолаверса, нархи баъзи мамлакатларда оддий туздан бироз қимматроқ бўлиши мумкин. Аммо бу моддани кенг истеъмолга киритиш орқали муаммонинг самарали ечимини топса бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 🟦🟦🟦🟦

🌍 Сўнгги пайтларда жисмоний фаоллик сусайиши ва камҳаракатлик туфайли одамлар орасида таянч-ҳаракати аъзолари касалликлари кўп учрамоқда. Улардан бири остеохондроздир.


Хўш, хасталикнинг юзага келишига яна қайси омиллар сабаб бўлади?

Остеохондроз ўз вақтида даволанмаса, қандай асоратлар қолдиради?

Унинг олдини олишда нималарга амал қилиш керак?

👨‍⚕️Мазкур саволларга Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Вертебрология бўлими мудири Рустам Мусаев батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📌 В Национальном детском медицинском центре еще одно нововведение.

🔬 Впервые в истории Узбекистана успешно проведена операция – хирургическое лечение мальформации Абернети эндоваскулярным методом.

Как проходила подготовка и сама операция?

❓Каково текущее состояние пациента?


📹 Ответы на эти вопросы вы найдете в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Малайзии Анвар Ибрагим подписали Совместное заявление об углублении двустороннего сотрудничества на пути к стратегическому партнерству.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 🟦🟦🟦

📌 Яқинда Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан яна бир янгиликка қўл урилди.

🔬 Ўзбекистон тарихида биринчи марта янги амалиёт, яъни эндоваскуляр усулда абернети синдромини бартараф этишга йўналтирилган жарроҳлик муолажаси ўтказилди.

Операцияга тайёргарлик ва уни ўтказиш жараёнлари қандай кечди?

Ҳозирда беморнинг аҳволи қай даражада?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.