🌏 POP_SPUTNIK


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мурожаат ва эълонлар учун саҳифа: @sputnikpop_admin
Реклама хизмати: @sputnikpop_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хабар олинг ака ука, жигарлардан…

Қариндошлар группасига юбориб қўйинг!

✍️@sputnikpop


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Ўғил болани 20 ёшида машинаси, 22 ёшида алоҳида квартираси бўлиши керак" деган қизларга ответ 😅

Тегишли жойларга ташлаб қўямиз!

✍️@sputnikpop


📣 ЕР ОЛУВЧИ ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

⚡️Эртага (9 февраль, якшанба куни) соат 14:00да Поп туманининг Тожикистон билан чегарадош ҳудудида (NURAN.UZ ШИЙПОНИДА) Президент фармонига асосан тадбиркорлар учун аукцион савдоларига чиқариладиган ерлар бўйича тақдимот бўлиб ўтади.

Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёки Ер олмоқчи бўлган тадбиркорларни ушбу тақдимотга таклиф этамиз!

📍 Садоқат чорраҳасидан Тожикистон чегара пости тарафга юрилади

✍️@sputnikpop


Pop tumanidagi 34-sonli umumta'lim maktabida ikki buyuk shoirlar Alisher Navoiy hamda Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludiga bag'ishlangan "MANGULIKKA MUHRLANGAN SIYMOLAR" deb nomlangan nazmiy navo kechasi bo'lib o'tdi.

O'quvchilar tomonidan tayyorlangan g'azallar,ruboiylar va sahna ko'rinishlari tadbirni  yanada fayzli va chiroyli  bo'lishiga sababchi bo'ldi. Tadbirni tayorlagan maktabning Ona tili va adabiyot fani o'qitivchilariga maktab ma'muriyati nomidan o'z rahmatimizni aytib qolamiz.

✍️@sputnikpop


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Абдуқодир Хусанов нафақат майдонга тушди, балки Сити таркибидаги илк голини уришга ҳам улгурди.

Ҳаёт Хусанов олдидаги қарзини узди. Ёдингизда бўлса яқинда Абдуқодир Ланс таркибида ПСЖ таркибига йўллаган зарбаси йўл йўлакай хужумчига салгина тегиб кетгани учун гол унинг номига ёзилмаган эди. Бугун худди шунга ўхшаш ҳолатни тескариси бўлди. Энг асосийси Хусанов майдонга тушган ўйинларда Сити ютқазмаяпти ))) Реалга қарши майдонга тушиш эҳтимоли бор, оз бўлса ҳам.

Якуний ҳисоб 2:1. шаҳарликлар кейинги босқичда.

✍️@sputnikpop


❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР 3 465 000 СЎМГАЧА БЎЛГАН ДАРОМАДИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎЛАШЛАРИ ШАРТ ЭМАС!

📃 Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан,

➖ Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМ (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 3 баравари (3 млн 465 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди

✏️ Бу дегани, ҳозирги кунда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, болаликдан ногиронлиги бўлганлар 3 465 000 сўмгача бўлган даромадларидан даромад солиғи тўлашлари шарт эмас. Улар даромад солиғини манашу суммадан ошган даромадларига нисбатан тўлайди бўлди.

✍️@sputnikpop


Албатта амаллар ниятларга боғлиқдир. Шунчаки бой бўлишни ният қилманг. Чунки зиқна бой бўлиб қолишликдан ёмони йўқ. Саҳий бой бўлай, деб ният қилиб қўяверинг. Ортиғи билан беради, насиб...

✍️@sputnikpop


#Тезкор

⚡️Россияда Рамазон ойи қачон бошланиши айтилди.

РФ мусулмонлари диний бошқармаси маълум қилишича Рамазон ойи 28 февраль куни қуёш ботиши билан бошланади.

• биринчи таровиҳ намози – 28 февраль
• биринчи рўза куни – 1 март
• охирги таровиҳ намози – 28 март
• охирги рўза куни – 29 март
• Рамазон ҳайити – 30 март


✍️@sputnikpop


#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

⚡️❗️Картадан картага пул ўтказмоқчи бўлсангиз шахсни тасдиқлаш мажбурий бўлади.

7 февралдан бошлаб Ўзбекистонда барча банклар ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларида идентификациядан ўтмаган мижозлар картадан картага пул ўтказа олмайди!

Қандай қилиб идентификациядан ўтиш мумкин?
1️⃣ Мобил иловангизни очинг
2️⃣ «Идентификациядан ўтиш» тугмасини босинг
3️⃣ Паспорт маълумотларингизни киритинг
4️⃣ Юзни сканер қилинг (Face ID)

ЯҚИНЛАРНИ ОГОҲЛАНТИРИНГ.

✍️@sputnikpop


⚡️Поп туманида 2025 йилда “Беш ташаббус олимпиадаси” ни ўтказиш бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди!

Семинар-тренингда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, спорт ва таълим тизими раҳбарлари, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, ижтимоий соҳа раҳбарлари иштирок этди.

Дастлаб туман ҳокими А.Султанов сўз олиб, маҳалла, сектор, туман, вилоят, республика босқичларида 5 ташаббус олимпиадаси ўтказилиши ва ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш бўйича кўрсатмалар бериб ўтди.


Шундан сўнг Ёшлар ишлари Поп туман бўлими раҳбари Б.Шамшидднов Президентимизнинг “Маҳаллада ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича олиб бораётган ислоҳотлари бўйича гапириб ўтди.

Семинар давомида модераторлар томонидан 5 ташаббус олимпиадаси ўтказилиши бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.

Шунингдек, семинарда масъулларга тегишли топшириқлар берилиб зарурий чоралар кўрилиши белгилаб олинди.

✍️@sputnikpop


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳар бир ҳаракатнинг асоси — мақсад. Унга сабр ва меҳнат орқали эришилади. Ҳаракат, мақсад ва натижа муваффақият калити. Синовлар бўлса-да, тўғри мақсад орзуларга етаклайди.

✍️@sputnikpop


❗️Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов икки ой муддатда республикада атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, хусусан, саноат корхоналари ва иссиқхоналарда чанг-газ ва локал сув тозалаш ускуналарини босқичма-босқич ўрнатиш бўйича дастурни тасдиқласин ва унинг ижро этилишини қатъий назоратга олиниши буюрилди

✍️@sputnikpop



13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.