Манави ақли паст ва "Анора" фильмини кўрмасдан фикр билдираётган қатлам вакилларига кимдир тушунтирадими йўқми? Бу фильмда умуман ўзбек номи тилга олинмаган, ўзбекистонлик қиз деган биронта сўз ёки эпизод йўқ!
Исми Анора бўлса ўзбек фохишаси экан деб жар солиб ўз миллатини ўзи ерга уриб ўтирган бу калтабинларни нима дейишга хам хайронман. Халқимиз шу даражада уқувсиз ва факт чекинг деган нарсага тупириб қўйган-ки, ёлғон ахборотлар алдовига тез тушади.
Мисол мана фильмни кўрмай фикр билдираётган Мубашни шотирлари ва муридлари хам у берган ахборотга чиппа чин ишониб, "вой дод шарманда бўлдик, ўзбеклар фохишаси хақида фильм чиқди" деб думбасига шапатилаб югуриб юришади.
Вахолангки фильмда умуман ўзбекка алоқаси бор йўқлиги хақида хеч қандай маълумот келтирилмаган!
Энди масалани яна бир томони бор. Худдики дунёдаги хамма давлатларда покизалар яшайди-ю, фақат Ўзбекистондан чиқади фохиша буларни хаёлларида.
Қон босиминг бошқа нарсалардан ошяпти сени эй Мубашшир шиптир!
Сен бошлаган ифлос юришингга қарши стоп берилгани касал қиляпти сени.
Агар билсанг, бизни дунёга шарманда қилаётганлар фохишалар эмас, айнан сени ва сенга ўхшаганларни тарбиясини олиб экстремист ва жиходчи бўлиб кетган терорчилар бўлади. Қайда террор бўлса ишқилиб ўзбеклар йўқмикин деб ўтирадиган бўлиб қолдик. Анорага келсак фильмни кўр анави ўрис хотининг билан, кейин хулосангни ёз!
https://t.me/spitamen10