☀️Зуҳо (чошгоҳ) намозининг фазилати
Савол:
Қуёш чиққанидан сўнг ўқиладиган намознинг ажри қандай?
Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ.
Қуёш чиққанидан сўнг ўқиладиган намоз шариатимизда зуҳо, яъни чошгоҳ намози деб аталади. Чошгоҳ намози суннати муаккада бўлиб, икки ёки тўрт ракаат ёки ундан ҳам кўп ўқилиши мумкин. Бу намознинг фазли тўғрисида бир неча ҳадислар келган, жумладан:
1) Абу Зар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар куни банда танасидаги ҳар бир суяк учун садақа қилиши керак. Бир бор тасбеҳ айтиш, бир бор ҳамд айтиш, бир бор “лаа илааҳа иллаллоҳ” дейиш, бир бор такбир айтиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш, буларнинг барчаси садақадир. Банда чошгоҳ вақтида икки ракаат намоз ўқиши шуларнинг барчасининг ўрнига ўтади”, деганлар (Муслим, 1181).
2) Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтади: “Халилим (яъни мен суйган инсон) уч ишга: ҳар ой уч кун рўза тутиш, чошгоҳ намозини ўқиш ва витрни ўқиб ухлашга буюрди, мен уларни ўлгунимча қолдирмайман” (Бухорий (1178) ва Муслим (721) ривояти). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрганлари бу амалларнинг савоби жуда ҳам улуғ эканидан далолатдир.
3) Абу Дардо ва Абу Зар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай деган: “Эй Одам боласи, куннинг бошида мен учун икки ракаат намоз ўқи. Шунда мен куннинг охиригача бўлган ишларингга кафил бўламан” (Термизий (437) ривояти
4) Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Чошгоҳ намозини фақат аввобларгина қолдирмай ўқийди. У аввоблар намозидир”, деганлар (Ибн Хузайма ривояти). Изоҳ: аввоб – Аллоҳ таолога кўп мурожаат қилувчи, Уни кўп зикр қилувчи, ибодатгўй дегани.
5) Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса ва қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, сўнг икки ракаат намоз ўқиса, унга тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ ҳаж ва умранинг савоби бўлади” (Термизий (586) ривояти
Чошгоҳ намози ҳам бугунги кунда аксар мусулмонлар эътиборсиз бўлган суннатлардандир. Аллоҳ таоло барчамизни бу суннатни қайта тирилтириш учун ўз ҳиссасини қўшганлар сафида қилсин!
Яқинларингизга ҳам улашинг
ватсап канал⤵️
https://whatsapp.com/channel/0029Vb8TRYkAjPXNYVlViC1U
телеграм канал ⤵️
https://t.me/soolihaayol
ватсап группа ⤵️
https://chat.whatsapp.com/CsOXwViqcQkHIVHRq8jKuA