🌸𝕊𝕆𝕃𝕀ℍ𝔸 𝔸𝕐𝕆𝕃🌸


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


аёлларга тегишли👇
🧕масалалар
🧕маслахатлар
🧕🏻оилавий муаммолар учун тавсиялар
🧕🏻илмга кизиктириш
🧕🏻фарзанд тарбиясига оид масалалар
🧕🏻дарсликларга элонлар
🧕🏻хархл конкурслар
🧕таом рецептлар
🧕кзикарли челленджлар
мурожат учун комментга

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🗣Шайх Абу Исхоқ Ҳувайний роҳимаҳуллоҳнинг ўлимидан олдинги гаплари:

"Аллоҳга қасам, гўё дунё қалбимдан чиқиб кетгандай.
Шундай ҳолатдаманки, на аёл ва на фарзанд истаги қолмади
Илло мен умид қилган Аллоҳни муҳаббати ва Росулуллоҳ ﷺни муҳаббатини истайман.
Мен бутун ҳаётим ва ёшлигимни шу билан яшаб ўтказдим.
Росулуллоҳ ﷺнинг шамоилларини жамлашга, изларидан юришга ҳаракат қилдим.
Истардимки, агар ёнларида бўлганимда, оёқларини ўпган бўлардим.
Валлоҳи сўнг валлоҳи сўнг валлоҳи
Росулуллоҳ ﷺнинг муборак юзларини бир мартта кўриш эвазига бутун аҳлим ва молимни бериш имкони берилганда, берган бўлардим
Ҳадисда:

Пайғамбаримиз Муҳаммадﷺ шундай дедилар:

"Умматим ичида менга энг қаттиқ муҳаббат қўйганлар мендан кейин келадиган кишилардир. Улардан бири мени кўриш учун оиласи ва мол-мулкини фидо қилишни орзу қилади."

Мен ана шу ҳадисдаги киши бўлишни орзу қиламан.

Мен Расулуллоҳ ﷺ ҳақида гапирсам, гўё қалбим кўксимдан чиқиб кетади..."

Аллоҳ у кишига раҳм қилсин🤲🤲


Рамазон дуо ойи

📜Фарзандлар ҳаққига дуо

Аллоҳим, фарзандларимни ҳар қандай ёмонлик ва офатлардан асра.
Уларда менга барака бер ва уларни менга дунё ва охиратда кўз қувончи, шодлик сабаби қилиб бер.
Аллоҳим, уларни фойдали илм, солиҳ амал, ҳусни хулқ ила ризқлантир.
Тўғри йўлинг – сиротил мустақиймингга уларни ҳидоят қил ҳамда Ўзинг яхши кўрган ва рози бўладиган нарсага уларни муваффақ қил.
Аллоҳим, фарзандларимни солиҳ бандаларинг қаторига кирит.
Аллоҳим, уларни соғлик-саломатлик ва офият билан ризқлантир ва уларни ҳар қандай ёмонликдан муҳофаза қил.

ватсап канал⤵️
https://whatsapp.com/channel/0029Vb8TRYkAjPXNYVlViC1U

телеграм канал ⤵️
https://t.me/soolihaayol

ватсап группа ⤵️
https://chat.whatsapp.com/CsOXwViqcQkHIVHRq8jKuA


🍫бинту Абибакр🍫

🌸сура 113 Ал-Фалақ🌸

ундан авалги сурамиз⤵️

https://t.me/soolihaayol/6062




Сийрат дарслари,
Кабрдаги 3 саволдан яни
1. Роббинг Ким ?
2. Пайгамбаринг ким ?
3. Дининг Нима ?
деган саволдан пайгамбаринг ким деган саволга жавоб бероласзми?
йок ха дейишга шошилманг, качон жавоб бероллемиз качонки У Зотни яхши таниб суннатларига эргашсак, У Зотнинг хаётидан ибрат, намуналар олсак, у Зотнинг хулклари билан хулклансак, хаётларини амалларимизда татбик килсак шунда жавоб беролимиз ин ша Аллох, бунинг учун У Зотни хаёт йулларини сийратларини урганишлигимиз вожиб булади!

урганмокчилар шу каналимиздан фойдалансанглар булади, манфаатли булсин, хар хафта ташлаб турамиз ин ша Аллох дарслик🌸

ватсап канал⤵️
https://whatsapp.com/channel/0029Vb8TRYkAjPXNYVlViC1U

телеграм канал ⤵️
https://t.me/soolihaayol

ватсап группа ⤵️
https://chat.whatsapp.com/CsOXwViqcQkHIVHRq8jKuA




Дуо - РОББИМ АЛЛОҲ БИЗГА ЯХШИЛИК АТО ҚИЛГИН.

بســـــــــم الله الرحمن الرحيم

Эй Аллоҳим, албатта, Сен афв қилгувчисан, бизни афв қил. Эй Аллоҳим, бизга ризо назари билан боқ ва бизни покиза бандаларинг қаторида қил, жафокашлар орасида қилма. Эй Аллоҳим, бизнинг орзу-умидларимизни рўёбга чиқар, барча ҳолатларда ҳам амалларимизни ўнгла. Розилигингга элтувчи йўлларни қулай эт, бизни яхшиликларга йўлла, бизга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато эт ва бизни дўзах азобидан сақла.

Аллоҳ таоло айтади:

وَمِنۡهُم مَّن يَقُولُ رَبَّنَآ ءَاتِنَا فِي ٱلدُّنۡيَا حَسَنَةٗ وَفِي ٱلۡأٓخِرَةِ حَسَنَةٗ وَقِنَا عَذَابَ ٱلنَّارِ

Ва уларнинг орасида шундай зотлар ҳам борки, Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, Охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин, дейдилар.

(Бақара сураси, 201-оят).

ватсап канал⤵️
https://whatsapp.com/channel/0029Vb8TRYkAjPXNYVlViC1U

телеграм канал ⤵️
https://t.me/soolihaayol

ватсап группа ⤵️
https://chat.whatsapp.com/CsOXwViqcQkHIVHRq8jKuA




​​​​القرآن كريم     Суралар номи таржимаси

١ _ Фатиҳа _ Очувчи
٢ _ Бақоро _ Сигир
٣ _ Алий Имрон _ Имрон оиласи
٤ _ Ниса _ Аёллар
٥ _ Маида _ Дастурҳон
٦ _ Анам _ Чорвалар
٧ _ Ароф _ Жаннат билан Дозаҳни ажратиб турадиган девор
٨ _ Анфал _ Ўлжалар
٩ _ Тавба _ Тавба
١٠ _ Юнус _ Юнус (ном) алайҳисалам
١١ _ Ҳуд _ Ҳуд (ном) алайҳисалам
١٢ _ Юсуф _ Юсуф (ном) алайҳисалам
١٣ _ Раъд _ Мамақалдироқ
١٤ _ Иброҳим _ Иброҳим (ном) алайҳисалам
١٥ _ Ҳижр _ Мадина ва Шом ортасдаги водий
١٦ _ Наҳл _ Асалари
١٧ _ Исро _ Тунги сайр
١٨ _ Каҳф _ Ғор
١٩ _ Марям _ Марям (ном) розиАллаҳу анхо
٢٠ _ Тоҳо _ Тохо ҳарф
٢١ _ Анбия _ Пайғамбарлар
٢٢ _ Ҳаж _ Ҳаж
٢٣ _ Муминун _ Мўминлар
٢٤ _ Нур _ Нур
٢٥ _ Фурқон _ Ҳақ билан ноҳақни ажратиб бергувчи
٢٦ _ Шуаро _ Шоирлар
٢٧ _ Намл _ Чумоли
٢٨ _ Қасас _ Қисса
٢٩ _ Анкабут _ Ўргимчак
٣٠ _ Рум _ Рим (давлат номи)
٣١ _ Луқман _ Луқмон
٣٢ _ Сажда _ Сажда
٣٣ _ Аҳзаб _ Фирқалар
٣٤ _ Сабаʼ _ Сабаʼ (қабила номи)
٣٥ _ Фатир _ Илк Яратгувчи
٣٦ _ Ясин _ Я син ҳарф
٣٧ _ Вас-саффат _ Саф тортиб тургувчилар
٣٨ _ Сод _ Сод ҳарф
٣٩ _ Зумар _ Гуруҳлар
٤٠ _ Ғофир _ Магфират қилгувчи
٤١ _ Фуссилат _ Муфассал баён қилинган
٤٢ _ Шўро _ Маслаҳат
٤٣ _ Зуҳф _ Зеб зийнат
٤٤ _ Духон _ Тутун
٤٥ _ Жасия _ Тиз чўкувчилар
٤٦ _ Аҳқоф _ Қумтепалар
٤٧ _ Муҳаммад _ Муҳаммад солаллаҳу ъалайҳу вассаллам
٤٨ _ Фатҳ _ Ғалаба
٤٩ _ Ҳужурот _ Ҳужралар
٥٠ _ Қоф _ Қоф ҳарф
٥١ _ Ваззарият _ Суриб кетувчи шамоллар
٥٢ _ Тур _ Тур тоғи
٥٣ _ Нажм _ Юлдуз
٥٤ _ Қомар _ Ой
٥٥ _ Роҳман _ Меҳрибон
٥٦ _ Вақеа _ Воқеа
٥٧ _ Ҳадид _ Темир
٥٨ _ Мужадала _ Мунозара
٥٩ _ Ҳашр _ Жамлаб сургун қилиш
٦٠ _ Мумтаҳана _ Имтиҳон қилингувчи аял
٦١ _ Саф _ Саф қатор
٦٢ _ Жумаʼ _ Жумаʼ куни
٦٣ _ Мунафиқун _ Мунофиқлар
٦٤ _ Тағобун _ Бир бирини алдаш-зиён келтириш куни
٦٥ _ Талақ _ Талоқ
٦٦ _ Таҳрим _ Ҳаром қилиб олиш
٦٧ _ Мулк _ Бойлик
٦٨ _ Қолам _ Қалам ёзув асбоби
٦٩ _ Алҳаққо _ Аниқ рой бергувчи
٧٠ _ Маъриж _ Осмон қаватлари
٧١ _ Нуҳ _ Нуҳ (ном) алайҳисалам
٧٢ _ Жин _ Жин
٧٣ _ Муззаммил _ Кийимларига ўралиб олган зот
٧٤ _ Муддассир _ Либосларига бурканиб олган зот
٧٥ _ Қиямат _ Қиёмат
٧٦ _ Инсон _ Инсон
٧٧ _ Мурсолат _ Юборилган шамоллар
٧٨ _ Набаʼ _ Ҳабар
٧٩ _ Назият _ Жон олгувчи фаришталар
٨٠ _ Абаса _ Қошини чимирди юзини буруштирди
٨١ _ Таквир _ Ўралиш
٨٢ _ Инфитор _ Ёрилиш
٨٣ _ Мутаффифун _ Бошқаларнинг ҳаққидан уриб қолгувчилар
٨٤ _ Иншиқоқ _ Ёрилиш
٨٥ _ Буруж _ Осмондаги буржлар
٨٦ _ Тариқ _ Тунги йўлчи
٨٧ _ ЪАла _ Энг олий зот
٨٨ _ Ғошиа _ Ўраб олгувчи
٨٩ _ Фажр _ Тонг
٩٠ _ Балад _ Шаҳар
٩١ _ Шамс _ Қуёш
٩٢ _ Лайл _ Кеча тун
٩٣ _ Зухо _ Чошгоҳ вақти
٩٤ _ Шарҳ _ Очмоқ, кенг қилмоқ
٩٥ _ Тийн _ Анжир
٩٦ _ Алақ _ Лаҳта қон
٩٧ _ Қодр _ Қадрли кеча
٩٨ _ Баййина _ Аниқ ҳужжат
٩٩ _ Залзала _ Зилзила
١٠٠ _ Адият _ Чопқир отлар
١٠١ _ Қориа _ Қалбларни қаттиқ қўрқитувчи қиёмат
١٠٢ _ Такасур _ Тўплаб кўпайтиришга берилмоқ
١٠٣ _ Аср _ Аср намоз вақти
١٠٤ _ Ҳумаза _ Бўҳтончи
١٠٥ _ Фил _ Фил ҳайвон
١٠٦ _ Қуройш _ Қурайш қабила
١٠٧ _ Маъун _ Идиш тавоқ
١٠٨ _ Кавсар _ Кавсар
١٠٩ _ Кафирун _ Кофирлар
١١٠ _ Наср _ Ёрдам
١١١ _ Масад _ Пишиқ тола
١١٢ _ Иҳлас _ Иҳлос қилиш
١١٣ _ Фалақ _ Тонг
١١٤ _ Нас _ Одамлар.

ватсап канал⤵️
https://whatsapp.com/channel/0029Vb8TRYkAjPXNYVlViC1U

телеграм канал ⤵️
https://t.me/soolihaayol

ватсап группа ⤵️
https://chat.whatsapp.com/CsOXwViqcQkHIVHRq8jKuA




Хижрий ойлар.

  1. Мухаррам - المحرم
  2. Сафар - صفر
  3. Робийуль-аввал - ربيع الاول
  4. Робийусь-соний - ربيع الثانى
  5. Жумадуль-увлa- جمادى الأولى
  6. Жумадуль-ахир - جمادى الآخرة
  7. Ражаб - رجب
  8. Шаъбон -شعبان
  9. Рамазон - رمضان
  10. Шаввол - شوال
  11. Зул-қаъда - ذوالقعدة
  12. Зул-ҳижжa - ذو الحجة

ватсап канал⤵️
https://whatsapp.com/channel/0029Vb8TRYkAjPXNYVlViC1U

телеграм канал ⤵️
https://t.me/soolihaayol

ватсап группа ⤵️
https://chat.whatsapp.com/CsOXwViqcQkHIVHRq8jKuA




☀️Зуҳо (чошгоҳ) намозининг фазилати

Савол:
Қуёш чиққанидан сўнг ўқиладиган намознинг ажри қандай?

Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ.

Қуёш чиққанидан сўнг ўқиладиган намоз шариатимизда зуҳо, яъни чошгоҳ намози деб аталади. Чошгоҳ намози суннати муаккада бўлиб, икки ёки тўрт ракаат ёки ундан ҳам кўп ўқилиши мумкин. Бу намознинг фазли тўғрисида бир неча ҳадислар келган, жумладан:

1) Абу Зар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар куни банда танасидаги ҳар бир суяк учун садақа қилиши керак. Бир бор тасбеҳ айтиш, бир бор ҳамд айтиш, бир бор “лаа илааҳа иллаллоҳ” дейиш, бир бор такбир айтиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш, буларнинг барчаси садақадир. Банда чошгоҳ вақтида икки ракаат намоз ўқиши шуларнинг барчасининг ўрнига ўтади”, деганлар (Муслим, 1181).

2) Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтади: “Халилим (яъни мен суйган инсон) уч ишга: ҳар ой уч кун рўза тутиш, чошгоҳ намозини ўқиш ва витрни ўқиб ухлашга буюрди, мен уларни ўлгунимча қолдирмайман” (Бухорий (1178) ва Муслим (721) ривояти). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрганлари бу амалларнинг савоби жуда ҳам улуғ эканидан далолатдир.

3) Абу Дардо ва Абу Зар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай деган: “Эй Одам боласи, куннинг бошида мен учун икки ракаат намоз ўқи. Шунда мен куннинг охиригача бўлган ишларингга кафил бўламан” (Термизий (437) ривояти

4) Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Чошгоҳ намозини фақат аввобларгина қолдирмай ўқийди. У аввоблар намозидир”, деганлар (Ибн Хузайма ривояти). Изоҳ: аввоб – Аллоҳ таолога кўп мурожаат қилувчи, Уни кўп зикр қилувчи, ибодатгўй дегани.

5) Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса ва қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, сўнг икки ракаат намоз ўқиса, унга тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ ҳаж ва умранинг савоби бўлади” (Термизий (586) ривояти

Чошгоҳ намози ҳам бугунги кунда аксар мусулмонлар эътиборсиз бўлган суннатлардандир. Аллоҳ таоло барчамизни бу суннатни қайта тирилтириш учун ўз ҳиссасини қўшганлар сафида қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг

ватсап канал⤵️
https://whatsapp.com/channel/0029Vb8TRYkAjPXNYVlViC1U

телеграм канал ⤵️
https://t.me/soolihaayol

ватсап группа ⤵️
https://chat.whatsapp.com/CsOXwViqcQkHIVHRq8jKuA




🌙(Аллоҳнинг) раҳмат эшиклари Рамозонда кенг очиб қўйилади. Ким Аллоҳнинг раҳматига Рамозонда эришмаса, бошқа ойларда етишиши янада қийинроқ бўлади. Раҳмат эшиклари кенг очиб қўйилган, эшик қоқишга ҳожат йўқ, (солиҳ амалларга) шошилиб, тезроқ кириб олинглар!

Шайх Абдулазиз Торифий


ватсап канал⤵️
https://whatsapp.com/channel/0029Vb8TRYkAjPXNYVlViC1U

телеграм канал ⤵️
https://t.me/soolihaayol

ватсап группа ⤵️
https://chat.whatsapp.com/CsOXwViqcQkHIVHRq8jKuA




#Рамазон, 19-кун🌙

Рамазоннинг сўнгги ўн кунлиги арафасида!

Оиша онамиз ривоят қилади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Рамазоннинг охирги) ўн кунлиги кирганида белбоғларини боғлар, тунларини бедор ўтказар ва оила(аъзо)ларини (тунги намозга) уйғотар эдилар”. (Бухорий ва Муслим ривояти)

Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг кечалари йил давомидаги энг афзал тунлардир. Бу фурсат ичида Қадр кечаси бор. Бу кеча эса Аллоҳ Таъоло таъкидлаганидек минг ойдан яхшидир.

Ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги ўн кунлигида нима қилишларини тасвирлаб берди: у киши бу муддатда ибодатларга жидду-жаҳд қилар, фақат ўзлари кифояланиб қолмай аҳли оилаларини ҳам шунга ундар эдилар.

“Белбоғларини боғлар эдилар” – яъни, Абдурраззоқ Суфён Саврийдан ривоят қилганидек, “аёллардан четланардилар”. Ваҳоланки, Рамазон кечаларида рўзадорлар аёллари билан яқинлашишига Аллоҳ рухсат берган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса бу вақтни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат қилиб олишга интилардилар.

“Тунларини бедор ўтказардилар” — ибодат билан машғул бўлардилар.

“Оила(аъзо)ларини уйғотардилар” — аёлларини уйқудан уйғотиб, уларни ҳам тунги таҳажжудни ўқишга тарғиб этар эдилар.

Рамазоннинг охирги ўн кунлиги 20-кундан 21-кунга ўтар тундан бошланади. Туннинг ўзи эса қуёш ботганидан кейин, шом вақтидан бошлаб ҳисобланади.

Демак, эртага шом намозидан эътиборан Рамазоннинг сўнгги ўн кунлиги киради. Бу кунларнинг кечаларини айниқса ғанимат билиш керак. Зеро, ҳар бир тугаган кун (тун) тарих – ортга қайтмайди, ундан фойдаланган ютади, фойдаланмай ғафлат уйқусида ўтказган эса бу кечалардаги савобларга эриша олмайди.

ватсап канал⤵️
https://whatsapp.com/channel/0029Vb8TRYkAjPXNYVlViC1U

телеграм канал ⤵️
https://t.me/soolihaayol

ватсап группа ⤵️
https://chat.whatsapp.com/CsOXwViqcQkHIVHRq8jKuA




📚 - Баҳона тўқиб берма

Кўп ўқитувчилар буни билмайди — сиз ҳозир билиб оласиз!

Педагоглар йўл қўядиган жиддий хатолардан бири — ўқувчига баҳона тўқиб бериш:

• болалар бу мавзу қийин;
• сизларни ҳам тушунаман, мавзулар мураккаблашиб кетяпти;
• бугунги бўлим зерикарлироқ;
• ўзи бу фан тушунарсизроқда.

Шу ва шу каби баҳоналар — ўқувчиларни дарсдан ёпилишига сабабчи бўлади.

Эслаб қолинг, зерикарли мавзу йўқ — ўз устида ишламайдиган устозлар бор:

"Мавзу қийин деб", масъулиятни ўзидан осонгина соқит қилмоқчи бўлади.

Дарсим қийин деб ҳисоблайдиган бўлсангиз — сизнинг муаммойингиз.

Изланинг, китоб ўқинг, видеолар кўринг.

Маҳоратли педагоглар эса баҳонани имкониятга айлантиради:

✅ Бу мавзу ажойиб — ҳақиқий челленж!

✅ Кўп инсонлар университетга кирмагунча буни билмайди, лекин сизлар ҳозир ўрганиб оласизлар!

✅ Бу мавзуни тушунганингиз сари — мароқ беради!

✅ Катталар ҳам бу мавзудан қўрқади. Ўрганиб олганингдан кейин аксарият катталардан кўпроқ нарса билиб оласан!

✅ Ҳали бу мавзуни билишингдан фахрланасан!

✅ Бу ерда бир нечтагина янги сўзлар бор, билиб олишинг билан бемалол ишлатасан.

✅ Буни бемалол уддалай оласан!

✅ Биринчи марта тушунмаган бўлсанг бу — нормал, энди тушунасан, яна ҳаракат қил.

Юқоридаги гаплар ўқувчиларни дарсга қизиқтириб, ўзига бўлган ишончларини ҳам кўтаради.

Қиссадан ҳисса

Лимондан — лимонад тайёрланг!

ватсап канал⤵️
https://whatsapp.com/channel/0029Vb8TRYkAjPXNYVlViC1U

телеграм канал ⤵️
https://t.me/soolihaayol

ватсап группа ⤵️
https://chat.whatsapp.com/CsOXwViqcQkHIVHRq8jKuA



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.