Солиҳа аёл
Ҳасан Басрий ҳикоя қиладилар: «Маккада кийим сотиб олиш учун бир кийимфуруш олдида тўхтадим. У молини мақтаб, қасам ичишга тушди. Мен бунақа одам билан савдо қилиб бўлмайди, дедим‑да, уни тарк этдим ва кийимни бошқадан сотиб олдим. Шу воқеадан икки йил ўтиб, яна ҳажга бордим ва ўша одамнинг олдидан чиқиб қолдим. Бироқ, унинг ҳалигидай молини мақтаб қасам ичганини эшитмадим. Шунда унга: «Сиз мен бир неча йил олдин учратган киши эмасмисиз?» деб сўрадим. У: «Ҳа, шундай», деди. Мен унга: «Сизни ушбу мен кўриб турган ҳолатга нима олиб келди: молни мақтамаяпсиз ҳам, қасам ичмаяпсиз ҳам?» дедим. У шундай деди: «Менинг бир аёлим бўлиб, агар уйга кам нарса олиб борсам, уни умуман назарига илмас, кўпроқ нарса билан борсам, уни кам деб тўпалон қилар эди. Аллоҳ унинг жонини олди. Ундан кейин мен яна бир аёлга уйландим. Бу аёл эрталаб бозорга отланган чоғим кийимимдан ушлаб: «Ҳой фалончи, Аллоҳга тақво қилинг, бизга фақат ҳалол‑пок нарса едиринг. Агар оз нарса олиб келсангиз, уни кўп ўрнида кўрамиз. Бордию, ҳеч нима олиб кела олмасангиз, ип йигириб сизга кўмаклашамиз», дейди».
Yaqinlaringizga ham ulashing.
Kanalga a'zo bo‘ling:
👉@soktari_masjidi 👈