#Психология
Психологияни ўрганиш ва инсонларга беминнат хизмат қилишга бўлган меҳрим, эҳтимол, аяжоним @FeruzaMusaevna дан мерос бўлса керак 😊.
Ёшлигимиздан опам иккаламиз аяжоним таъсири остида чет эл психологларини (Луиза Хей, Олег Гадецкий, Олег Турсунов, Александр Хакимов, Марина Таргакова) тинглаб улғайганмиз. Улар орасида кўпчилиги шифокорлар, масалан, Марина Таргакова аллерголог мутахассис. Лекин у барча аллергия касалликларини дори-дармон билан даволаб бўлмаслигини англаб, психологияни танлаган ва ҳозирги кунда айнан шу йўналишда инсонларга ёрдам бериб келмоқда.
Ота-онамиз туфайли опам иккимиз ёшлигимиздан турли хил лойиҳаларда иштирок этиб, волонтёрлик қилганмиз, ёзги инглиз тили лагерларида ўқитувчи бўлиб ишлаганмиз. Улар бизга илм олишни устувор вазифа сифатида қўйиб, инглиз тилимизни мукаммал ўзлаштиришимиз учун чет эл лойиҳаларида қатнашишимизга, ўқишимизга ва дунёни кезишимизга имконият яратиб беришган.
👉@sokhiba_komilovna