#Маълумот_учун
Ҳ
урматли юртдошлар!Академик В.Вохидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Хирургия Илмий Амалий Тиббиёт марказида
2025 йил 16 февралдан 22 февралгача Саудия Арабистони Подшоҳ Салмон Гуманитар Ёрдам Маркази ва Ислом Дунёси Ҳамжамияти томонидан болаларда
туғма юрак нуқсонларини даволаш бўйича беғараз кўмак лойихаси ташкил этилган.
Лойихага асосан 30 кишидан иборат, дунёнинг нуфузли клиникаларида ишлаб тажриба орттирган (АҚШ, Канада, Великобритания, Янги Зеландия) саудиялик мутахасислар гуруҳи болаларда турли хил даражадаги мураккаб бўлган туғма юрак нуқсонларини эндоваскуляр (кесмасдан) ва очиқ жарроҳлик йўли билан Хирургия Маркази ходимлари хамкорлигида амалга оширилади.
Таъкидлаш лозимки, барча турдаги амалиётлар ва жарроҳлик учун зарур бўлган ҳамма тиббий буюмлар (сарфлов материаллари) Саудия Арабистони Подшох Салмон Гуманитар Ёрдам Маркази томонидан тақдим этилади.
Агар сизнинг яқинларингиз ёки фарзандингизда туғма юрак нуқсони аниқланган бўлса бизнинг марказ мутахасисларига мурожаат қилинг ва текширувлардан сўнг лойиҳа асосида бепул, малакали тиббий ёрдам олиш имконига эга бўлинг.
Манзил: Тoшкент шаҳри, Кичик халқа йули, 10 (Чилонзор метро бекати)Мурожаат учун:+998712304560
Регистратура
+998977118160
Акмал Холмуратов (кардиожарроҳ)
+998997804414
Умид Муратов (кардиожарроҳ)
👉
@sokhiba_komilovna