Соғлом ҳаёт


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
+998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Қора шоколад 2-тур қандли диабет хавфини пасайтириши мумкин — тадқиқот

Ҳафтасига камида беш марта оз миқдорда қора шоколад истеъмол қилиш 2-тур қандли диабет ривожланиш хавфини 21 фоизга камайтириши мумкин. Янги тадқиқотга кўра, қора шоколад истеъмолини нолдан беш порциягача оширган сари унинг фойдали таъсири ҳам ортиб боради, деб ёзмоқда CNN.

Аммо бутун шоколад плиткасини ейишга шошилмаслик керак. Тадқиқотда бир порция атиги 1 унцияни (28 грамм) ташкил этган, шоколад эса қора бўлиши лозим. Сутли шоколад истеъмоли вақт ўтиши билан ортиқча вазн йиғилишига сабаб бўлади, бу эса 2-тур қандли диабет ривожланишининг асосий омилидир.

“Қора ва сутли шоколадда тахминан бир хил миқдорда шакар, ёғ ва калориялар мавжуд, аммо асосий фарқ шундаки, қора шоколадда какао кўпроқ”, — дейди тадқиқот етакчи муаллифи, Чан номидаги Ҳарвард жамоат саломатлиги мактаби докторанти Бинкай Лю.

Какао таркибида энг юқори миқдордаги флаваноллар бор, шунинг учун қора шоколад плиткалари ёрлиғида кўрсатилган какао фоизи қанчалик юқори бўлса, унда шунчалик кўп флавонол бўлади. Флаваноллар антиоксидант сифатида таъсир кўрсатиб, яллиғланишни камайтиради. Яллиғланиш юрак касалликлари ва қандли диабет каби сурункали касалликларни келтириб чиқариши ёки уларнинг кечишини оғирлаштириши мумкин.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг


“Чекмаслигингиз тамаки тутуни зараридан хавфсиз эканингизни англатмайди” – пулмонолог Давронбек Турсунов

Тамаки маҳсулотлари тутунининг заҳарли моддалари буюмларда 5 соатгача сақланиб қолади. Бу моддалар саратон чақирувчи бўлиб, ҳужайра тўқималарига зарар етказади. Иммунитетни заифлаштиради, юрак хуружи, инсулт, инфаркт, нафас олиш йўллари касалликлари ривожланиш хавфини оширади. Тутунни ҳомиладор аёллар ҳидласа, боласининг эрта, чала ёки ўлик туғилиши эҳтимоли ошади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ухлаши керак — тадқиқот

Аёлларга эркакларга қараганда ўртача 20 дақиқа кўпроқ уйқу керак. Бу ҳақда Лафборо университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотга таяниб, CBS News хабар берди.

Университет профессори Жим Хорннинг сўзларига кўра, “аёл мияси” эркак миясидан бироз бошқача тузилган. Хусусан, аёллар бир вақтнинг ўзида бир нечта ишларни бажаришга одатланган — шунинг учун уларнинг мияси эркакларникига қараганда тезроқ ишлайди.

Тадқиқот доирасида мутахассислар Буюк Британиянинг 200 дан ортиқ аҳолиси хулқ-атворини ўрганиб чиқди. Натижада эркаклар кунига ўртача олти соат ухлаши керак, деган хулосага келинди. Аёлларга эса 20 дақиқа кўпроқ уйқу зарур. Бундан ташқари, уйқу етишмаслиги аёлларга кучлироқ таъсир кўрсатади: улар жиззаки бўлиб қолади, тез-тез стресс ёки тушкунликка тушиши мумкин.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг


Фойдали мева, фақат меъёрида. Бирданига кўп мандарин еса нима бўлади?

Мандарин қишда энг кўп истеъмол қилинадиган мева. Барча фойдали хусусиятларига қарамай, ушбу цитрус мевани меъёридан ортиқ истеъмол қилиш соғлик учун жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Россиялик нутрициолог Юлия Хлопава мандаринларнинг фойда ва зарарлари ҳақида илмий далилларга асосланган маълумотлар билан ўртоқлашди.

👉 Батафсил

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг


Кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсултга сабаб бўлиши мумкин — тадқиқот

Nordic Health Research лойиҳаси 32 минг киши иштирокида тадқиқот ўтказди. Олимлар олти йил давомида тадқиқот иштирокчиларини кузатиб, уларнинг уйқу тартиби ва касаллик тарихи ҳақида маълумот тўплади. Натижалар кунига тўққиз соатдан ортиқ ухлайдиган (иштирокчиларнинг 24 фоизи) ёки кундузи 90 дақиқадан кўпроқ дам оладиган (иштирокчиларнинг 8 фоизи) одамларда инсулт хавфи етти-саккиз соат ухлайдиган одамларга нисбатан 85 фоиз юқори эканини кўрсатди.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳаддан ташқари кўп ухлаш қон-томир касалликлари ривожланиши хавфини оширади. Тунги уйқу давомийлиги тавсия этилган меъёрдан ошган иштирокчиларда инсулт хавфи 23 фоизга ортган. Узоқ муддатли кундузги уйқу ҳам хавфли бўлиб чиқди: тадқиқотда бир ярим соатдан ортиқ дам олиш қон-томир касалликлари эҳтимолини 25 фоизга оширган.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг


Метапневмовирус: Янги таҳдид ва унинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли

Метапневмовирус (MPV) – инсонда нафас йўллари инфекцияларига сабаб бўладиган вирус. У 2001 йилда аниқланган бўлиб, асосан болалар ва иммун тизими заифлашган инсонларга зарар етказиши мумкин. Ушбу вирус нафас олиш йўллари касалликларини, юқори ҳарорат, кашлағиш, халақлаш ва бош оғриғини келтириб чиқаради.

2023–2024 йилларда MPV вируси айрим мамлакатларда кўпайди. Санэпидқўмита маълумотига кўра, айни вақтда Ўзбекистонда ҳам ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда.Ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнгги лаборатор таҳлиллари натижалари 36,9 фоизда грипп вируси, 30,2 фоизда риновирус, 28,6 фоизда респиратор-синцитиал вирус, 1,2 фоизда метапневмовирус ва 3,1 фоизда бошқа вируслар эканлигини кўрсатган.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг


Демократия соғлиқ учун фойдали: коррупциялашган давлатларда аҳоли саломатлиги ёмонроқ экани маълум бўлди

Давлат хизматлари кучлироқ бўлган бой мамлакатларда аҳоли одатда узоқроқ умр кўради, соғлиқни сақлаш тизими ҳам кучлироқ бўлади. 134 та мамлакатда ўтказилган тадқиқотга кўра, фақат камбағаллик эмас, балки демократия ва коррупция ҳам бу масалада ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Тадқиқот натижалари PLOS Global Public Health журналида эълон қилинган.

Янги тадқиқотда таъкидланишича, мамлакатлар ўз иқтисодиёти ҳажмига нисбатан соғлиқни сақлаш учун қанча маблағ сарфлаганидан қатъи назар, демократия, коррупция ва тиббиёт ходимлари ўртасидаги боғлиқлик ўзгаришсиз қолган.

Тадқиқот натижаларига кўра, улғайганидан сўнг қаерда яшашидан қатъи назар, ҳаётининг дастлабки 20 йилини демократия шароитида ўтказган одамлар, авторитар тузум шароитида улғайган кишиларга қараганда 2,8 йил кўпроқ умр кўрган. Болалар ўлими ҳам 3,28 фоизга паст бўлган.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Жарроҳнинг ўз қабристони бор” — кардиожарроҳ ҳикояси

Озодбек Мўйдинов Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиожарроҳлик бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди. У айни пайтда юрак касалликлари билан оғриган болаларни жарроҳлик йўли билан даволаб келмоқда. Шифокор Kun.uz мухбири билан суҳбатда операция жараёнининг мураккаб томонлари, болаларда учраётган касалликлар, соҳанинг бугунги кундаги ҳолати ҳақида сўзлаб берди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Юрак-қон томир касалликлари хавфи

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, юрак-қон томир касалликлари дунё бўйлаб ўлимнинг асосий сабаби бўлиб, ҳар йили тахминан 17,9 миллион нафар инсон вафот этади.

Юқори даражада қайта ишланган озиқ-овқатлар ва транс-ёғларга бой маҳсулотлар бу касаллик хавфини янада оширади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нозик саволлар: уролог билан очиқ суҳбат

Жинсий муаммолар билан мутахассисга мурожаат қилишдан тортиниш ва буни кечиктириш айниқса эркаклар орасида кўп учрайди. Kun.uz эркаклар саломатлигига оид долзарб масалалар юзасидан 22 йиллик тажрибага эга уролог-андролог Одилхон Алимхонов билан суҳбат ташкил этди.

Шифокор суҳбат давомида жинсий ҳаёт атрофидаги мифлар, жинсий қувватни оширадиган ва туширадиган омиллар, простатит, бепуштлик ва варикоцеле касалликларидан то болани хатна қилишгача бўлган мавзулардаги кўплаб саволларга жавоб берди.

👉📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Спиртли ичимликлар ёш ва соғлом одамлар юраги учун ҳам хавфли — тадқиқот

Спиртли ичимликлар ҳатто ёш ва соғлом одамларда ҳам юрак билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради, деб хабар беради Stuttgarter Nachrichten газетаси Мюнхен университети клиникаси (LMU Klinikum) тадқиқотига таяниб.
Тадқиқот жараёнида олимлар ЭКГ ёрдамида ёшларнинг юрак уриш ритмини 48 соат кузатди. Мутахассислар спиртли ичимлик истеъмол қилишдан олдинги давр, истеъмол қилиш даври ва тикланиш даври ўртасидаги фарқларни аниқлади.

Тадқиқотда мунтазам равишда спиртли ичимлик истеъмол қиладиган 200 дан ортиқ ёш эркак ва аёллар иштирок этди. Таъкидланишича, тадқиқот пайтида қондаги алкогол миқдорининг энг юқори даражаси 2,5 промиллега етган.

“Клиник аҳамиятга эга аритмиялар соғлом иштирокчиларнинг 5 фоизидан кўпроғида, асосан тикланиш босқичида кузатилди. Тадқиқотимиз алкоголни ўткир тарзда ҳаддан ташқари истеъмол қилишнинг кардиология нуқтаи назаридан саломатликка яна бир салбий таъсирини кўрсатмоқда”, — деди LMU тадқиқот гуруҳи аъзоси Мориц Синнер.

Тадқиқотчилар спиртли ичимликлар юрак фаолиятига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин, деган хулосага келди. Уларни истеъмол қилишнинг юрак саломатлигига узоқ муддатли салбий оқибатлари келгуси тадқиқотлар мавзуси бўлиб қолмоқда.


Ҳозирда қандай кўз касалликлари кўп учрамоқда? Кўриши хиралашган одам кўзойнак тақмай юриши зарарми? Кўп миқдорда шакар истеъмоли кўз нурлари хиралашишига олиб келадими? Kun.uz шу каби саволлар билан малакали офталмолог Бекзод Шукуровга юзланди.

📹 Интервюни кўриш 👇


Қандли диабет олди ҳолат касалликка аниқ ташхис бўла оладими?

✅ Одатда қандли диабет олди ҳолат ҳақида гапирилганда, соғлом  ва касаллик ўртасидаги ҳолат назарда тутилади. Буни қарангки, қанди диабет олди ҳолатидаги беморларнинг тахминан 25 фоизидагина касаллик кейинги босқичга ўтиши мумкин.

🔻Шундай экан касалликни ўзингизга «яқинлашиши»га йўл қўйманг. Соғлом турмуш тарзига амал қилинг. Маҳсулотларнинг озуқавий қийматига аҳамият беринг. Жисмоний ҳаракатлардан чекланманг..

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг


Уч кун ичида кўкаришдан қандай қутулиш мумкин?

▫️ Кўкарган жойга кесилган алоэ баргини суртинг. Сиз уни ёпишқоқ лента билан ёпиштиришингиз мумкин. Кичик кўкаришлар учун бу усул яхши ёрдам беради.

▫️ Янги карам баргларини кўкарган жойга суртинг. Фойдаланишдан аввал уларни энгил янчиб олиш керак.

▫️ Крахмални сув билан паста ҳосил бўлгунча суюлтиринг ва кўкарган жойга суртинг. Мўъжиза сизни узоқ куттирмайди - эртаси куни гематомадан ҳеч қандай из қолмайди!

▫️ Банан қобиғининг ички қисмини шикастланган жойга атиги ярим соат давомида компресс қилинг.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг


💊 Дори аллергияси қандай намоён бўлади?

✅ Аллергия организмнинг бегона, ёт моддаларга нисбатан таъсирчанлик қобилиятини англатади. Аллергияга дори миқдорини ошириб юбориш, организмнинг шу воситага нисбатан ўта сезувчанлиги сабаб бўлиши мумкин.

🔻Бундай пайтда бемор дори аллергияси эканлигини теридаги тошмалар турли хил кўринишда бўлиши билан фарқлаши мумкин. Тошмалар бирдан бемор терисига қаварчиқлар тошиши ва кучли қичишиши билан бошланади.

✔️Бунда беморнинг умумий аҳволи ўзгаради. Тана ҳарорати кўтарилади. Дармонсизлик, меъда-ичак фаолиятининг бузилиши кузатилади. Тошмалар кўпинча ҳиқилдоқ, ҳалқум ва бошқа соҳа шиллиқ қаватларида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бунда шу соҳа шишиб, нафас олиш ва ютиш қийинлашади.

☑️ Дори аллергиясини мустақил равишда даволашга ҳаракат қилманг. Илк белгилар намоён бўлиши билан шифокорга мурожаат қилинг

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг


⏰ 90 сония танаффус қилинг

❤️‍🔥 Ўзингиздаги ҳис-туйғулар ва ўзгалар хақидаги қарашларни асл ҳолида кўрмоқчи бўлсангиз, 90 сония сабр қилинг. Ҳар қандай ҳис-туйғу: ғазаб, қаҳр - денгиз тўлқини каби 90 сония ичида сусайиши мумкин.

🧧Бир инсон ёки вазият ҳақида ўйламаслик учун ўзингизга 90 сония вақт беринг - бу тахминан 15 марта чуқур нафас олиб чиқаришга тенг вақтдир. Ана шунда шошилинч ва қизиққонлик билан чиқарган қарорларингиз учун келажакда афсусланмайсиз.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг


❤️ Юрак ва қон айланиши ҳақида қизиқарли фактлар

🔷 Катта одам танасидаги қон томирларининг умумий узунлиги 100 минг километрга етади.

🔷 Юрак катта ёшли одамнинг ҳаёти давомида тахминан 175 миллион литр қонни ҳайдайди.

🔷 Инсон қон айланиш тизимининг энг кичик элементлари бўлган капиллярларнинг диаметри соч диаметридан тахминан 50 марта кичикдир.

🔷 Юрак кунига тахминан 7-10 минг литр қон ҳайдайди.

🔷 Инсон юраги умри давомида тахминан 2,5 миллиард марта қисқаради.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг


#Тадқиқот

🥛 Сут саратоннинг олдини олади


🍶 Канадалик тиббиёт ходимлари ҳар куни сут ва сут маҳсулотлари (қатиқ, кефир, творог)ни еб туришни маслаҳат беришмоқда.

🍚 Текширувлар натижасида маълум бўлдики, бу маҳсулотлар касаллик ривожланишини тўхтатади ва унинг олдини олади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг


▪️Кексалик ва чарчоққа қарши курашувчи нуқта

🟢 Цзу-сан-ли нуқтасини массаж қилиш танани ёшартиради ва касалликларни бартараф қилади. Тибетликлар буни "узоқ умр кўриш нуқтаси" деб айтишади.

🔻Цзу-сан-ли кичик суяклараро бўшлиқда тизза остида жойлашган. Нуқта ошқозон-ичак тракти, сийдик ажратиш тизим органлари ва буйрак усти безларининг ишлаши учун масъул бўлган орқа мия фаолиятини оптималлаштиради.

✔️Нонуштадан олдин эрталаб шу нуқтани массаж қилиш муҳимдир. Иккала оёқдаги ушбу нуқтани соат йўналиши бўйича 9 марта енгил массаж қилинг.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг


Терапевтга қачон мурожаат қилиш керак?

🩺 Ҳеч қандай шикояти бўлмаган 20-30 ёшли одамлар ҳар икки-уч йилда бир марта шифокорга ташриф кўриниши керак.

🩺 40 ёшдан кейин йилига бир марта терапевтга мурожаат қилиш яхшироқдир.

🩺 Агар одамда сурункали касалликлар ёки хавф омиллари бўлса, шифокор индивидуал ташрифлар жадвалини тавсия қилади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.