СОҒЛОМ ФАРҒОНА


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Инсон саломатлиги барча нарсадан устун
Ҳамкорлик учун: ☎️ +998 (91) 108 31 02
📩 @zhingo78
Инста: instagram.com/soglomfargona
Ютуб: youtube.com/@dominantuz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Янгилик. «Ўзбекистон фахрий донори» кўкрак нишони эгалари энди жамоат транспортидан бепул фойдаланади. Уларга бериладиган мукофот пули ҳам оширилди – 5 млн 625 минг сўм.

Шунингдек, уларга ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳамда санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи берилмоқда.

@SoglomFargona


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эҳҳ... папаша

@SoglomFargona


Муносабат. Ижтимоий тармоқларда Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасининг стерилизация бўлимида аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича танлов ўтказилгани, унда қатнашган корхоналарнинг бири ташкил этилганлигига бир ой бўлгани, кейингиси ҳозирда фаолият кўрсатмаётгани, иккала ташкилот раҳбари битта одам эканлиги маълум қилинган.

Бугунги кунда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан танлов савдолари бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилиб, шартнома қилинмаслиги ҳамда бошқатдан тендер савдоларига эълон берилишини маълум қилинади.

Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Депутатлар вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти билан танишди

📹 Видеолавҳа шу ҳақда.

@SoglomFargona


Факт-рақамларда. Фарғоналиклар 2024 йилда дори воситаларига жами 1,5 трлн сўмдан ортиқ пул сарфлаган.

Шунингдек, энг катта ҳаражатлар Тошкент шаҳри (5 трлн сўм) ва Самарқанд (2,6 трлн сўм) вилоятида қайд этилган.

Энг кўп маблағ юрак-қон томир, инфекцион, оғриқ қолдирувчи воситалар, асаб тизими ва ошқозон-ичак касалликларини даволаш учун мўлжалланган дори воситаларига сарфланган.

Умуман олганда ўтган йилда республика аҳолиси 19,7 трлн сўмлик дори воситаларини сотиб олишган.

@SoglomFargona


Ўзбекистонда скрининг тадбирлари. Ўзбекистонда қандли диабетга қарши курашда скрининг дастурлари 2022 йилда қабул қилинган “2022-2024 йилларда аҳолига эндокринология ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш” дастуридан бошлаб, кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Бу дастур доирасида оммавий скрининг тадбирлари ташкил этилиб, хавф гуруҳига кирувчилар аниқланмоқда.

Масалан, Марғилон шаҳридаги тадбирда глюкометрлар ва тест-япроқчалари ҳар бир тиббиёт бригадасига мақсадли тарзда тақсимланди, бу эса қанд даражасини доимий назорат қилиш имконини берди.

Бундан ташқари, эндокринология хизматлари замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, диагностика жараёнлари автоматлаштирилмоқда. Бу тадбирлар касалликни эрта аниқлаш ва уни бошқаришда муҳим қадамдир.

Батафсил: 👉🏼https://telegra.ph/%D2%9

@SoglomFargona


Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Фарғона филиали Қўқон туманлараро бўлинмаси янги бинода иш фаолиятини бошлади

👉🏼 https://youtu.be/qj8jRl16waY


Миллий либосларимиз — миллий қадриятларимиз

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида миллийлик тарғиб қилинди.

👉🏼 https://youtu.be/5vMkl-VdzOA

@SoglomFargona


Миллий либос — маънавият кўзгуси

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали ходимларидан челленж.

👉🏼 https://youtu.be/PS1QYBAjLP0

@SoglomFargona


Жараён. Айни вақтда юртимиздаги барча даволаш муассасаларида “Ҳамшира-2025” кўрик танловини ўтказиш жараёни ўзининг қизғин палласига кирган. Бугун, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам ана шундай тадбир ташкилланди.

Танловда шифохона бўлимларининг 4 нафар ҳамшираси иштирок этиб, 5 та шарт бўйича назарий ва амалий билимларини синовдан ўтказишди.

Якунда реанимация бўлими ҳамшираси Нодирахон Дадабоева биринчи ўринга муносиб деб топилиб, унга шаҳар босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди.

Қатнашчиларга марказ касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

@SoglomFargona


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ДМEД — Беморни пуллик хизматларга ёзиш бўйича видеодарслик

@SoglomFargona


❗️Қадрли шифокорлар, талабалар ва илмий ходимлар! Газетада мақолангиз нашр этилишини ҳохласангиз «Фарғона шифокори» газетаси таҳририяти мутахассислари сизга ёрдам беради.

Тўлов сиз истаган усулда.

☎️91 108-31-02


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ДМEД — Ҳомиладорликни рўйхатдан ўтказиш (Шакл №111) бўйича видео қўлланма.

@SoglomFargona


Жараён. Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Фарғона туманидаги тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишди.

У тумандаги тиббиёт инфратузилмасини яхшилаш йўлида амалга оширилаёган ишларни кўздан кечирди. Жумладан, янгитдан барпо этилган "Оқбилол" ва "Қўрғонтепа" оилавий шифокор пунктларида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, тиббиёт ходимларининг иш шароитлари ҳамда беморлар учун яратилган қулайликларни ўрганди.

Шунингдек, шифокорлар билан мулоқот қилиниб, тиббиёт тизимини янада ривожлантириш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш борасида фикр алмашилди.

Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ҳусниддин Тошбоевлар ҳамрохлик қилди.

@SoglomFargona


Жараён. Шу кунларда ҳудудларда ДМЕД ягона тиббиёт ахборот тизими платформасидан фойдаланиш бўйича ходимлар ўртасидаги танловининг 2-босқичи ташкил этилиб, ғолиблар аниқланмоқда.

Яқинда ана шундай тадбир Бувайда туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтди.

Назарий ва амалий тарзда ўтказилган танловда 43 нафар шифокор ва ҳамширалар иштирок этишди ва 3 та номинация асосида беллашув олиб боришди. Якунда барча шартлардан юқори бал олганлар ҳайъат аъзолари томонидан тақдирландилар.

Ғолибларга махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар берилди.

@SoglomFargona


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ДМEД—Физиотерапевтик ҳамширани қабул қилиш тартиби бўйича видео қўлланма.

@SoglomFargona


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ДМEД — Беморни ҳудудга бириктириш бўйича видео қўлланма.

@SoglomFargona

17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.