SOF TA'LIMOTLAR


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш
Исломий маърифат таратиш
Салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш
Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш
@sof_talimotlar_bot 📝

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ГЎЗАЛ

ГЎЗАЛ ХУЛК ЭГАСИ БЎЛАЙЛИК!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Фазлиддин Салимов,
Мингбулоқ тумани “Мулла Тожи Аҳмад” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ЁШЛАР

ЁШЛАРНИ ЗАРАРЛИ ИЛЛАТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ – ДИНИМИЗ ТАЛАБИ!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Иброҳимжон Тожиддинов
Чуст тумани “Саид Насимхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ТАСАВВУФ

ТАСАВВУФ ҲАҚИДА ТАСАВВУР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Мансурхон Тўхтахўжаев,
Косонсой тумани “Мулла Отавой Охун” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#umra
#noqonuniy_faoliyat

QONUN BUZILISH HOLATI YUZASIDAN JARIMA QO‘LLANILDI


🔹 Din ishlari bo‘yicha qo‘mita tomonidan o‘tkazilgan tekshiruv natijasiga ko‘ra Qashqadaryo viloyati, Qarshi shahrida joylashgan “MAQBUL TUR" MChJ ga nisbatan litsenziyasiz “Umra” tadbirini tashkil etgani uchun jarima qo‘llanildi.

🔸“Umra” tadbirlarini tashkil etish va o‘tkazish bo‘yicha faoliyat uchun litsenziya olish sohasidagi huquqbuzarliklar uchun yuridik shaxslarga solinadigan jarimalar miqdorlari BHMning 200 baravari (75 mln. so‘m) etib belgilangan.

❗️Ogoh boʻling! “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazishga oid xizmatlarini litsenziyaga ega boʻlmagan tadbirkorlik subyektlari tomonidan koʻrsatish taqiqlangan.


🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


#Мақола #Ихтилоф #Тарбия

#Мавзу: Одамийлик ва хушмуомалани йўқотмайлик!

"Nitshir" журнали шафқатсизликнинг хавфли эканлиги ҳақида мақола чоп қилди! Нашрнинг таъкидлашича, бутун дунё бўйлаб, раҳмат сўзи камроқ эшитилмоқда. Тадқиқот учун бешта қитъада мткрофон, камералар ўрнатилди, бу эса саккиз тилда бўлиб ўтадиган суҳбатларда қатнашиш имконини берди. Муаййан бир томондан бирор бир яхшилик ёки хизмат ёки бир савол билан мурожаат қилган минг кишига яхшилик ёки хизмат кўрсатилди ёки саволларига жавоб берилди. Минг кишидан атиги эллик беш киши миннатдорчилик билдиришди. Баъзилари раҳмат сўзи билан баъзилари миннатдорчилик ишораси билан жавоб бердилар!

Албатта яхшилик қилган киши кўпинча яхшилиги учун "раҳмат" айтилишини кутмайди... Сиз билан биз адашган одамга йўл кўрсатишда, ёрдам сўраган кишига ёрдам кўрсатишда иккиланиб ўтирмаймиз, ҳатто бу (раҳмат айтилмаслиги) ни билсак ҳам. Биз ундан раҳмат ёки миннатдорчиликни кутмаймиз. Чунки бошқаларга яхшилик қилсак, биринчи навбатда ўзимизга хизмат қилган бўламиз, зеро биз одамийлигимизни кўрсатган бўламиз!
Беназир араб тилшуноси Ибн Жинний, айтганидек, инсон бошқалар билан бемалол унс-улфат бўла олгани учун инсон деб аталган. Лекин нега уларнинг баъзилари бунчалик шафқатсиз ва худбин кўринишни оладилар, тушунмайман. Яхшиликка ўзларига оғир келмайдиган бир сўз билан миннатдорчилик билдирмайдилар! Ўтмишда айтилганича: Сенга яхшиликни қайтариш шарт эмас, уни инкор этишдан узоқ бўл!

Каъб ибн Молик Табук ғазотига боришдан бош тортганидан кейин тавба қилиб тавбаси қабул бўлганида масжидга кирди. Толҳа розияллоҳу анҳу югуриб келиб, табриклаб қучоқлаб олди. Каъб р. а.: Аллоҳга қасамки, Толҳани унутмайман!-деб айтиб юрарди. Инсон одамларга бошидан охиригача олийжаноб, хушмуомала бўлиши лозим. Лекин одамлар аввалроқ олийжаноблик ва хушмуомалалик қилишса, демак уларга олийжаноблик ва хушмуомалалик қилиш унга қарздир. Энди олийжаноб бўлишда унга ихтиёр йўқ балки мажбурдир. Шундай экан хушмуомалаликка хушмуомалалик билан жавоб бермаганлар, аслида ўзларига ёмонлик қилишмоқда.

Фарзандларига Фотиҳа сурасини ўргатганидек, бошқаларга ҳам "раҳмат" сўзини ўргатиш керак деб ҳисоблайдиган ота-оналарни яхши кўраман. Болаларни озуқа ва ичимлик билан таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш билан тарбия ўртасидаги фарқ ҳам шунда, таъминлаш тарбия эмас. Зеро уйида боқиладиган ҳайвони бор ҳар бир киши бундай хизматни кўрсатади. Тарбияга келсак бу одоб ахлоқ, қадрият ва тамойилларни сингдириш бўлиб, кўрсатилган яхшиликларни қадрлай билиш ахлоқнинг муҳим қисмидир.

Бир нарса бошқаси билан боғлиқ бўлади. Франсиянинг Нитса шаҳрида хушмуомала инсонларга арзонроқ қаҳва таклиф қиладиган қаҳвахона тўғрисида ўқидим. Қаҳвахонада официантга: "Қаҳва", десангиз 7 евро тўлайсиз. Агар сиз: "Хайрли тонг,битта қаҳва илтимос", десангиз 2 евро тўлайсиз.
Тўғри, одоб ахлоқ бебаҳодир, лекин бу сайёрада ҳали ҳам бу нарсаларга эътибор берадиган, бошқаларни ҳам одобли кўришни ҳоҳлайдиган одамларни учратиш жуда ёқимли-да!!!
P. S.
Айниқса, сиз биз мусулмонларга гўзал ахлоқли, хушмуомала бўлиш лозимдир. Зеро, Пайғамбар алайҳиссалом:" Аллоҳ таъоло сизларга исломнинг дин бўлишини ихтиёр қилди. Уни гўзал хулқ ва сахийлик билан ҳурматли қилинглар. У фақат шу иккиси билан мукаммал бўлади."- деб марҳамат қилганлар.

А.Абдураҳмонов таржимаси

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Ҳанафий мазҳабида жума намозидан олдинги суннат ва кейинги ўқиладиган суннат намози баёни.

Бизнинг мазҳабимизнинг фиқҳий матн китобларининг барчасида “Жумъадан олдин ҳам, кейин ҳам бир салом билан тўрт ракъат намоз ўқиш суннатдир” деган ибора қатъий тарзда ёзиб қўйилган. Аслида, жумъадан кейин ҳам тўрт ракъат намоз ўқиб олишга Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизни тарғиб қилганлар. Жумладан, Абу Ҳурайра разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда.
Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай буюрганлар: “Қачон жумъадан сўнг намоз ўқимоқчи бўлсангизлар, бас, тўрт ракъат ўқинглар. Агар бирор нарса сени шошилтирса, бас, масжидда икки ракъат ва (уйга) қайтганингда икки ракъат намоз ўқигин!”
Мазкур ҳадиси шарифдан жумъадан сўнг тўрт ракъат намоз ўқишнинг суннатлиги чиқмоқда. Шунингдек, ўша тўрт ракъат намозни масжидда ўқишга ҳам ишора қилинмоқда. Агар бирорта кимса шошилаётган бўлса, у ҳеч бўмаганда масжидда икки ракъат ўқиши, уйига борганидан сўнг қолган икки ракъатини ўқиб олиши ҳам буюрилмоқда. Яъни, ўша аслан тўрт ракъат бўлган суннатни шошилган тақдирда ҳам қолдириб бўлмаслигини ўқувчилар англаган бўлса керак. Яна ҳадиси шарифдан шу нарса англанмоқдаки, жумъанинг суннатини жумъа ўқиганларнинг ҳаммаси ўқиши лозим.
Имом Муслим ҳазратлари яна Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан мана бу ҳадисни ривоят қилганлар:
“Сизлардан кимки жумъадан кейин намоз ўқимоқчи бўлса, бас, тўрт ракъат ўқисин!”. Демак, жумъанинг фарзидан сўнг суннат намози ўқимоқчи бўлганларга тўрт ракъат ўқиш тавсия қилинмоқда. Ҳатто мазҳабимизнинг пешволаридан бири Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи жумъадан сўнг олти ракъат суннат ўқишни тавсия қилганлар. Чунки, Имом Абу Довуд ҳазратларининг ривоятларига кўра, машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар разийаллоҳу анҳу Маккага келганларида олти ракъат намоз ўқиганлар. Мадинада эса уйларига кетиб, икки ракъат ўқир эканлар. Бу ҳақда ул зотдан сўралганда, Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганликларини, зикр қилганлар. Ушбу ривоятлардан кўриниб турибдики, жумъанинг кейинги суннатини ҳаргиз қолдириб бўлмайди. Пайғамбарини севган одам шундай қилади! Энди, кези келганда, жумъанинг фарзидан олдин ўқиладиган суннат намози ҳақида ҳам айтиб ўтсак. Бу ҳам суннатлар жумласига киради. Маълуму машҳур саҳобий Ибн Аббос разийаллоҳу анҳунинг айтишига қараганда, Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жумъадан аввал орасини ажратмасдан тўрт ракъат намоз ўқиб олар эканлар. Бу ҳадисни Ибн Можжа ҳазратлари Бишр ибн Убайд разийаллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилган. Бу гапни Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу ҳам тасдиқлаган. Имом Табароний ҳазратлари ривоятига кўра, жумъадан аввалги тўрт ракъат намоз бир салом билан (яъни, икки ракъатдан ажратилмасдан) бўлган.
Юқоридаги тақриротлардан шу нарса маълум бўлмоқдаки, мазҳабимизнинг фиқҳий китобларида келган: “Жумъанинг фарзидан аввал ҳам, кейин ҳам тўрт ракъат намоз суннатдир”, дейилган фатво саҳиҳ ҳадиси шарифларга суяниб чиқарилган.

Мансурхон домла Тўхтахўжаев,
Косонсой тумани "Мулла Отавой Охун" жоме масжиди имом хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Ихтилоф #Тарбия

#Мавзу: Она ватан муҳаббати

"Ватан – инсоннинг туғилган, киндик қони тўкилган жойдир, болалик, ёшлик даври ўтадиган, таълим-тарбия топадиган жойдир, сафар қилса, мудом қўмсайдиган жойдир. Ватанни севиш, унинг равнақи йўлида хизмат қилиш, уни ёмон кўздан, қора кучлардан ҳимоя қилиш, унинг шаънини юқори кўтариш – буларнинг барчаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бўлган муҳаббатимизнинг, У Зотнинг ҳабиби, Расули Муҳамамд соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимизнинг маҳсулидир. Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу туйғуни инсоннинг фитратига қўшиб яратган. Бу туйғу нафақат инсонда, балки бошқа махлуқотларда ҳам бор. Ватанни яхши кўриш, ватанни қўмсаш туйғуси жониворларда ҳам бор. Балиқ сувга, ҳайвон ўзининг инига, ҳашарот уясига интилади.Ўша ақли йўқ жониворлар ҳам, ҳашаротлар ҳам ўзининг уйини танийди, уни қуради, унда жуфти билан яшаб, наслини давом эттиради, зарур пайтда уни ҳимоя қилади.Шундай экан, ақлу заковат, тафаккур ато этилган, борлиқдаги мавжудотларнинг гултожи бўлган инсонда эса бу туйғу юксак даражада ривожланган бўлиши лозим.
Имом Муҳаммад Ғаззолий алайҳирроҳма шундай деган эканлар: «Ватаннинг ҳам ҳақлари бўлади. Уларнинг биринчиси шу Ватанда яшаганда тинч-хотиржам, шукрона қилиб яшаш ҳаққидир. Шунингдек, Ватандан кетганда уни соғиниш, Ватан камситилганда ғазабланиш, Ватанга ҳужум қилинганда уни ҳимоя қилиш ҳам Ватаннинг шу юртда туғилиб-ўсганлар зиммасидаги ҳаққидир. Шу жаннатмакон Ватанда яшаяпмизми, унда тинч-тотувлик билан яшайлик, бунга шукрона қилайлик, илм излабми, тижорат мақсадидами, Ватандан сафар қилдикми, уни соғинайлик.

Манбаалар асосида тайёрланди

Шерзод Ахмедов,
Мингбулоқ тумани "Мулла Абдурахмон" жоме масжиди имом-хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: МАЗҲАБСИЗЛИКНИНГ АЯНЧЛИ ОҚИБАТИ

Аслида, мазҳабсизлик даъвосини ёйишнинг ўзи ихтилоф манбаи бўлиб, Ислом дини, хусусан мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид соладиган омил эканига шубҳа йўқ. Улар ўзларини мазҳабсиз деб даъво қиладилару, аслида ўзлари ҳам намоз ва бошқа ибодатларда ўша тўртта машҳур мазҳаб имомларидан бирига эргашади. Мазҳабга эргашиш аслида залолатдан узоқ бўлмоқ демакдир.

Шайх Рамазон Ал-Бутий айтадилар: “Мазҳабсизлик диндан чиқиб кетишга олиб борувчи кўприкдир”. Бундай ҳаракатлар эса ҳадисларда ва уламоларнинг асарларида қатъий қораланган. Қайд этилган мулоҳазалар “Қуръон ва ҳадисгагина амал қиламиз”, – дея ўзларини мужтаҳид билиб, фиқҳий мазҳабларни инкор қилаётганлар аслида, бу ҳаракатлари билан диний бирлик ва ақидавий якдилликка раҳна солаётганини исботлайди. Қолаверса, бундай иддаолар асрлар давомида мавжуд бўлиб келаётган мазҳаблар асосчилари ва уларнинг таълимотларига нисбатан бўҳтон бўлиб, мусулмон адаштиришга қаратилганини таъкидлаш ўринли бўлади.

Мазҳабсизлик ғояси асрлар давомида ўтган минглаб олимларнинг қилган меҳнатларини бекорга чиқаради. Асрлар давомида барча мусулмонлар амал қилиб келган анъана нотўғри, шунча мусулмон адашган экан деган хулоса келиб чиқади. Бундай бўлиши мумкин эмас, буни тилга олишни ўзи қийин. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига ҳам тўғри келмайди, зеро у киши шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ умматимни бирор залолатга жамламас”. Бошқа бир ҳадисда “Мусулмонлар яхши деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузуруда ҳам яхшидир” - дейилган. Бу даъват мазҳаблар моҳияти ва қийматини умуман билмасликдир.

Назиржон Қўчқаров,
Наманган тумани "Умарбой хожи" масжид имом хатиби.

🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Ихтилоф #Раддияга_кўмаклашучи

#Мавзу: Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ҳушёрлик.

Сўнгги йилларда террорчи тўдалар, адашган фирқалар ва бошқа бузғунчи кучлар ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда одамларни, айниқса ёшларни тўғри йўлдан адаштириш, улардан ўзларининг манфур мақсадлари йўлида фойдаланиш, жамиятда нифоқ чиқариш ҳамда энг ачинарлиси уруш оловини ёқишга уринишмоқда. Аслида турли фитналар уюштириш, инсонлар ўртасида адоват уруғини сочиш – динимизда энг катта жиноятлардан бири экани таъкидланган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: яъни: “Фитна эса қотилликдан ҳам каттароқ (гуноҳ)дир…” (Бақара сураси 217-оят) Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло барчаларимизни турли фитналардан ва фитначилардан доимо эҳтиёт бўлишимизга чорлайди.

Аввало шуни айтиш керакки, ислом уламолари ёш авлодга илмларни тартиб билан ўргатишга алоҳида эътибор берганлар. Илмни ўрганиш – динни ўрганишдир! Илмсиз одам ҳеч қачон диннинг мақсадини англолмайди.

Қолаверса, диний илмларни олишда, фатво олишда шахсиятлар муҳимдир. Интернет орқали, ижтимоий тармоқлар орқали диндан, шариатдан гапираётган, лекин аслида кимлиги ҳам, кимдан таълим олгани ҳам номаълум кимсалардан дин олинмайди. Чунки, фатво бу – дин демакдир.  Шариатимизга кўра эса уни ким етказаётгани муҳимдир. Шунинг учун машҳур тобеин Муҳаммад ибн Сийрин раҳматуллоҳи алайҳи: яъни: “Бу илм – диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга қаранглар», – деганлар (Имом Муслим ривояти).

Имом Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳи: “Илмни ишончли зотлардан олиш лозим, чунки диннинг устуни илм биландир. Киши ўзининг жонини ишонадиган кишигагина динини ҳам ишониб топшириши лозим”, – деганлар.

Шунингдек, террорчилар ўзларига тегишли веб-саҳифа ва ижтимоий тармоқларда “шаҳидлик”, “жиҳод”, “ҳижрат”, “такфир”, “халифалик” каби тушунчаларни бузиб талқин қилиш натижасида айрим ёшларни ўзларининг тузоқларига илинтиришга муваффақ бўлишаётгани ачинарли ҳол, албатта.

Бу каби “тарғиботчилар” ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилади. Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мендан кейин умматимдан ёки мендан кейинги бўладиган умматимдан  Қуръон ўқиганда, у халқумларидан ўтмайдиган, диндан худди камондан ўқ чиққандек, чиқиб кетиб, кейин унга қайтмайдиган қавм бўлади. Улар одамлар ва махлуқотларнинг ичида энг ёмонларидир” (Имом Муслим ривояти).

Нуруллоҳ Имамов,
Тўрақўрғон тумани "Хонақоҳ" жоме масжиди имом хатиби.


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Жума намозидан аввалги ва кейинги суннат намози.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоъу алайъи васаллам жумъадан олдин тўрт ракъат, кейин тўрт ракъат ўқир эдилар. Саломни уларнинг охиридаги ракъатда қилар эдилар”. Тобароний ривоят қилган.

Ушбу ҳадиснинг ровийларидан фақат Муҳаммад ибн Абдурроҳман Саҳмийни имом Бухорий заиф деган. Бошқа барча ровийлари ишончли. Аммо Ибн Адий Муҳаммад ибн Абдурроҳман Саҳмийни менинг наздимда бўлаверади, деган. Ибн Ҳиббон эса, уни ишончли ровийлар ичида зикр қилган. Бундай одамларнинг ривояти заиф эмас, ҳасан бўлади.

Али Қори раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: “Бу яхши иснод билан ҳам келган, Ҳофиз Ироқий, У зот алайҳиссалом у(жумъа)дан олдин тўрт ракъат намоз ўқирдилар”, деган”.

Энди сиз айтгандан бошқа ривоятларга ўтайлик.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши жумадан олдин тўрт ракъат, жумадан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар. Термизий ривоят қилган.

Бу маънодаги саҳобаи киромлардан келган бир неча ривоятларни Ибн Можа, Абдурраззоқ, Ибн Абу Шайба ва бошқалар ривоят қилишган.
Язийд ибн Ҳорундан, Ҳаммод ибн Саламадан, Ҳофиядан ривоят қилинади:
“София бинти Ҳуйай розияллоҳу анҳони кўрдим. Имом жамъага чиқишидан олдин тўрт ракъат ўқидилар. Кейин имом билан икки ракъат жумъа ўқидилар”. Ибн Саъд, Зайлаъий ва Ибн Ҳажарлар ривоят қилишган.

Уламолар бу ва буларга ўхшаш бошқа ривоятларни жамлаб сиз шубҳа қилаётган жумъадан олдинги тўрт ракъат суннатни ўқишга йўл берганлар.
.
Козимхон Акрамов,
Наманган тумани "Саййид Жалолиддин" жоме масжиди имом-ноиби

🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ТИНЧЛИК

ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Камолиддин Нуриддинов,
Наманган тумани “Тўсар” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ШАЪБОН

ШАЪБОН ОЙИ РАМАЗОН ОЙИГА ЭШИК ОЧУВЧИДИР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ғиёсиддин Тожимирзаев,
Учқўрғон туман “Байтул муқаддас” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #МИСВОК

МИСВОК ИШЛАТИШНИНГ ОДОБЛАРИ ВА ФАЗИЛАТЛАРИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Илёсхон Собитов,
Уйчи тумани “Обид қори” жоме масжид имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#Мақола #Ихтилоф #Раддия

#Мавзу: Ҳалифалик давлати қуриш жоизми?

Адашган оқимлардан жумладан, ваҳобий, акромий, ҳизбуллоҳ, ишид, "Ҳизбут Таҳрир" аъзолари, Мусулмонлар Халифалик давлати остида яшашлари керак. Бу шариъатдандир деб пуч даъвони олға сурмоқдалар, бунга раддия ўлароқ Аҳли сунна олимларини далилларини келтириб ўтамиз:
Таниқли аллома Саъдуддин Тафтазоний раҳимаҳуллоҳнинг “Шарҳ ал-ақоид ан-насафия” асарида “халифалик” масаласи қуйидагича баён қилинган:
“Халифалик ўттиз йилдир. Ундан кейин подшоҳлик ва амирликдир”.
Ушбу фикрини исботлаш мақсадида аллома Тафтазоний Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадисни келтиради:
“Мендан кейин халифалик ўттиз йилдир. Ундан кейин подшоҳлик ва яккаҳокимликларга айланиб кетади”.
Мазкур ҳадис саҳиҳ бўлиб, бир қанча муҳаддислар томонидан ривоят қилинган. Шундан кейин, Аллома Тафтазоний саҳоба Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг мазкур ўттиз йилнинг бошида туришлигини айтганлар. Ундан кейин ҳукмронлик қилганлар эса, подшоҳ ва амирлар бўлади, дейдилар. Жумладан, саҳоба Муовия розияллоҳу анҳу ва ундан кейинги амирлар халифалардан эмаслигини айтилади. Лекин, бу мавзунинг тушунилиши мушкул деб, фикрини қуйидагича ёритиб беради:
Аббосий халифалиги ва Умар ибн Абдулазиз каби марвонийлар сулоласининг баъзи вакилларини мусулмон уммати халифа деб келган бўлсада, бироқ Аллома Тафтазоний фикрига кўра, ҳадисда тилга олинган халифаликдан мақсад тўлиқ халифалик, яъни у шундай халифаликки, унга қарши ҳеч бир мухолафат бўлмаган, ундан бошқаларга байъат қилишга одамларда майл уйғонмаган.
Яъни, “хулафои рошидин” (“тўғри йўлдан борувчи халифалар”) Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн ал-Хаттоб, Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳум ажмаъин бўлиб, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг халифалари бўлганлар.

Абдулҳай Ўринов,
Учқўрғон туман "Саттибой халфа" жоме масжиди имом хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Ҳанафийлар рукуъга борганда ва ундан қайтганда қўл кўтариш далиллари.

Имом ал-Байҳақий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умарларнинг орқаларида намоз ўқидим. Улар намозни бошлашдаги қўл кўтаришдан бошқа қўл кўтармас эдилар», дейилган.

Имом ат-Таҳовий Абу Бакр Ибн Айёш розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: «Ҳеч бир фақиҳни ҳеч қачон биринчи такбирдан бошқа жойда қўлини кўтарганини кўрмадим», дейилган.

Намоз ҳамманинг кўз ўнгида, ҳар куни беш марта адо этиладиган, эътиборли ва улкан ибодат. Айниқса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир намозларини йиллар давомида кўпчилик ўта диққат билан кузатиб, ўрганиб келган. Ана шундоқ нарсага тегишли, рукуъга борганда ва ундан қайтганда қўл кўтариладими-йўқми, деган масалада ҳар хил гап айтилишининг ўзи бу иш ҳақида шубҳа туғдиради. Бу эса, Ҳанафийларнинг иши тўғри эканини кўрсатади.

Ҳанафийлар рукуъга борганда ва ундан қайтганда қўл кўтариш ҳақида келган ривоятлар кўплиги, саҳиҳлиги, баъзи гапларга қараганда саҳобаи киромларнинг элликталаридан ривоят қилинганлигини яхши биладилар. Аммо, шундоқ бўлса ҳам, насх ворид бўлиши мумкинлигини таъкидлайдилар. Чунки насх ривоятнинг кучли ва кучсизлигига ёки кўп ва озлигига қараб бўлмаслиги ҳаммага маълум. Ҳадис ҳар қанча кучли бўлса ҳам оятнинг кучига ета олмайди. Шундоқ бўлса ҳам Қуръони Каримнинг баъзи оятлари мансух бўлгани маълум ва машҳур.

Ушбу муноқаша қилинаётган қўл кўтариш ҳақидаги масалада бир ақлий далил келтириш учун Ҳанафий мазҳаби уламолари вақтинча насх ҳақидаги даъволаридан кечадилар. Айтайлик, насх ворид бўлмади, дейдилар улар. Ундоқ пайтда умумий қоидага биноан бир ҳукм ҳақидаги ҳадислар қарама-қарши бўлиб қолса, саҳобалар нимага амал қилган бўлсалар, ўша олинади. Агар саҳобаларнинг амаллари ҳам қарама-қарши бўлиб қолса, қиёсга қайтилади. Ушбу масалада ҳам қиёсга қайтиладиган бўлса, аслида намозда сукунат, ортиқча ҳаракат қилмаслик таъкидланади. Намознинг ичида қўл кўтаришлик ортиқча ҳаракатдир. Такбири таҳримадаги қўл кўтариш намоз ичидаги эмас, унинг бошланишидаги кўтаришдир.

Акмалхон Саппанов,
Янгиқўрғон тумани бош имом-хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола
#Ихтилоф

Пайғамбарлар гуноҳдан маъсумдирлар.

Пайғамбар алайҳиссаломларнинг оддий кишилардан ажраб турадиган бирдан-бир сифатлари маъсумликларидир. Яъни маъсият қилиш, шаҳватларга берилиш, мурувватга футур етказадиган ва инсонлик қадрини кетказадиган нарсалардан четда бўлишларидир.

Пайғамбар алайҳиссаломлар одамларнинг энг гўзал ахлоқлилари, энг пок амал қиладиганлари ва тасарруфотлари энг тўғриларидир.

Пайғамбар алайҳиссаломларнинг маъсумликлари «исмат» тушунчаси асосидадир.

«Исмат» сўзи луғатда «ман қилиш», «сақлаш» маъносини англатади.

«Исмат» сўзининг шаръий маъноси эса «Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбар ва набийларини гуноҳ ва маъсият ҳамда мункар ва ҳаром ишларни қилишдан сақлашидир.

Шунингдек, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларини хулқий ва жасадий айблардан ҳамда бошқалар нафрат қиладиган касалликлардан ҳам асрагандир.

Чунки Аллоҳ таоло одамларни у зотларга эргашишга, иқтидо қилишга ва уларнинг йўлидан юришга амр қилган. Пайғамбар алайҳиссаломлар барча башарга яхши ўрнакдир. Агар улардан маъсият ва мункар ишлар содир бўлиши жоиз бўлса ёки мазкур нуқсонлардан бирортаси мавжуд бўлса, у нарсалар шариатда бор нарсаларга айланиб қолади. Бу эса мутлақо мумкин эмас. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларини маъсум қилган. Аллоҳ таоло барча пай­ғамбарларни Ўзининг доимий инояти ила ўраган. У зот пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиб:

«Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен риоятимиздасан», деган («Тур» сураси, 48-оят).

Афсуски, бошқа динларда пайғамбарларга турли гуноҳларни қилганлик нисбати берилади.

Ибрагимов Мухаммад Наманган шахар Исмоил Махдум жоме масжиди имом ноиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


Аҳли сунна вал жамоа
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларини тез фурсатда 73 хил ақидавий оқимларга бўлиниб кетиши ва уларнинг ҳаммаси охири жаҳаннамий бўлиб атиги бир донасигина нажот топувчи жамоа эканини айтиб ўтганлар. Расулуллоҳ айтганидиек, бугунги кунда Ислом уммати ҳақиқатан кўплаб фирқаларга ажралиб кетди. Уларнинг ҳаммаси ўзларини ҳадисда башорат этилган нажот топувчи жамоа эканини даъво қилади. Ваҳҳобий-салафийлар, шиалар, ҳатто кечагина пайдо бўлган хизбчилар ҳам биз тўғри йўлдамиз деб таъкидлашади. Хўш, улардан қайси бири суннат аҳли ҳисобланади?
Бу ҳақда шофеъий мазҳабининг йирик олимларидан Имом Тожуддин Субкий шундай дейди:
-Билиб қўйинг! Аҳли сунна вал-жамоа вакилларининг барчаси ҳукми вожиб, жоиз ва маҳол бўлган муҳим ақидавий масалаларда бир хил эътиқод қилади! Гарчи уларнинг ифода услублари яъни, этиқодларини баён қилиб бериш услублари хилма-хил бўлсада ҳаммасининг мақсади бир хилдир!
Аҳли сунна вал-жамоа лафзий ихтилофларидан келиб чиқиб уч тоифага бўлинади:
1-) Аҳли ҳадислар. Буларнинг эътиқодда бирламчи сунячиқлари самъий далиллар яъни, китоб, суннат ва ижмоъдир.
2-) Аҳли назарлар. Улар ашъарий ва ҳанафийлар (мотуридийлар)дир. Ашъарийларнинг шайхи Имом Абулҳасан ал-Ашъарий, мотуридийларнинг шайхи эса имом Абу Мансур ал-Мотуридийдир. Самъий далилларда ечими топилмаган барча ақидавий масалаларда бу икки имомнинг фикри бир хил бўлган. Шунингдек, самъий далиллар асосида исбот этилган ва мантиқан мақбул эътиқодий масалаларда ҳам иттифоқ қилганлар. Бу икки имом таълимотида айрим лафзий ихтилофларни эътиборга олинмаса буларнинг ақидавий асослари умуий жиҳатдан бир хил бўлган.
3-) Аҳли виждон, аҳли кашфлар. Улар тасаввуфий жамоалар бўлиб, уларнинг бошланғич эътиқодий негизлари аҳли назар ва аҳли ҳадисларнинг асослари бўлса, кейинги ҳолларида илҳом ва кашфларга ҳам суяниб эътиқод қиладилар. (Имом Тожуддин субкий раҳматуллоҳи алайҳ. Шарҳи ақидати Ибн Ҳажиб).
Сўфийларнинг илҳом ва кашф асосида чиқарган фатволари шариатга зид бўлса, масалан шаръий таклифларни соқит бўлиши, ё ваҳдатул-вужуд каби ботил ақидалар каби, улар аҳли суннадан, балки аҳли исломдан ҳам ҳисобланмайдилар. (Имом Муртазо Забидий).
Яна Имом Муртазо Забидий айтади: Аҳли сунна вал-жамоа деганда тўрт тоифа тушунилади, улар аҳли ҳадислар, сўфийлар, ашъарийлар ва Мотуридийлардир! (“Иттиҳафус-садатил-муттақин”2 – Ж. 86 – Б).

Аҳли Ҳадис деганда фиқҳий Ҳанбалий мазҳаби вакиллари, ашъарийлар деганда асосан шофеъийлар ва қисман моликийлар. Мотуридий деганда асосан Ҳанафийлар ва қисман моликий ва ҳанбалийлар тушунилади. Аҳли виждон деганда ҳақ йўлдаги мўътадил тариқатчилар тушунилади.
Охирги вақтдарда сўфийликнинг, аҳли сунна вал-жамоанинг пок номига доғ тушириб юрган, соҳта тариқатчилар кўпайиб кетди. Тасаввуф — нафсни ислоҳ қилишга, ўзгани қўйиб ўз билан машғул бўлишга буюрса, бу кунлардаги соҳта сўфийлар ўзни унутиб ўзгани ортидан бадном қилиш, ғийбат ва бўҳтон тарқатишга шўнғиб кетганлар. Бу адашган тоифани таниб олиш қийин эмас. Уларнинг ташқи қиёфалари суннатга мос бўлиши мумкин. Аммо суҳбатларига қулоқ солганингизда асл башаралари намоён бўлади. Ғийбат, бўҳтон, гумонга таяниб фасод тарқатиш уларнинг зоҳир аломатларидир! Аллоҳ уларга ҳидоят берсин!

Манбалар асосида тайёрланди

Ибодуллоҳ Усмонов,
Косонсой туман "Эшон бобо" жоме
масжиди имом ноиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: МУАЙЯН МАЗҲАБНИ ЛОЗИМ ТУТИШ ҲАҚИДАГИ ТАҲҚИҚ

«…Ҳақиқатни айтганда, динда иқтидо қилинадиган имомларнинг барчаси мустақийм ҳидоятдадирлар. Бир юртда улардан қай бирларининг мазҳаби тарқалган бўлса ва унинг уламолари кўп бўлса, оммий – ижтиҳод даражасига етмаган киши учун ўша мазҳабга эргашмоқ вожиб бўлади. Унга ўз юртида кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабга эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди. Буни яхши англаб олинг. Иншааллоҳ, ҳақиқат бундан бошқада эмас.
Агар юртлардан бирида барча мазҳаблар тарқалган ва машҳур бўлган бўлса, ҳамда ҳар мазҳабнинг уламолари ҳам етарли бўлса, оммийга истаган мазҳабига эргашиш жоиз бўлади. Унинг учун барча мазҳаблар баробар бўлади. У муайян мазҳабни тутмасдан, мазҳабларнинг уламоларидан – бир сафар биридан, иккинчисида бошқасидан фатво сўраса, жоиз. Салафи солиҳ розияллоҳу анҳум шундай қилганлар. Фақат шарт шуки, бир амалда икки мазҳабдан «талфиқ» қилмасин, ҳавойи нафсига эргашиб, фақат рухсатларнинг ортидан тушмасин. Чунки бундай қилиш далил ва ижмоъ ила ҳаром қилингандир» (20-жуз, 290-бет).
(Талфиқ – бир масалада икки мазҳабдан енгил нарсани жамлаб олишдир. Мисол учун, таҳоратли бир одамдан қон чиққанда, шофеъий мазҳаби бўйича «таҳоратим синмади», деб, бироздан сўнг номаҳрам аёлга қўли тегса, ҳанафий мазҳаби бўйича «таҳоратим кетмади», дейиши.)
«Бир мазҳабдан иккинчи мазҳабга ўтиш ҳақидаги таҳқиқ:
«…Ҳанафийлардан «Жомеъул фатавий»нинг соҳиби айтади: «Ҳанафийга шофеъий мазҳабига ўтиш жоиздир. Акси ҳам шундай. Аммо ўтиш бир йўла бўлиши шарт. Биргина масалада ўтиш мумкин эмас. Мисол учун, ҳанафийнинг баданидан қончиқса ва оқса, таҳорати синади ва уни ювмасдан туриб, таҳорат олмай, бу масалада Шофеъий мазҳабини тутиб намоз ўқиши жоиз эмас. Чунки таҳорат ва намознинг бошқа ҳукмларида шофеъий мазҳабига амал қилмаган.
Баъзилар: «Оммий одам ҳанафий бўладими, шофеъий бўладими, бир мазҳабдан бошқасига ўтиши мумкин эмас», деганлар» (20-жуз, 193-бет).
«…Хулоса килиб айтиладиган бўлса, бу замонда бир мазҳабга эргашиш вожибдир. Оммий бўладими, фақиҳ бўладими, бошқа мазҳабга ўтиши мутлақо ман қилинади. Аммо мужтаҳид ёки мужтаҳид каби бўлса, майли. Бу асрда мазкур мансабни ким ҳам даъво қила олар эди?! Бир вақтлар Ибн Жарир Тобарий даъво қилганида, қабул қилмаганлар. Суютий даъво қилганида ҳам, рад қилганлар…» (20-жуз, 195-бет).

Аллома ЗафарАҳмадУсмонийнинг «Эълоус-сунан» номликитобидан.

Янгиқўрғон тумани "Сайид бобо Термизий" жоме масжиди имом хатиби Абдували Маҳмудов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Бузғунчилик #Ихтилофлар

“ҲИЗБ АТ-ТАҲРИР”НИНГ НОТЎҒРИ ФАТВОЛАРИ

- аёлларнинг замонавий кийимларни кийиши ва бу йўлда турмуш ўртоғига бўйсинмаслиги мумкин;
- бегона аёлни ўпиш (хоҳ шаҳват билан, хоҳ шаҳватсиз);
- ҳаёсиз сувратларга қараш ва беҳаё фильмларни кўриш;
- ўзининг маҳрамларига уйланган кишига ўн йил қамоқ жазосини белгилаш;
- Ислом давлатининг раҳбари кофирлардан бўлиши мумкин дейиши;
- фазогир ва ернинг икки қутбида яшовчи мусулмонларнинг зиммасидан намознинг соқит бўлиши;
- уч йилгача экин ерларидан фойдаланмаган кишининг ерини бошқа одамга олиб беришни шарт деб билиш;
- закоти бериб турилган бўлса ҳам, ишлатилмасдан турилган бойликларни ҳаром деб ҳисоблаш.

Шунингдек, “Ҳизб ат-таҳрир” жамоаси ўзининг қабр азоби ва дажжолнинг чиқиши каби ақидавий масалаларга қарши эътиқоди билан муътазилия таълимотига мувофиқ фикр юритган.Партиянинг яна, тарбиявий ишларни то Ислом давлатини барпо қилгунга қадар тўхтатиб туриш керак, деган фикри ҳамда Ислом ҳуқуқшунослиги ва инсон табиатига зид ҳисобланади.

Манбалар асосида Сўфиев Абдулҳаким таёрлади

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мазҳаб #Раддияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: Раддияни фойда ва зарарлари.

Ислом динни бошланганига 1400  йил бўлган бўлса, ҳозиргача қанча фирқалар, қанча мазҳаблар  бўлинди. Бу бўлинишлар ҳар хил диний амалларда фарқ қилади.  Бир мазҳабда Бир амал вожиб бўлса, бошқасида суннат бўлиши мумкин. Бир амал бирида суннат бошқасида мустаҳаб бўлиши мумкин. Мисол учун Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин динга кенг имкониятлар ва рухсатлар кўп бўлди лекин буни қадрига етмадик тушиниб тушинмасдан тортишувла билан  бир-биримизнинг айблаш кўп бўлди. Ёшлари ичида
ҳаттоки, араб ҳарифини танимасдан оддий бошланғич муалимсоний китобини  ўқиб тушинмасдан ихтилофли масалаларга қўшилиб бу тўғри бу  нотўғри деб жар соладиганлар кўпайди . Масалан Бир амал  Бир мазҳабда вожиб бўлса, бошқасида  суннат амалдир Бир мазҳабда суннат амал бошқасида мустаҳабдир. Мисол учун  фотиҳадан кейин амийнни  кимдадир махфий суннат бўлса бошқасида жаҳрий суннатдир Рафьул ядайн  ва намоздаги  оёқ кенглиги ҳақида тортишишлар кўп бўлдики, бу амаллар   суннат амалдир бирор Бир  қолиб кетса ёки, эсдан чиқиб қолса намоз намоз бўлаверади .Лекин жамоатни  ичида  ихтилоф чиқариш харом амалдир. Мусулмонларнинг ичида шундай ихтилофлар кўп бўлди.  Натижада ҳаммамизга  зарар бўлди.  Ноқонуний илм олишлар тўхтатилди   маҳаллий кичик масжидлар ёпилди. Улкан фитналар олди олиниб,  фақат  махсус мадрасаларда илм олишга рухсат этилди. 
Имом Саффорийний Ал-Ҳанбалий (ҳижрий 1188 йилда вафот этган) роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"يجب تقليد أحد أئمة الإسلام الأربع في هذه الأزمنة والصقوع، ومن نهى عن ذلك: فمبتدع، بل متزندق"
"Ҳозирги замон ва маконда Ислом оламидаги тўртта имомлардан бирига тақлид қилиш вожибдир. Ким бундан қайтарса, у ё бидъатчи ёки зиндиқдир".
Мулоҳаза: Тўртта имомдан мурод: Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдирлар (Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин). Ушбу имомларнинг барчалари Расули акрам алайҳиссаломнинг суннатларига тўлиқ эргашишган.
Ёшми ўрта ёшми катта ёшми  фарқи йўқ фақат  мадрасада илм оладиган бўлди  имконияти борлар  бориб ўқиди имкониятлар йўқки, илмсиз бўлиб қолди.
Мусулмонлар ичида ихтилофли масалаларни уламолар ўзаро бир сўзга келишиб ҳал қилиш керак. Бу буни ёмонласа иккинчиси буни ёмонлайди. Натижада энди динни ўрганмоқчи  бўлган одам диндан кўнгли совийди. Яна диндорларни кўра- олмайдиган одамлар ҳам бор  улар фақат  ислом дини ва диндорлар ҳақида бўлар бўлмас гап чиқариб динни ёмон кўрсатадилар. Буларни ечими илм ўрганиш, кибрланмаслик керак. Бир мўмин гапирса исбот далил бўлса тан олишлик ўзидан каттами кичикми илмда юқори бўлса унинг ҳам гапини олиш керак.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
وَلَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ (رواه الامام مسلم عن ابي مسعود رضي الله عنه )
яъни: “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!” (Имом Муслим ривояти).
Қадимдан динимизда фирқаларга бўлиниш ва ихтилофларга асосий сабаблардан бири – илмсизлик, динни яхши тушунмасликдир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон динини аслида кимлиги номаълум кимсаларнинг узуқ-юлуқ маърузалари ёки интернетда ин қуриб олган қўштирноқ ичидаги “мулла”лардан эмас, балки мўътабар олимлар, устозлар ёзиб кетган китоблардан ўқиб-ўрганиш керак.

Юсупов Ҳусниддин Давлатобод тумани "Ғози Муҳаммад" жоме масжиди имом ноиби.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.