Soğlom fikr © Соғлом фикр


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


T.me/Choyxona_99
★ Соғлом фикр бор жойда, ҲАЛОЛ ва АДОЛАТЛИ рақобат бўлар! ★ ЎЗБЕК тилида ҳар куни соат 19дан жонли ёйин!!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Ёмоннинг кучи япалоққа етибди...

Бахти Ташкентский маҳкамасига раислик қилаётган судья Обидов “Daryo.uz” нашри мухбири Отабек Қўлдошевнинг устидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят қилибди: суд мажлиси тафсилотларини матбуотда ошкор қилгани учун.

Катта эҳтимол билан Отабекка нимадир чора кўришса керак. Судья аризасида маҳкама жараёнларида Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўз “фаолият”ини амалга оширишини, яъни кўчани назорат қилишни давлат ташкилотларидан бири илтимос қилгани ҳақидаги кўрсатмани матбуотга чиқарганинини важ сифатида кўрсатади.

Аввало, мамлакатимиз ҳуқуқий демократик ўлка бўлганида “Судья нега Ташкентскийнинг кўрсатмасига аниқлик киритишга ҳаракат қилмади? Унинг кўрсатмасидан келиб чиқиб, нега ўша давлат ташкилотини аниқламади” деган савол билан бошлардим постни. Бундай савол айни пайтда ортиқча, айтолмасак ҳам нималар бўлаётганини кўриб турибмиз. Қолаверса, судьяларимизда бунақанги жасоратнинг ўзи йўқ ёки ўғрининг нима демоқчилигини билишади улар.

Бироқ бу ўринда бир муҳим жиҳатга эътибор қаратайлик. Миллий судлов тизимимиз ўзига хос ўйин қоидалари, яъни ахборот сиёсати яратиб олди: истаган пайтда айбсизлик презумпцияларига тупуради, истаса шахсга оид маълумотларга оид қонунчиликни ҳам бузаверади. Ўзларига манфаатли бўлган суд мажлисларига журналистларни тўп-тўп қилиб олиб киришади, ҳатто суд мажлисларини онлайн режимда эфирга беришади, истамаса тескариси. Бундай манипулациядан мақсад аён, ҳар ҳолда, бу мамлакатда бугун яшаётганимиз йўқ.

Бу ғирром ўйин қоидалари мустаҳкамланиб бораркан, матбуот давлатнинг ўзига хос пропагандасига айланиб боради, сўз эркинлиги аста-секин барҳам топади. Йўқса, эътибор беринг, нега судья Обидов Ташкентский ўдағайлаган куннинг ўзида ажрим чиқариб, журналистларга бундай “нозик кўрсатмалар”ни чиқармаслик мажбуриятини юкламади? Нега судни очиқ қилиб, ҳаммага тасвир учун рухсат берди-ю, сўнг ўзи чангаллаб қолди. Чунки жамоатчиликда “ўғри қайси шеригини тилга оляпти”, деган саволлар, пичир-пичирлар кўпайиб кетди.

Журналистларга қийин замонлар келяпти. Етти ўлчаб бир кесмоқ, интиргалардан узоқ туриш даври. Бу жараёнда АОКА, Журналистлар союзи, аллақандай масс-медиаларнинг кўмагига умид боғламанг, улар ҳам Сиз каби ночор одамлар... фақат халқанинг бошқа бир бўғинида. Лекин кўнгилга таскин берадиган яна бир жиҳат бор — жамоатчиликнинг вазиятга таъсири ортмоқда. Аксинча, бечора судья бундай кулгили ҳолатга тушмасди.

Абдурроҳман ТАШАНОВ


Енгил каналча dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿 Ўзбекистон. Сурхондарё. Кредитни тўлай олмаган онахон.

Ўзбек мақоли: осмон узоқ, ер қаттиқ.


Uzantikor dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Халқ дардидан бир шингил...

👉 @Uzanticor


SODDA XALQIM dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Базан Мен кофирманми деб ўйлаб қоламан. Нега дейсизми? Мусулмон бўла туриб кофирларнинг ишини қилмоқдаман. Ҳамма нарсани кўриб турсам ҳам кўрмаганликка олмоқдаман жим турибман. Эссиз! Мусулмонмисиз? деб берилган саволга Алҳамдуллилоҳ мусулмонман дейишдан олдин бир маротаба ўйлаб кўрингда, мусулмон бўла туриб мусулмонларга қандай ёрдам берганингизни! Кейин жавоб беринг! Агарда жавобингиз "Алҳамдулиллаҳ мусулмонман" бўлса демак жаннат сизники❤️

@sodda_xalqim


Uzantikor dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Халқ дардидан бир шингил...

👉 @Uzanticor


Uzantikor dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Айниқса Россияда 400-500 долларга ишлаб, Россияни тинмай мақтаётганлар диққат билан томоша қилинг.

👉 @Uzanticor




14-Dars. Yomon Odatlar Va Ulardan Qutulish | 18+Kino Bangilari |
Ustoz Abu Hanifa

📨 Boshqalarga ham albatta yetkazib, ko'proq ajru-savoblar olaylik!

📌 Obuna uchun

       Ilm oshiqlari kanali
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••






sahwiisherlari dan repost
1384 Савол:

Ассалому алайкум ака!
Саломатмисиз?
Савол: Хозир хатто исломий деб номланаётган туйларни хам ресторанда килиш одат булган. У ерда туй килишнинг кулайликлари булиши бн бирга, шариатга хилоф томонлари хам куп. Масалан: аёлларнинг ясан-тусан килиб келишлари, Шом намози пайти кучани аёллар босиб кетиши, мезмонларнинг латта-лутта, совга-салом жинниликлари, дастурхондаги исроф, дастурхон атрофидаги гийбатлар ва хкз. Шунинг учун никох маросимини уйда утказишни қуда томонга шарт килиб куйиш мумкинми? Бунинг бирор ахамияти борми хозирда? Шу хакидаги фикр-мулохазаларингизни билмокчи эдим. Рахмат!



Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу
Аллоҳга ҳамд ва расулига ва унинг оила аҳлига ва асҳобларига салоту салом бўлсин! Аммо баъд:


1. Бизда тўйхоналар диндорларга мослаб қурилмаган. Ва тўйлар ҳам, доим кечаси ўтказилиши одат тусига кирган. Натижада, Исломий тўйлар ҳам, ноисломийга айланиб кетаяпди. Ўзи тўйхонани борлиги яхши. Чунки, кўп одам уйга сиғмаслиги аниқ. Лекин, аёлларни алоҳида ва эркакларни алоҳида қилиб, тўйни кечгача қолмасдан кундузи ўтказишлик ҳам мумкин. Пешинда эркаклар тўпланса, асрга аёллар тўпланса, бўладику?! Кечаси аёллар ясан тусан қилиб, тўйхонага келишлари албатта, чиройлимас.

2. Лекин, уйларда тўй қилиш бунданда мушкул иш. Энг ёмони уйдаги тўйларда эркак ва аёллар албатта аралашиб юришади. Сизни саволга келсак, қудага тўйни уйда қилишни шарт қилиш мумкин?! Бу нарса, икки томонни келишувига кўра, амалга оширилади. Бунда, тўйни фақат тўйхонада қилсин, деган шаръий ҳукм йўқ. Шаръий ҳукм бу ерда, номаҳрам эркагу аёллар аралашиб юрмаслигидир. Уйдами, тўйхoнадами, қаерда тўй бўлса, бўлаверсин. Валлоҳу аълам.

3. Энди, бу тўйхонага отарчиларни чақириш ва эркагу аёл аралашиб ўйнаши ва дастурхондаги исрофгарчилик, албатта ҳаромдир. Ароk ичишлик ҳаромлигини айтмай қўяверамиз. Агар аёллар ўзлари тўпланиб, орасидаги ўзларидан кимдир қўшиқми нашидми айтса ва ўзлари ўйин кулгу қилсалар, бу жоиздир. Эркак аралашмаса, уларни ўзлари бўлса, бунга рухсат бор. Дастурхонни дабдабали қилмаслик керак. Келадиган меҳмонлар тўядиган даражада мева чева ва овқатлар бўлса, кифоя. Дастурхонни ҳаддан ошириб безашлик, исрофга киради. Исроф эса, ҳаромдир. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

20. 06. 2024


АнтиЗомби dan repost
🇰🇿 Қозоғистонда ҳижобга тўлиқ тақиқ қўймоқчи.

Қозоғистон парламенти «қора» кийим кийган аёллар сонининг кўпайиши фонида жамоат жойларида диний либос кийишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқчи.

Бу ҳақда парламент депутати Эрмурат Бапи маълум қилди. «Қора кийинган» мамлакат фуқароларининг кўпайиши «келажакдаги миллий манфаатларга жиддий зарар етказади», деди Бапи.

https://t.me/anti_zombi_uzb




??????? ?????????? ✍? dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
TEKIN MASHINA!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish




Юрт Эгалари 🇺🇿 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
1 200 000 сўм маошга 1 ой яшаётган бўлса бу болага тезда мақтов ёрлиғи берилсин

P.S :
Ўзбекистонда хуфёна даромад олиш давом этаркан, мана шунақа тоифалар кўпаяди!

====================
👉[ t.me/yurt_egalari ]🇺🇿
====================


Ixtiyor Esanov | Rasmiy kanal dan repost
"Жадидларимизни тарғиб қиламиз", деб аслида бунинг тескарисини қилаётганимизни англамаяпмиз.

Қачон жадидлар масаласига тўхталсак, албатта уларнинг мазлум, эзилган, абгор ва энг ачинарлиси, миллий қаҳрамонларимизнинг МАҒЛУБ қиёфалари акс этган расмларини тиркайверамиз.

Мақолалар, постлар, маърузаларнинг ҳаммаси жадидларнинг қатағон қилинган даври, НКВД томонидан аёвсиз қийноқларга солингани, охир-оқибат отиб юборилгани тўғрисида бўлади.

Жадидлар ҳақида ишланган фильмларнинг аксарияти оғзи-бурни қонга бўялган миллат ойдинлари, қовоғи уйилган, ҳар гапида стол муштлайдиган НКВД ходимлари билан бошланади.

Жадидларимизнинг фожиали тақдирлари бутун миллатимизни қайғуга солиши табиий. Лекин, улар МАҒЛУБ эдиларми?!

ЙЎҚ! Аслида жадидлар ҒОЛИБ эдилар! Уларни жисман енга олишган, аммо ғоявий эмас. Агар ғоявий енга олганларида, ўлдирмаган бўлардилар. Бунга “ўлмай қолган”ларнинг ижодлари қандай гуллаб-яшнагани ҳам яққол мисол бўла олади.

Нима, Қодирий 1935 йилда туғилиб, 1938 йилда отилганми? Чўлпон 1937 йилда туғилиб, 1938 йилда отилганми? Усмон Носир-чи? Уларнинг ижоди гуллаб-яшнаган даврлар бўлмаганми? Болаликлари, ёшликлари бўлмаганми? Қодирий қандай Қодирий бўлди? У қайси булоқларнинг сувидан симириб улғайган? Уни нима учун қатағон қилишди? Нима учун бутун бошли тузум биргина ёзувчини енга олмади?

Султон Абдулҳамид аслида Усмонли султонлар ичидаги энг кўп таназзулга учрагани, Усмонлилар империяси инқирозини бошлаб бергани эмасми? Айнан у билан буюк салтанат поёнига етмадими? Энди эътибор билан бир қаранг-чи, турклар Абдулҳамидни қандай қиёфада кўраяпти ва бошқаларга ҳам кўрсатяпти? Мағрур, виқорли, салобатли. У ҳақидаги фильм ёки сериалларни томоша қиларкансиз, "Султон Абдулҳамид маънан ва ғоявий жиҳатдан енгилмаган буюк ҳукмдор бўлган!" деган хулосани оласиз. Нафақат хулоса оласиз, балки бунга ишонасиз ҳам. Ишонтириласиз!

Жадидлар ҳақида сўз борганда, албатта қатағон йилларини эсламай ўтишнинг имкони йўқ. Аммо ойдинларимизнинг ҳаёти фақат қатағондан иборат бўлмаган, қатағон улар умрининг сўнги, фожиали якуни холос. Улар миллат учун ёниб яшаган, мағрур ва енгилмас бўлганлар.

Биз ўз китобларимиз, мақолаларимиз ҳамда фильмларимизда жадидларнинг ана шундай қиёфаларини чизишимиз керак.

МАҒРУР ва ҒОЛИБ!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Maddohlik 👆

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.