Шош ҳанафийлари


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


USHBU RASMIY KANALDA XANAFIY MAZHABIGA OID MASALALAR BERIB BORILADI

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1446 ҳ.й
28 ЯНВАРЬ   2025 м.
СЕШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ ТОНГ -     06:16
⏰ ҚУЁШ -    07:38
⏰ ПЕШИН - 12:41
⏰ АСР -        15:53
⏰ ШОМ -      17:37
⏰ ХУФТОН -18:53

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
https://t.me/shoshhanafiy


​​ЗАКОТНИ ЁШ БОЛАЛАРГА БЕРСА БЎЛАДИМИ?
#закот

❓1537-CАВОЛ: Бир дўстимнинг ўзи ҳам, аёли ҳам вафот этиб, ёш болалари қолган. Закотимни шу болаларга берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар дўстингиз болалари балоғатга етган (ёки балоғатга яқинлашиб қолган) ва камбағал бўлса, закот олиши дуруст. Шунингдек, балоғатга етмаган бўлса-да, берилган пулни зое қилмайдиган, алдовга учмайдиган ва қабз (қўлга олиш)га ақли етадиган бўлса ҳам жоиздир. Агар мазкур шартларга тўғри келмайдиган ҳолатда бўлсалар, васий (яъни уларга қараб турувчи шахс)га етим бола учун, деб берса бўлади. Васий закотни уларга ишлатади (“Фатовои Қозихон” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy


❓САВОЛ: Қуръони каримда нечта пайғамбар алайҳимуссаломларнинг исмлари зикр этилган?
So‘rovnoma
  •   1. 15
  •   2. 20
  •   3. 25
  •   4. 30
28 ta ovoz


❓САВОЛ: Ҳанафий мазҳабида витр намози қандай амал ҳисобланади?
So‘rovnoma
  •   1. Фарз
  •   2. Вожиб
  •   3.Суннат
  •   4. Мубоҳ
28 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#juma_suhbati #tarbiya #yoshlar
🗣 Мавзу: ЁШЛАРНИНГ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАҲДИДЛАР

🎙 Бахтиёр домла Сатторов – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 ФОЛБИНЛАРГА АЛДАНМАНГ!

🎙Маъруфжон домла Нишонов

Тошкент тумани “Раҳбар ота Акбар ўғли” жоме масжиди имом-хатиби

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Айюб Ансорий (розияллоҳу анҳу) айтади:

“Бир аъробий Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалдан хабар беринг!”, деди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ширк келтирмасликка ва намоз ўқишга, закот беришга ва силаи раҳм қилишга буюрдилар.

Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти

✅  Улашинг | @MuslimShosh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#mutolaa #isro #meroj #namoz
😀 МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҚАЧОН?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


💬Исро нима дегани?
“Исро” (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.

💬Меърож нима дегани?
“Меърож” (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.

Исро ва меърож кечаси қачон бўлган?
Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро сураси, 1-оят), дейилган.
Аммо қачон содир бўлгани ҳақида турлича қарашлар бор. Аллома Муборакфурий раҳимаҳуллоҳ “Ар-Раҳийқул махтум” китобида “Исро ва Меърож” воқеаси қачон содир бўлгани тўғрисида айтилган қуйидаги олти хил қарашни келтирган:

🫥Исро Аллоҳ таоло у зотни нубувватга мушарраф этган йили бўлган.

🫥Пайғамбар бўлганларидан беш йил кейин бўлган.

🫥Нубувватнинг ўнинчи йили ражаб ойининг 27-кечасида бўлган.

🫥Ҳижратдан ўн олти ой олдин нубувватнинг 12-йили рамазон ойида бўлган.

🫥Ҳижратдан бир йилу икки ой олдин нубувватнинг 13-йилида муҳаррам ойида бўлган.

🫥Ҳижратдан бир йил олдин нубувватнинг 13-йилида робиъул аввал ойида бўлган.

📚БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🌙🌸🌟 ЖУМА MУБОРАК БЎЛСИН!  АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ.🌟🌸🌙

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
✅  Улашинг | https://t.me/shoshhanafiy


🌙🌸🌟 ЖУМА MУБОРАК БЎЛСИН!  АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ.🌟🌸🌙

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
✅  Улашинг | https://t.me/shoshhanafiy


🌙🌸🌟 ЖУМА MУБОРАК БЎЛСИН!  АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ.🌟🌸🌙

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
✅  Улашинг | https://t.me/shoshhanafiy


❓САВОЛ: Аллоҳ таоло ўз ҳукмларини қайси фаришта орқали пайғамбар алайҳимуссаломларга етказган?
So‘rovnoma
  •   1. Азроил алайҳиссалом
  •   2. Микоил алайҳиссалом
  •   3. Исрофил алайҳиссалом
  •   4. Жаброил алайҳиссалом
27 ta ovoz


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 БАЛКИ У АЛЛОҲНИНГ ДЎСТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


​​ТАҚСИТ САВДОСИ
#савдо

❓1532-CАВОЛ: Ҳозирги кунда “тақсит савдоси” ҳақида кўп эшитиб қоляпмиз. У қандай савдо?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Тақсит” савдоси деб савдо молини харидорга дарҳол топшириб, баҳосини бўлиб тўлашга келишган ҳолда насия қилиб сотишга айтилади. Бунда масалан бир киши машинани 10 ойга, ҳар ойда 1000 дан, жами 10 000 га келишган ҳолда сотиб олади.
Бу савдода сотувчи харидорга турли таклифларни киритганда, масалан, “3 ойга нархи 8000 бўлади, 6 ойга 9000 бўлади, 10 ойга 10 000 бўлади” деганда икки томон ҳам муддат ва нархни аниқ қилиб олишлари керак бўлади.
Агар харидор ваъда қилган тўловларини тўлай олмаса, қарзга устама қўшиш мумкин эмас, гарчи уни олдиндан шарт қилинган бўлса ҳам.
Ўзига тўқ (имконияти бор) харидор адо қилиши керак бўлган қарзни вақти келганда тўламаслиги шаръан ножоиздир. Бу сотувчига зулм қилиш, яъни катта гуноҳ бўлади.
Тақсит савдосида сотувчи харидорнинг қарзи муқобилида гаров талаб қилиш ҳаққига эга. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy


🗣ҲАР БИР МУРОЖААТ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, фуқаролар қабули давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳол.

😄Ана шундай қабуллардан бири бугун, 22 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитдилар. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган масжидлар ҳолати, имом-хатиб фаолияти, ҳаж ва умра, оилавий масалалар, диний таълим ҳамда моддий ёрдам олиш сингари масалаларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.


💬 Жумладан, оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.

🤲 Мана шундай самимий қабул ва ғамхўрликдан мамнун бўлган фуқаролар кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлиб, хайрли дуолар қилишди.

📍Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН ОЛИМЛАРГА ЭРГАШИШ КЕРАК?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ИНСОНГА ЗУЛМ ҚИЛИШ ОҚИБАТИ ОҒИР

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

КЎРСАТУВНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/QmbkQp64OVg?feature=shared


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 КЕРАКСИЗ ГАП-СЎЗЛАР ОФАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.