Келдингиз... дунёнинг ранги ўзгарди,
Ҳамма маликалар қулади тахтдан.
Ўзгалар бахт излаб ёрини кутар,
Мен сизни кутгандим зерикиб бахтдан...
Кулдингиз... жон каби яйради бу жон,
Сочилиб кетгандим қайта бутландим.
Саноқда адашдим... милёнинчи бор,
Яна қолмоқликка тараддудландим.
Қаттиқ тикилдингиз... тезда англадим -
Хайрлашмоқ керак яна қайтадан.
(Сизга салом билан бориб бўлмайди,
Хайрлашиб сизга босаман қадам...)
Бу не қисмат бўлди, бу қандай битик,
Бир кўзим кулгуда, бири йиғида.
Мен сизни ҳеч кимга ўхшамай севдим,
Кетмоқ ва қолмоқнинг оралиғида...
Шуҳрат ОРИФ
@shomuz - Yo‘limiz bir!