Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
*АРМОН*
Минг орзулар қилиб, ҳаёллар суриб,
Суратигга кунда юз бор термулиб,
Девона этгандинг бир бора кулиб,
Билмадим, пешонам шунча шўрмикан?
Қўлларинг тутмадим, тақдир шумикан?
Осмонда ойларни кўзламагандим,
Мен сенга ҳеч ёлғон сўзламагандим,
Армон бўласан деб ўйламагандим,
Ишқнинг боғларида йўлларим тикан,
Бахт мендан атайин юз бурдимикан?
Кўнглим ёришмайди ёқса ҳам чироқ,
Сен мендан йироқсан, мен сендан йироқ,
Фироғинг саволи, аламли сўроқ,
Жилвангдан кўзларим қамашдимикан?
Ё мен севиб қолиб адашдиммикан?
Шодликлар айтади менга нари бор,
Сен ортга қарама бахтинг сари бор,
Эй, аччиқ қисматга битилмаган ёр,
Фақат, сени юрак унутармикан?
Ўзингдан ўзгага кўникармикан?
Эй, аччиқ қисматга битилмаган ёр...
Қўшиқ учун муаллиф розилигини олинг!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss
Минг орзулар қилиб, ҳаёллар суриб,
Суратигга кунда юз бор термулиб,
Девона этгандинг бир бора кулиб,
Билмадим, пешонам шунча шўрмикан?
Қўлларинг тутмадим, тақдир шумикан?
Осмонда ойларни кўзламагандим,
Мен сенга ҳеч ёлғон сўзламагандим,
Армон бўласан деб ўйламагандим,
Ишқнинг боғларида йўлларим тикан,
Бахт мендан атайин юз бурдимикан?
Кўнглим ёришмайди ёқса ҳам чироқ,
Сен мендан йироқсан, мен сендан йироқ,
Фироғинг саволи, аламли сўроқ,
Жилвангдан кўзларим қамашдимикан?
Ё мен севиб қолиб адашдиммикан?
Шодликлар айтади менга нари бор,
Сен ортга қарама бахтинг сари бор,
Эй, аччиқ қисматга битилмаган ёр,
Фақат, сени юрак унутармикан?
Ўзингдан ўзгага кўникармикан?
Эй, аччиқ қисматга битилмаган ёр...
Қўшиқ учун муаллиф розилигини олинг!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss