Ajoyib she'rlar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Sheriyat olamiga xush kelibsiz.
O'zbekistonda eng faol she'rlar kanali.
Bizda hech qanday reklamalarsiz
Sher va takliflaringiz bo'lsa admin
@ILYOSBEK77 va @Isombek ga murojat qilishingiz mumkin.
Dóstlaringizni ham taklif qiling
@Sheriyat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🎼🎼🎼🎼🎼🎼🎼🎼🎼🎼🎼

🎧 Tinglang!

🎤📝
#Gulyuz_Akbaraliyeva

@Sheriyat


*СЕЗМАЙ ҚОЛДИМ*

Болалигим пошшолигим ўтиб кетди,
Йиллар сувдек оққанини билмай қолдим.
Сочларига йиллар қиров солиб кетди,
Онам ёшин ўтганини сезмай қолдим,
Отам ёшин ўтганини сезмай қолдим.

Кўчадан хеч ортмабман-а, ризқим териб,
Ташвишларда ўзим билан, ўзим бўлиб,
Кўзда ёшим тинмас бугун холин кўриб,
Онам ёшин ўтганини сезмай қолдим,
Отам ёшин ўтганини сезмай қолдим.

Мол-у дунё орқасидан қувавериб,
Йиллаб келмай мусофирда юравериб,
Чўнтак тўлиб, кўзга шира тўлавериб,
Онам ёшин ўтганини сезмай қолдим,
Отам ёшин ўтганини сезмай қолдим.

Қўлим тутиб мени жондек авайлаган,
Эркалатиб елкасида опичлаган,
Фарзандини бировлардан кам қилмаган,
Онам ёшин ўтганини сезмай қолдим!
Отам ёшин ўтганини сезмай қолдим!

Аллоҳ берган бойлигимсиз, сиз неъматим,
Мехри дарё, ғамхўримсиз, беминнатим,
Дуолари асрар мени ғаниматим,
Онам ёшин ўтганини сезмай қолдим!
Отам ёшин ўтганини сезмай қолдим!

Сизга борим, сизга жоним фидо бўлсин,
Бағрингизда набиралар униб ўссин,
Қодир Эгам умрингизни узоқ қилсин!
Бўлинг доим бизларга бош Хожи Онам!
Бўлинг доим бизларга бош Хожи Отам!

Қўшиқ учун муаллиф рухсатини олинг!

✍Абдумуталиб Эргашалиев

@Sheriyat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ШЕЪРИЯТ

#СИНОВ

Махбубий дардини тингла бирнафас,
Дуо кил ботилга келсинбасма-бас,
Унга хам эмасдир бу ишлар хавас
Дустлар таънасидан кочолмай колдик

Махбубий

@Sheriyat


КЎНГИЛ!



Қалбимизни эшигин ёпиб,
Юр кетамиз гўдакдек чопиб,
Бир овлоқроқ масканни топиб,
Кел бир тўйиб йиғлаймиз кўнгил.



Майли бизни десинлар телба,
Шох-шаббадан қиламиз кулба,
Худойимга қилганча тавба,
Кел бир тўйиб йиғлаймиз кўнгил.



Ўксинамиз дардимиз айтиб,
Ой овутар аллалар айтиб,
Бу ерларга келмаймиз қайтиб,
Юр бир тўйиб йиғлаймиз кўнгил.



Бахт нима у бизга битмаган,
Қўлимиздан омад тутмаган,
Жонимизни ер ҳам ютмаган,
Кел бир тўйиб йиғлаймиз кўнгил.



Ой чиққанда бирга қоламиз,
Дардларимиз ерга соламиз,
Қора ридо ёпиб оламиз,
Кел бир тўйиб йиғлаймиз кўнгил.



Бошимизга келганда ажал,
Жон туради ўлимга маҳтал,
Одамлардан нари бўлиб сал,
Кел бир тўйиб йиғлаймиз кўнгил.



Ғарқ пишган оқ тутдек тўкилиб,
Бошимизни майсага қўйиб,
Она замин хидига тўйиб,
Кел бир тўйиб йиғлаймиз кўнгил.

Камронбек Исмоилов

@Sheriyat


Har daqiqa umringdur uvol
Behuda topmoqda zavol.
Bezdirmadi nahot bu ahvol,
Internetda umring o'tmoqda.

Telegramda har turli chatlar
Seni o'z domiga tortmoqda,
Keraksiz va lahu suhbatlar
Internetda umring o'tmoqda.

Ilm, desa vaqting yo'q biroq,
Maftun etgan sotsial tarmoq.
Ayt bog'lanib qolding sen qandoq,
Internetda umring o'tmoqda.

Tuni bilan onlayn yurib,
Bo'lar-bo'lmas videolar ko'rib.
Kitobni ham bir chetga surib,
Internetda umring o'tmoqda.

Unutmagin, umr-g'animat,
So'ralamiz har ondan albat,
Topmasang-da hech bir manfaat,
Tarmoqlarda umring oʻtmoqda.

©Boburiy..

@Sheriyat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
*СИТОРАБОНУ*

Ақл-у хушим ўғирлаган қиз,
Кўзларида бормикан жоду?
Илк кўрганда юрак этиб жиз,
Шайдо қилган Ситорабону!

Ҳаёллардан энг ширин ҳаёл,
Ой ҳуснига боқар бўлиб лол,
Ўхшаши йўқ у сохибжамол,
Чиройлида Ситорабону!

Умримнинг энг гўзал баҳори,
Сизни топдим кўнглимнинг зори,
Бу мисралар дилим изҳори,
Сиз учундир Ситорабону!

Кулгусидан яшнайди олам,
Сўзларида меҳр мужассам,
Чин гўзаллик яратган эгам,
Сиз ўшасиз Ситорабону!

Кўрсам дилим ёришиб кетар,
Қувонч ишқга қоришиб кетар,
Шоир дунёларни унитар,
Сизни кўриб Ситорабону!

Бебаҳосиз гуллар ичида,
Парийлар-у, ҳурлар ичида,
Ойдан сулув қизлар ичида,
Ягонасиз Ситорабону!

Ҳа сиз ўша Ситорабону...

Қўшиқ учун! Муаллиф рухсатини олинг!

✍Абдумуталиб Эргашалиев

@Sheriyat


Тез кунда янги ижодомиз ва қўшиқни тўлиқ вариантини тақдим этамиз!

🎙Shuhrat Daryo
✍Абдумуталиб Эргашалиев

@Sheriyat


Ga'mgin bo'lmang!!!!

Go'yo maysa bagridagi, Gulgunchadek yashnaysiz,
Siz baxtiyor insonsiz,
Nega g'amgin yashaysiz?!

Qayg'ularga botasiz,
Xomush yurib hasratda,
O'z-o'zingiz ezasiz,
Zulmat ichra g'urbatda.


Ehtiyoj bor muammolar ko'p
Deya ro'yhat tuzasiz,
O'ziz qolib o'zganing ham
Kayfiyatin buzasiz.

U yomon bu yomon deysiz,
Shikoyatlar betinim
Shu sabab do'stdan ko'ra,
Ko'proqdir sizda g'anim.

Qalbingiz ko'zi bilan,
Atrofga nazar soling,
Xayot naqadar go'zal,
Siz undan baxra oling!!!


Qarang sizda sogliq bor
Yuragingiz urmoqda,
Xamon nafas olyapsiz,
Oyog'ingiz yurmoqda

Qushlar go'zal sayrashin
Quloqlariz eshitar
Tinch zaminda yasharsiz,
Emassiz-ku darbadar.

Bular ne'mat emasmi?
Xali ham siz baxtsizmi?
Mukofotku borligiz!
Shuni siz bilasizmi?

Shukur bilan tashakkur,
Aytib yashang holiqqa
Anglab qiling tafakkur.
Kulib boqing borliqqa !!!

✍ Xodjayeva Zulfizarxon!
@Sheriyat


ЁМОНЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ.

Яхши кунни тилайман сизга,
Хатолардан эҳтиёт бўлинг.
Азизларим кераксиз бизга,
Ёмонлардан эҳтиёт бўлинг.

Сизни авраб, кириб пўстизга,
Айланиб энг, содиқ дўстизга,
Ҳамла қилса гар оёғизга,
Илонлардан эҳтиёт бўлинг.

Қонингизда ёлғон оқмасин,
Ёзганларим майли ёқмасин,
Кўзингизга қаранг чақмасин,
Чаёнлардан эҳтиёт бўлинг.

Бир беҳаё кўзин сузса гар,
Занжир боғлаб режа тузса гар,
Ботқоқларга ботса тизза, гар,
Гумонлардан эҳтиёт бўлинг.

Қарз беришдан, олиши қийин,
Ҳаёт қисқа мураккаб ўйин,
Сизни ухлаб кетиши тайин,
Қуёнлардан эҳтиёт бўлинг.

Зар чапониз кўролмаслар бор,
Сизни кўриб, туролмаслар бор,
Уйингизни талашга тайёр,
Сичқонлардан эҳтиёт бўлинг.

Шеърман деган қочса майдондан,
Мардман деган, баттар ҳайвондан,
Нима керак ғийбат сотгандан,
Тулкилардан эҳтиёт бўлинг.

Шеър ёзади номиз қоралаб,
Базм қилар одам саралаб,
Уч кун ўтмай келар аралаб,
Нодонлардан эҳтиёт бўлинг.

Эгри йўлга бошлайди сизни,
Чалкаштириб юқотар изни,
Жуда қаттиқ боғлайди кўзни,
Шайтонлардан эҳтиёт бўлинг.

Бергувчи ҳам, олгувчи Аллоҳ,
Сиз сабрдан топгайсиз паноҳ,
Умр қисқа, қилмангиз гуноҳ,
Ёмонлардан эҳтиёт бўлинг.

ҚУРБОНАЛИ ТEРМИЗИЙ ✍

@Sheriyat


Ona topilmas

Aldanma dunyoying rostligi yolg‘on
Dunyo mehmon, mezbon biz, omonat jon
Poyin o‘p eng aziz, bebaxo inson
Ona topilmaydi... ona topilmas

Farishta. Yoningda giryona o‘zi
Yo‘llaringni kutib sarsondir ko‘zi.
Erta armon bo‘lib qolmasin so‘zi
Ona topilmaydi... ona topilmas

Jon berganga sajda jonimni ostim
Qalbim egalladi bugungi rostim
Ko‘zing och birodar, anglagin do‘stim
Ona topilmaydi... ona topilmas

Qara qanchalar zo‘r, qancha chiroylik
Eng go‘zal tilaklik eng go‘zal joylik...
Topilar mashina... yor... saroy... boylik
Ona topilmaydi... ona topilmas

Ro‘zg‘or deb shoshmagin to‘ladi kami
Senga fido bo‘lgan eng go‘zal dami
Xizmatin qil xuddi bir quli kabi
Ona topilmaydi... ona topilmas

Olgan nafaslarda uning haqqi bor
U umrini berdi biz berdik ozor...
Bo‘lamiz mehriga bir kun intizor
Ona topilmaydi... ona topilmas

Tandirda non yopgan bolamga deya...
Yashaydi farzandin g‘amini yeya...
Qoladi ketganda yuraklar kuya...
Ona topilmaydi... ona topilmas

Dardlarin aytmaydi sokingina jim...
Tunlar yoshin to‘kar goh gohi tim tim
Qaytmaydi qaytara olmaydi hech kim...
Ona topolmaydi... ona topilmas

Poyin o‘p eng aziz... baxosiz inson...
Ona topilmaydi... ona topilmas...

✍Odilbek Qodirov

@sheriyat


1️⃣4️⃣➖🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Assalomu alayhum hurmatli kanalimiz er yigitlari. Barchangizni bugungi Vatan himoyachilari kuni bilan chin qalbimdan tabriklayman. Barchangizni oilangizga tinchlik hotirjamlik, dasturxoningizga barokatlar tilayman. Sizlar bizni suyanchigʻimizsizlar. Juda koʻpchilikdan eshitaman "bu bizni bayramimiz emas askarlar kuni". Yoʻq bu tom maʼnoda barcha himoyachilar kuni. Sizlar nafaqat vatanimiz balki bizning   himoyachilarimizsizlar. Sogʻlik -salomatlik, baxt omad, quvonch barchangizni hayotingiz davomida hamrohlik qilsin.

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠ʼ🔠🔠🔠🔠.

@Sheriyat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«БУРЧИНГНИ АДО ЭТ»

Томирингда оқар шижоат,
Сендадир энг метин матонат,
Кўрсатиб қўй битта жасорат,
Йигитлик бурчингни адо эт.

Тоблантир ироданг, саботинг,
Ҳарбийлик чинакам ҳаётинг,
Унутиб қўйма қасамёдинг,
Йигитлик бурчингни адо эт.

Ўзинг бўл шу юртнинг қалқони,
Бепаён сарҳадлар посбони,
Ўзбекнинг ҳақиқий ўғлони,
Йигитлик бурчингни адо эт.

Муқаддас ватаннинг байроғи,
Муқаддас заминнинг тупроғи,
Бўл тинчлик машьали, чироғи,
Йигитлик бурчингни адо эт.

Жасорат мерос бу авлодга,
Ғанимлар қолажак иснодга,
Муносиб Темурдек аждодга,
Йигитлик бурчингни адо эт.

Қўлласин боболар дуоси,
Кетмасин озодлик ҳавоси,
Мард ўғлон, миллатнинг фидоси,
Йигитлик бурчингни адо эт.

✍Абдумуталиб Эргашалиев


@Sheriyat


Оймомо шивирлаб аллалар айтса,
Тонгда қуёш туриб яллалар айтса,
Нима қилар эдим, биринчи боʻлиб,
Бир зумга болалик паллалар қайтса.

Коʻзимни юмдим-у, ҳаёлга чоʻмдим,
Менимча ел каби учиб борардим.
Энг аввал онамнинг, кейин отамнинг,
Оёгʻидан маҳкам қучиб олардим.

Тарардим синглимнинг майин сочларин,
Акамнинг қоʻлидан тутардим маҳкам.
Баҳорда шифтимиз қалдиргʻочларин,
Дон билан сийлардим, қувмасдим ҳечам.

Балки, оʻйнар эдим яна қоʻгʻирчоқ,
Ёʻқ, ёʻқ айрилмасдим сира онамдан.
Тезроқ катта боʻлай деган орзуни,
Оʻчириб ташлардим, бутун оламдан.

Отамга инжиқлик қилмасдим ҳечам,
Олиб беринг дея қиммат матоҳлар.
Алламбало коʻйлак киймасдим ҳечам,
Онамнинг эгнига илиб ямоқлар.

Жон билан оʻқирдим турли китоблар,
Оʻқиб, яхши инсон боʻлган боʻлардим.
Йигʻидан қизарган коʻзларимнимас,
Қизил диплом, тортиқ қилган боʻлардим.

Онам коʻтарганда икки челак сув,
Бирини коʻтарсам эди ёнидан.
Балки, огʻримасди бугун беллари,
Азоб оʻтмасмиди, балки, жонидан.

Фарзандим йигʻласа бугун конфет деб,
Топиб беролмасам, қийналар жоним.
Сочига оқ боʻбди, энди оʻйласам,
Инжиқликларимиз...
Эх, отажоним!

Ота-онанг қадрин фарзандли боʻлгач,
Биларсан дегани, шу боʻлса керак.
Яшаган эканмиз тасаввур қилиб,
Ҳаёт беташвиш деб, мисоли эртак.

Қайтгим келар жуда болалигимга,
Юрак азобланиб, боʻлганда юпун.
Беташвиш ҳаётда яшаш учунмас,
Беташвиш бир фарзанд, боʻлмоқлик учун!

8-январ, 2025-йил

✍ Қутлугʻ Нигор

@Sheriyat


Миттигинам, ширингинам,
Ўхшайди қош-у кўзим.
Сен хаётим мазмунисан,
Ўзимни жоним қизим!

Чиройли кулишларинг,
Жилмайиб туришларинг,
Эркатой ой юлдузим,
Ўзимни жоним қизим!

Бобосини эркаси,
Дадасин фариштаси,
Уйимиз маликаси,
Ўзимни жоним қизим!

Мен ва онанг иккимиз,
Сенга чексиз севгимиз,
Меваси, пок ишқимиз,
Ўзимни жоним қизим.

Дунё ичра дунёйим,
Сенга эъзгу дуойим,
Бахтинг кўрайин доим,
Ўзимни жоним қизим!

Қўшиқ учун муаллиф рухсатини олинг!

💥Бугун 12 январь - Халқаро қиз фарзандлар куни!
Шундай ширин қиз фарзандлар берсин Аллоҳим келажакда🤲

✍Абдумуталиб Эргашалиев

@Sheriyat


Hazrati Usmon ibn Affon raziallohu anhu

Sizdan uzrlarni soraymiz bugun
Tugab borayotgan hayolar uchun
Bu maqom bir sizla bo'lgandi butun
Ummati eng hayolisi bõldingiz Usmon.

Bashariyat ko'rmadi bundayin maqom
Payg'ambarni ikki qizi etildi in'om,
Bu qanday sharaf qandayin ikrom
Ikki Nur sohibi bo'ldingiz Usmon

Ehsonni mahfiy va oshkora qilib ,
Rasululloh so'zini qonundek bilib,
Har Juma bittadan qul ozod qilib,
Jannat maqomini oldingiz Usmon.

Qur'onni kitobga keltirgan ham siz,
Qo'shinni jihozga to'ldirgan ham siz,
Nafsingiz batamom o'ldirgan ham siz,
Sobirlar imomi bo'ldingiz Usmon.

Lut A.Sdan so'ng topib siz jur'at
Ruxsat berilganda,keldi deb fursat
Oilangiz olibon qildingiz hijrat,
Molu jonni Haq uchun atagan Usmon

Bizni qalblarimiz bo'lib qoldi tosh
Shariatdan gapirilsa egilmaydi bosh
Siz Qabr eslatilsa tókardingiz yosh
Oxiratdan qo'rqib yig'lagan Usmon

Finta eshiklari ochilgan onda
Qilichlar qinidan yechilgan onda
Munofiqlar yuzlari ochilgan onda
Fitnalarga bardosh berdingiz Usmon

Hatto jon berar chog' topibsiz imkon
Boshda tig' tursayu qo'lizda Qur'on
Bu qayday ihlos a qandayin iymon
Musxabi qon bilan bezalgan Usmon

Har gal eshitganda siz haqingizda
Shodlanib gohida zavqqa to'laman
Insha Allah nasib qilsa agar
Jannatda siz bilan suhbat quraman.

✍ILYOSBEK

Muallif huquqi bilan ulashing

@Sheriyat


Assalomu alaykum barchaga xayrli kun.Hurmatli men uchun qadrli ukamdek boʻlib qolgan Ilyosbek. Sizni bugungi paygʻambarimizga ummat boʻlgan kuniz bilan chin qalbimdan tabriklayman. Ilohim oila aʼzolariz baxtiga yaqinlariz baxtiga, qolaversa bizni baxtimizga sogʻ-salomat yuring. Alloh sizga chiroyli va mazmunli umrni ato etsin. Hayotiz davomida baxt, omad, quvonch sizga hamisha xamrohlik qilsin. Yana bir bor shukrona kuniz muborak boʻlsin.

Sizga cheksiz hurmat bilan Dunyo Xusanova ...


Assalom alekom xurmatli kanalimiz a'zolari bugun Sheriyat kanalini glavni admini ILYOSBEK akamizni TAVALLUD topgan kunlari ekan shu fursatdan foydalanib akamga soglik omonlik kelgusi ishlariga omad doimo yor bolishini. Oilasiini yanqlarini baxtga sog salomat bolishini tilab qolamz ijodlariga ijod qoshlib yursn. Aka yana bir bor shukrona kun muborak Alloh bergan umrni sermazmun utqazin🎂🎂🎂🎂🎂🥂🥂🥂🥂🥂🥂🥂🥂🥂👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏
Xurmat bilan: Sojida Mansurova🫡

@Sheriyat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
*ЖИМГИНА СОҒИНИБ ЯШАЙВЕРАМИЗ*

Бир эслаб бир эсга ҳам олмай,
Унутиб қўйганга ўхшайверамиз.
Бир кўрсам деймиз-у, сездирмай,
Жимгина соғиниб яшайверамиз.

Соғинч деган юкни ортмалаб,
Йўллар айро бизлар ҳар таъраф,
Овунчоқ суратга кунда бир қараб,
Жимгина соғиниб яшайверамиз.

Тилимиз тишлаймиз баъзан сўз ожиз,
Бу дардни олмоққа хатто дўст ожиз,
Кўришиб қолсак ҳам энди кўз ожиз,
Жимгина соғиниб яшайверамиз.

Юракларни эзиб ёзилган шеърдек,
Саратонда интиқ кутилган елдек,
Сиз-у, менга қийин биламан бирдек,
Жимгина соғиниб яшайверамиз.

Бир бирига ташна айро дил бўлиб,
Севмаган ёримиз суйсакда кулиб,
Юракнинг тубидан чиқмас сир бўлиб,
Жимгина соғиниб яшайверамиз.

Аччиқ қисмат бизга берилган синов,
Ҳа демай сочимиз силайди қиров,
Бировлар билмасин, билмасин биров,
Жимгина соғиниб яшайверамиз.

Соғиниб, соғиниб яшайверамиз...

Қўшиқ учун муаллиф рухсатини олинг!

✍Абдумуталиб Эргашали

@sheriyat


Qoʻlingiz tomiri bórtibdi biroz
Ajinlar qoplabdi yuzingiz mana ..
Oʻzingizni asrang endi iltimos
Sizga havotirim ortmoqda Ona 😔

✍Zoxid Ziyo

🎙Sojida Mansurova

@sheriyat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ»

Ўтиб борар соат миллари,
Ўн иккига урар аста бонг,
Ўтиб эски йилнинг тунлари,
Қаршилайди бизни янги тонг.

Қутлуғ бўлсин янги йилингиз!
Орзуларга тўла юраклар,
Бахтга тўлиб хар бир кунингиз,
Рўёб бўлсин ширин тилаклар.

Чироқларга безалган арча,
Жилосидан кўзлар қувнайди,
Осмонлардан ёғиб қор парча,
Болажонлар шодон ўйнайди.

Ёш-у қари севинчга тўлган,
Ўйин кулгу байрам бўлади,
Эртакнамо оқшом чоғида,
Қорбобо ва қорқиз келади.

Кўтаринки аъло кайфият,
Хамрох бўлсин йил бўйи сизга,
Ушалмаган орзу ва ният,
Рўёб бўлсин шу йили бизга. 

Шундай юртга байрам ярашар,
Тинч бўлсин жон Ўзбекистоним!
Қутлуғ бўлсин янги йилингиз!
Табриклайман азиз инсоним!

Кириб келаётган Янги 2025-йил барча юртдошларимизга омад ва зафарлар олиб келсин! Оилавий бахт тинчлик хотиржамлик хонадонингиздан аримасин! Кўтаринки аъло кайфият йил бўйи хамрох бўлсин барчангизга! Янги йил муборак!

✍Абдумуталиб Эргашалиев

@sheriyat

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.