Qosim Shayx


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Кармана тумани «Қосим Шайх» жоме масжидининг расмий телеграм канали.
www.qosimshayx.uz web сайтининг телеграмдаги расмий канали.
Саволлар учун: @Qosim_Shayx_guruh

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Илмий_суҳбат

Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий ҳазратларининг "Биҳишти зевар" китобларининг арабча таржимаси "Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобидан

Намозда нечанчи ракаатлигини унутган киши ҳақида


"Қосим Шайх" жоме масжиди имом Бектош домла Ҳакимов

@shayxazizon


#mutolaa
🪶 АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ “АРБАЪИН” АСАРИДА ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ҲАДИСЛАРИ


🟢Барча даврларда инсоният учун маънавий юксаклик рамзларидан бири бўлиб келаётган Алишер Навоий меросининг қиймати замонлар оша ортиб, сайқалланиб бормоқда. Чунки тафаккур даражасининг юксалиши ва унинг самарасининг амалий ҳаётда намоён бўлишини биз у зот каби инсонлар орқали кузатишимиз мумкин бўлади. Натижада ҳаёт ва ижод, фикр, сўз ва амал уйғунлиги кўз олдимизда жонли гавдаланади.

Албатта, Навоий меросининг қирралари ва уфқлари ғоятда кенг. Аммо асосий жиҳати бу зот мусулмон мутафаккири бўлиб, ўз борлиғини ва ҳақиқатини мана шунда кўрганлигидир. Ислом ҳақиқатлари унинг бутун меросига мазмунига сингдириб юборилганидан ташқари, бевосита дин илмларига бағишланган асарлари ҳам етарлича. Жумладан, қирқ ҳадис шарҳига бағишланган “Арбаъин” рисоласи ҳам шулар жумласидандир. Ўтмишда кўплаб олимлар қирқ ҳадис битиш ва уни шарҳлашга катта эътибор қаратишган ва бу иш анъанага айланган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган айрим ҳадисларнинг бирида шундай дейилади:

“Ким умматим учун уларнинг дини борасидаги қирқ ҳадисни сақлаб етказса, Аллоҳ уни қиёмат кунида фақиҳ ва олим қилиб тирилтиради” (Имом Дорақутний ва бошқалар Муъоз ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилган) (Суютий. Жамъ ал-жавомеъ. 21368-рақам).


🟢Таъкидланидек, Абдураҳмон Жомийнинг “Чиҳил ҳадис” (Қирқ ҳадис)ини Алишер Навоий туркийга таржима қилган. Шоирнинг нияти, асар муқаддимасида таъкидланганидек, “форсийдонлар идрок айлаган” қирқ ҳадис моҳиятидан туркийзабонларни ҳам баҳраманд қилиш эди. Бу ҳадисларни шеърга солишда эса барча шоирлар уларнинг осон тушунилишини, ёдда сақланилишини ҳам назарда тутганлар:

Форсийдонлар айлабон идрок,
Орий (холи) эрди бу нафъдин атрок (турклар).
Истадимки, бу халқ ҳам бори
Бўлмағайлар бу нафъдин орий.


🪶Батафсил

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

  🤲 Аллоҳ сизларга машаққатни истамас

   ⏺ Ким даъват қилинса-ю, ижобат қилмаса, ...

   ✅ Устоз ва ота-онанинг мақсади бир бўлиши лозим!


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ҳақиқий мард ўғлон

• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда ҳазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эҳтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига меҳрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• меҳрни ҳам, қахрни ҳам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• ҳар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• ҳеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан хеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди.

@shayxazizon


Истиғфорнинг фойдалари

• Азобни ман қилади;
• Ризқни жалб қилади;
• Гуноҳни ўчиради;
• Даражани кўтаради;
• Ғамни кетказади;
• Ёмғирни жалб қилади;
• Қалбни поклайди;
• Фарзанд кўришга сабаб бўлади;
• Соғликни сақлайди;
• Куч-қувват ато этади;
• Балони даф қилади;
• Дуонинг ижобат бўлишига сабаб бўлади.
• Гўзал ҳаёт роҳат-бахш этади;
• Қулфларни очади;
• Мол-мулкни кўпайтиради;
• Фитналардан омонда бўлишга сабаб бўлади.

@shayxazizon


Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@shayxazizon


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

11 ФЕВРАЛ 2025 мелодий (12 ШАЪБОН 1446 ҳижрий йил ) Сешанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:36

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:20 |   | 06:55
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:35 |   | 16:40
Шом           18:15 |   | 18:20
Хуфтон      20:00 |   | 20:05

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:20 Саҳарлик
07:55 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :40 Аввобийн*
18:12 Ифторлик

@shayxazizon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 БАХТНИ ФОЛБИНДАН ИЗЛАМАНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ташриф
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА СЕМИНАР...

@hazratnavoi_uz


#тафаккур

ОСМОН ЯҚИН, ЕР ҚАТТИҚ

Бола эдим. Кекса аммам бўларди. Туриб-туриб, ғалати гаплар айтарди. Бир куни шундай деб қолди:
— Осмонда меҳр кўп. Ер устида орзу кўп. Ер тагида армон кўп...
— Бу нима деганингиз? — десам
— Катта бўлганингда тушунасан, — деб қўяқолди.
Ростини айтсам, катта бўлганимда бу гапларни унутиб юборган эканман. Яқинда тасодифан ёдимга тушди. Аммамнинг гапини энди англагандек бўлдим.
«Осмонда меҳр кўп» дегани Аллоҳнинг карами кенг, бандаларига меҳрибон, дегани экан. «Ер устида орзу кўп» дегани одамзод борига қаноат қилмайди, бир орзуси ушалиши билан бошқасининг кетидан югуради, дегани экан. «Ер тагида армон кўп» дегани эса бандаси вафот этганидан кейин тириклик чоғида ўзи билиб-билмай қилган гуноҳлари учун армон чекади, дегани экан...
Билмадим... Ҳарқалай мен шундай тушундим...

Ўткир Ҳошимов

https://t.me/shayxazizon


#мақола

СЕН ШАЙТОНЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИСАН

💬Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Иблис тахтини сув устига қўяди. Сўнгра ўз лашкарларини (одамларни ҳақ йўлдан оздириш, ораларида фитна солиш мақсадида) жўнатади. Шайтонваччалар (ҳисобот топшириш учун) иблисга келиб: "Мен фалон ва фалон ишларни қилдим" дейди. Шунда иблис: "Ҳеч нарса қилмабсан" – дейди. Сўнгра яна бир шайтон келиб иблисга: "Мен эр-хотинлар орасига тушиб, уларнинг орасини ажратмагунимча уларни тинч қўймадим" дейди. Шунда иблис: “Сен (шайтонларнинг) энг яхшисисан” – дейди, дедилар» (Имом Муслим ривояти).

❗️Демак, шайтоннинг васвасасига учиб, ҳавои нафсга берилиб оилангизни барбод қилманг!

@shayxazizon


#кун_ояти

فَاعْبُدْنِي وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي.

"Бас, Менга ибодат қил ва мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт".
(Тоҳа сураси, 14-оят).

@shayxazizon

6k 0 17 1 46

#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ кечиримли банданинг иззатини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозуъда бўлса, Аллоҳ у банданинг даражасини кўтаради», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@shayxazizon


ҲИКМАТ

Пасткаш мақтангани билан буюк бўлмас, эчки югургани билан кийик бўлмас.

Aлишер Навоий

"Маҳбуб ул-қулуб"

@shayxazizon


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!


Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@shayxazizon


Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

10 ФЕВРАЛ 2025 мелодий (11 ШАЪБОН 1446 ҳижрий йил ) Душанба куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)

Қуёш вақти   07:37

                         Азон       Такбир
Бомдод     06:25 |   | 06:55
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             16:35 |   | 16:40
Шом           18:15 |   | 18:20
Хуфтон      20:00 |   | 20:05

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:30

06:21 Саҳарлик
07:55 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
18 :40 Аввобийн*
18:11 Ифторлик

@shayxazizon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЛАЪНАТЛАШДАН САҚЛАНАЙЛИК!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
6-қисм


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Ҳурматсизлик билан гапирган
кишига уятсизлик билан жавоб
берилади. Кам гапирсанг саломат бўласан, кўп уялсанг, ҳурмат топасан.
Кишининг айтгани қанчалик гӱзал бўлса, эшитадигани ҳам шунчалик гўзал бўлади.

«Унваанул байаан» китобидан


https://t.me/shayxazizon


Алишер Навоий ҳикматлари

Одам борки, одамларнинг нақшидур, 
Одам борки, ҳайвон ундан яхшидур. 

****

Оналар оёғи остидадур,
Равзайи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эрсанг,
Бўл онанинг оёғин тупроғи.

****

Оғизга келганни демак – нодоннинг иши, 
Олдиға келганни емак – ҳайвоннинг иши.

shayxazizon


АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАҚИДА 20 МАЪЛУМОТ

1. Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган.
2. Тарихчи Мирхонд «Равзатус-сафо» асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган.
3. Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшида мактабда таълим ола бошлаган.
4. Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг “Мантиқут-тайр” асарини ёддан билган.
5. Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган.
6. Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган.
7. Алишер Навоий «муқарраби ҳазрати султоний» («султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган.
8. Алишер Навоий ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилган.
9. Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган.
10. Алишер Навоий туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами “Девони Фоний” деб номланган.
11. Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган “Гули” исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Бу ном Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди.
12. Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади.
13. Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади.
14. Навоий 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидасини ёзади (“ҳилол” – янги чиққан ой).
15. Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган.
16. Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган.
17. Навоий туркий тилдаги илк “Хамса”ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ.
18. Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ «Хазойинул-маоний» номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган.
19. Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир “ҳатто табиат ҳам мотам тутди” дея таърифлаган.
20. Навоийнинг туркий тилни қайта тирилтириши маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас», — деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро «Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди» деб таъкидлаган.

@shayxazizon


✅ Бугун, 9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун

▪️Алишер Навоий милодий 1441 йилнинг 9 февраль, ҳижрий 844 йилнинг 14-рамазонда ўша пайтдаги Темурийлар пойтахти ва илмий маркази Ҳиротда туғилган. 11 ёшида Сабзаворда Ҳусайн Бойқаро билан танишади. 16 ёшда Машҳадга бориб ўқийди. Отаси Ғиёсиддин Кичкина Баҳодир вафотидан кейин Самарқандга келади ва икки йил Абу Лайс Самарқандийдан дарс олади. 28 ёшда Ҳиротга қайтган Навоий султон Ҳусайн Бойқаро хизматига киради ва муҳрдор лавозимига тайинланади. 31 ёшда девонбеги лавозимига тайинланган Навоий 37 ёшда Абдураҳмон Жомий тавсияси билан Нақшбандия тариқатига киради. Ҳижрий 906 йил, милодий 1501 йилда Ҳиротда вафот этади. Қабри бугунги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридадир.
Навоийдан бизга 30 дан ортиқ асарлар мерос сифатида қолган бўлиб шулардан диний-ахлоқий асарлари:
«Арбаин» (Қирқ ҳадис);
«Сирож ул-муслимин»;
«Муножот».

@hazratnavoi_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.