SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog`


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


#Qashqadaryo #шахрисабз #yakkabog #olx #chiroqchi #kitob #yangiliklar #эълон #реклама #шаҳрисабз
#elon berish uchun siz gruppa adminga @shahrisabzolxx_bot ga murojaat qiling
#admin —> @gerta5555

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


MILITSIYA UZB | Расмий канал dan repost
#Қойил

⚡️Мана 9 ёшли 3-синф ўқувчиси "IELTS" дан 6 балл олибди 😳👏

Бу дегани инглиз тилида ўзбек тилида гапиргандек гапиради дегани

Ота-оналарга юбориб қўямиз, мана болаларни ўқитиш керак.

@Militsiya_Uzb👈🏽


Отабек Артиков dan repost
Ўйлаб қарасам Ҳазрат Мир Алишер Навоий билан баъзи ўхшаш томонларимиз бор экан (ҳазил, шундан ҳам трагедия ясаб олманглар)

У киши сўз мулкининг султони, мен эса ҳақоратли сўзлар мулкининг султониман.
У киши туркий тилдаги барча сўзларни билганлар.
Мен эса у киши асарларида тилга олмай қолдириб кетган дунёдаги жамийки ҳақоратларни биламан.

Хуллас Алишер бово чироғингиз ўчмади, ўзим бу чироқни ҳали анча вақт ёқаман.
Келаётган туғилган кунингиз муборак бовожон...

🇺🇿@Otabek


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Буни куринг мактаб болачаларига дорини кандай бериши😭


SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog` dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мана нотугри парковками жазоси
Хиндлар анча олдинда
Жарима езса жарима Тулаб Яна парковка килаверади
Бунака жазодан Кейин бошка коида бузмай
Ди
Shaxrisabzolxx.t.me


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мана нотугри парковками жазоси
Хиндлар анча олдинда
Жарима езса жарима Тулаб Яна парковка килаверади
Бунака жазодан Кейин бошка коида бузмай
Ди
Shaxrisabzolxx.t.me


Rasul Kusherbayev dan repost
Алишер Садуллаев раҳбарлигида сунъий интеллект ёрдамида ҳориж тилини ўрганишга ёрдам берадиган қулай илова яратилибди.

Тўғриси чет тилларини ўрганишнинг бу каби осон усулини кўрмаганман.

Барчага тавсия қиламан.

Ушбу иловани яратишда иштирок этганларга эса катта рахмат!

👉 @r_kusherbayev


Бог килмокчи булганларга сифатли нихоллар бор
Олма гилос шафтоли урик узум кучатлар бор
Полмон кишлогида

973816888


КРЕДИТОМАНИЯ БИЗНИ ЖАРГА УЛОҚТИРАДИ.

Ассалому алайкум, самимий ўқирманлар. Бугун бир курсдошим телефон қилди. Уёқ-буёқдан гаплашдик. Ойнинг бошланганига бир кун бўлгани йўқ ойлиги тугабди. "Қолган 29 кунни қандай қиласан?" десам "Ҳа, бир гап бўлар" дейди. Ойлигини нималарга ишлатганини сўрасам: Кредитга машина олган , Кредитга айфон олган, кредитга пул олган. Хуллас, қовоқ калласидан бошқа ҳаммаси кредит. Ўзини роса урушиб бердим. У ҳақида ёзишим ҳақида ҳам айтдим. "Ҳа, ёз ошна, ҳозир Ўзбекистонда ҳамма кредитга "ўтириб қолган" дейди. "Ўзингчи?" десам, кулади.
Айнан шу йигитга ўқишда ўқиб юрганимизда ота-онасидан энг кўп пул келар эди. Дадаси Россиядан 100$ жўнатса 100$ ни, 200$ жўнатса 200$ ни бир кунда ишлатиб қўяр эди. Бир кун шоҳлардек яшаб, 29 кун ҳаммадан нолиб яшарди)

Дадам иқтисодчи бўлганлари учун, болалигимиздан пулни қандай бошқаришни ўргатганлар. Дадамдан ўрганган бу усулим менга умрбодлик нафи тегаябди. Японияга келиб, Японларнинг "Money management" (Пулни бошқариш) одатларига ҳам қойил қолганман.
Келинг, Японларнинг "КАКЕИБО" ( Пулларни тақсимлаш) усулини сизларга ҳам ўргатаман. Бу "Какеибо" усули 1904-йилда, Мотоки ҲАНИ томонидан ишлаб чиқилган ва бу фалсафа жуда кўп Японларнинг Иқтисодий билимини оширишга, ҳаётини енгиллатишга хизмат қилган. Расмга қаранг, "Черезчур" келишган йигитман-а?😁 Йўқ, менга эмас дафтарга қаранг. Мана шу Япон оиласининг "Какеибо" (Яъни, кирим-чиқимлар дафтари). Бу фаласафа ўта оддий. Даромадингиз ва чиқимларни балансда ушлаш. Киримлар ва чиқимларни ёзиб боришни ўргатади. Яъни ҳар ким ўзи учун ўзи - буғалтер бўлсин дейди))

"Какеибо" усулида маошингизни 3 га тақсимлаб ишталишни ўргатади. 1- Заруриятлар 2- Истак-хоҳиш харажатлари 3- Кутилмаган харажатлар. Мана шу усулни йўлга қўйинг-да. Бир-икки йилда ўзгаришларни сезасиз. Олаётган маошингизни 1-навбатда заруриятларга ишлатасиз. Ундан ортса, хоҳиш-истакка. Ундан ҳам ортса, кутилмаган харажатларга. Ундан ҳам ортса, жамғаришга қўясиз.

Жуда ҳам хоҳлайсиз аммо унчалик шарт эмас бўлган харажатларни қилманг. Масалан, мен анча йиллардан бери оппоқ костюм-шим билан малла туфли олгим келади. Аммо, олмайман. Ўлайми артистларга ўхшаб)) Айтганча, пастлик ва тежамкорлик бошқа-бошқа нарсалар. Паст бўлишдан, Худо сақласин!

Хулосайи калом, болаларимизга "Пул тақсимоти", "Харажат маданияти" каби билимларни берайлик. Рўзғорга пули етмай туриб, Кредитга машина олмаслиги, ундан кўра пиёда юриш афзаллиги, кредитга айфон ишлатгунча пули етадиган арзонроқ телефон ишлатиши кераклиги. КЕЛАДИГАН ЖОЙИ ЙЎҚ ЛЕКИН, ТАВАККАЛ ҚИЛИБ КИМДАНДИР КАТТА ҚАРЗ, КРЕДИТ КАБИЛАРНИ ОЛМАСЛИГИНИ болаларимизга фан сифатида ўқитишимиз шарт. Акс ҳолда, "КРЕДИТОМАНИЯ" кўплаб умрларни хазон қилади.

👉🏻 @shaxrisabzolxx


bakiroo dan repost
Фермерлар ерини яна "ихтиёрий" топширадими? Топширишдан бош тортишса-чи?

Ҳужжатнинг энг қизиқ жойи 4-бандидан бошланади.

Унга кўра, фермер хўжалиги ҳозирда фойдаланаётган жами ер майдонининг ўртача 80 фоизидан ихтиёрий равишда воз кечиб, ушбу ер участкаларини туман ҳокимлиги тасарруфига ўтказиши керак. Қолган 20 фоиз ер майдони фермер хўжалигининг ўзига янги тажриба асосида яна 49 йилга ижарага берилади. Бунинг учун фермер хўжалиги ер майдонининг ўзига қоладиган қисми учун ер участкаси норматив қийматининг 50 фоиз миқдоидаги маблағни 15 кун ичида тўлиқ тўлаши зарур.

Юқоридаги қоидалар Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятининг 6 та туманида қўлланилишига розилик берилган (3-илова).

Тўғриси, мен билмадим, қайси фермер хўжалиги ўз ихтиёри билан ерининг 80%ини топшириб, яна қолган 20%ига ижара тўлашга рози бўлади? Уни бунга ундайдиган мотивлар нима бўлиши мумкин? 80% деган рақамлар қаердан келди, 20% рақами кимдан чиқди? Бу амалдаги қонунчиликка, мулк ҳуқуқини ҳимоя этадиган нормаларга қанчалик тўғри келади? Ер ислоҳоти имижи ва репутациясига қандай таъсир кўрсатади. Одамлар кейин доимийга айланадиган бу ғаройиб тажриба натижаларига ишонадими? Ўзи умуман, кимдандир ерни олиб қўйиб, бошқасига бериш орқали самарали мулкдор яраладими?

Ҳужжатнинг кичик бандларидан бирида фермерлар бунга "қизиқиш билдирган тақдирдагина амалга оширилиши" кўрсатилган. Лекин биз биламизку, суд йўқ, қонун йўқ, ҳокимлар яккаҳукмронлиги ўрнатилган жойларда фермерларга нисбатан қандай маъмурий босимлар ишлатилишини? Фермерлар рози бўлмаса, ҳокимиятга қарши курашда уларнинг имкониятлари ва ресурслари тенг эмаслигини била туриб, бу авантюрага бориш мумкинми ўзи?

Беихтиёр, 2003 йилдан 2016 йилгача аввал йириклаштириш, кейин майдалаштириш, кейин мақбуллаштириш баҳонасида фермерлардан ерни тортиб олиш бўйича қўлланилган ойболта чоралари эсга тушади. Қўрқади одам, наҳотки яна бир думалаб ўша усулларга қайтмоқдамиз?

Наҳотки, йиллар давомида ер майдонига турли ва тинимсиз ўзгартириб борилган ҳуқуқлар орқали эгалиб қилиб келган, шунча яхши ва ёмон замонларнинг ва зўравонларнинг чиғириғидан омон чиққан фермер хўжаликларининг Ер ислоҳоти пайтида устувор ҳуқуқини таъминлаш мумкин эмас?

Ҳа, ҳужжатнинг бешинчи банди мазкур тажриба тизимнинг 2025 йил кузги мавсумдан бошқа ҳудудларга ҳам тадбиқ этиш имкониятини беради. Ҳаммаси ҳали олдинда.


bakiroo dan repost
Ер ислоҳотининг навбатдаги босқичи бошланмоқдами?

Қабул қилинган фармонга кўра, тажриба-синов тариқасида 6та ҳудудда ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда “E-auksion”да савдоларга чиқарилади.

Савдоларда яшаш жойидан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, бошқа ер участкаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар (резидентлар), шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар иштирок этиши мумкин. Бунда ғолиб кейин ер участкаси жойлашган ҳудудда юридик шахс ташкил этиши ёки ўзининг юридик манзилини шу ҳуддуга кўчириб ўтказиши керак бўлади.

Ернинг бошланғич нархи ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Ер участкасини эгаллаган ғолиб нима экишини ўзи белгилайди (пахта ё ғаллани ўзи истаса, экади).

Таклиф этилаётган тажриба бўйича айрим мулоҳазалар:

Ер участкасига талабгор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона бўлса, унинг камида 51%и Ўзбекистон фуқароларига тегишли бўлиши ёки чет эл фуқароларининг аукционда иштирок этишини чекловчи қоида киритилмаган, феълан айтайлик, Хитой ё Россия фуқаролари ёки уларнинг назоратидаги компания ер участкасини ўз назоратига олиши мумкин бўлади. Жуда кўп мамлакатларда тегишли хатарларни инобатга олиб, қишлоқ хўжалиги ер участкалари бўйича назорат пакети мамлакат резидентлари ихтиёрида бўлиши ҳақида нормалар мавжуд.

Тажриба биринчи босқичда тумен ҳокимликлари тасарруфидаги, 2025 йил ва ундан кеийнги йилларда эса бўш ер участкаларида жорий этилиши белгиланган. Бўш ер участкаси дейилгани қайси тоифа ва кимнинг назоратидаги ер майдонлари эканини контуригача аниқлаштирилиши керак бўлади. Акс ҳолда, тийиб туриш ва ҳисобдорлик мавжуд бўлмаган маҳаллий ҳокимликларда чексиз манипуляциялар бошланиб кетишига йўл очилади. Идеалда мазкур тажриба доирасида аукционга чиқариладиган ер майдонларининг марказлашган ягона ва умумий базаси бўлиши керак.

давоми бор...


Demokratuzb | Молхона dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
— Қизиқ, болакайлар ҳокимларни қанақалигини қаёқдан билар экан-а?! Ё дадаси ё амакиси ҳоким бўлганмикин? Мен билмаган гапларни гапиряптие.🤦‍♂️😂

@demokratuzb


Mevali koʻchatlar dan repost
Бог килмокчи булганлар булса оптом заказлар оламиз 973816888


Mevali koʻchatlar dan repost
ментапол 35 минг


Mevali koʻchatlar dan repost
напалион 38 минг


Mevali koʻchatlar dan repost
олма жеромин 16 минг


Mevali koʻchatlar dan repost
олма семеренко 16 минг


Mevali koʻchatlar dan repost
олма супер голден 16 минг


Mevali koʻchatlar dan repost
олма бахорги 16 минг


Mevali koʻchatlar dan repost
олма бахорги 16 минг


Mevali koʻchatlar dan repost
шафтоли еглик 16 минг

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.