ШАМСИНУР ижоди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали.
Дин ва сиёсатдан йироқ канал!
Реклама учун👇👇👇
https://t.me/shamsinur_reklama

https://t.me/+8zAWEJpPsy5lZmIy

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

19-қисм


Шахбоз чуқур нафас олди. У Робиянинг ҳис-туйғуларини тушунарди, лекин бу қизнинг ўзини қийнашига йўл қўйгиси келмасди.
— Робия, мен сени ёлғиз қолдиролмайман. Сен Ҳакимнинг ўлими билан боғлиқ хотираларни унутолмаяпсан. Бу воқеани ўзгартира олмайсан. Сен ўзингни йўқотиб қўймаслигинг керак.

Робия секин бошини эгиб, овози паст чиқди:
— Лекин унинг ўлими олдидан қандай аҳволда эканини кўрдим. Кўзимни юмганимда ҳам унинг оёқлари осилиб қолгани, Башир ака уни ерга олиб қўйганлари, очиқ қолган кўзлари кетмаяпти.

Шахбоз Робиянинг кўзларига тикилди.
— Робия, сен ўзингни қийнайверма. Мен сенга ҳеч ким зарар етказмайдиган жойга олиб чиқаман. Мени квартирамга кўчиб ўт. Бир оз тинчликка эришасан. Бу жой сени эзиб ташлаяпти.

Робия бир муддат сукут сақлади. У Шахбознинг гапларида мантиқ борлигини биларди, лекин ётоқхонани тарк этиш ўзини мағлубиятга учрагандек ҳис қилдирарди.

— Шахбоз... биламан, тўғри айтаяпсиз, лекин... мен ўзимни қочиб кетгандек ҳис қиламан.

Шахбоз унинг елкасидан ушлаб, мулойимлик билан жилмайди:
— Бу қочиш эмас, бу тикланиш. Ўзингни авайлаш, Робия. Сени севаман, ва бу ҳолатингни кўриб, жим қараб туролмайман. Ўзингни қийнашингга йўл қўймайман.

Робия Шахбознинг кўзларига қаради. У ўз ҳис-туйғулари ва воқеа ўртасида чалғиб қолганди. Шахбознинг сўзлари унга тасалли бўлиши билан бирга, янги масъулият юклагандек эди. У чуқур нафас олиб, бошини секин қимирлатди:

— Яхши, Шахбоз. Мен бир муддат сиз билан бўламан. Балки бу азоблардан халос бўлишимга ёрдам берар.

Шахбознинг юзида мамнуният акс этди. У Робияни бағрига маҳкам босди:
— Қабул қилган қарорингдан пушаймон бўлмайсан, Робиш. Ҳаммаси яхши бўлади, кўрасан.

Энди улар иккаласи ҳам Ҳакимнинг ўлимидан келган оғирликни енгиб ўтишга ҳаракат қилишарди. Лекин ҳаёт ҳали кўплаб синовларни тайёрлаб қўйганди...


Давоми бор...


https://t.me/shamsinurijodi

6k 0 7 33 409

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Xech narsa yemasdan ozaman deydiganlar, iltimos sog’lig’ingizni xavfga solmang!

• Ochliklarsiz hattoki shirinliklarni yeb ham ozish mumkinligini men 6 yillik tajribaga ega oliy ma’lumotli Endokrinolog-Diyetolog Go’zal Biysenbayevna sizga o’rgatmoqchiman!

Agar sizda:
• Garmonal muammolar;
• Semizlik;
• Qalqonsimon bez faoliyatini buzilishi;
• Semizlikning asoratlari har xil kasalliklar bilan kechayotgan bo’lsa

Xoziroq meni sahifamga obuna bo’ling…”OZISHDAGI 7 QADAM” mavzusida bepul qo’llanmaga ega bo’ling!

https://t.me/+BI3bIjyQA7lhYjZi
https://t.me/+BI3bIjyQA7lhYjZi


#БИЗ_ЙИҒЛАГАН_ОҚШОМЛАР

47-қисм


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР



Холамни уйларига ўйчангина кириб келдим.


-Эфнан дадангни кўрдингми?


-Ҳа.


-Нима деркан?


-Бирга яшайлик деяпти.


-Осон эканда, бормайман де.


-Элмурод нима дейди ҳали.


-Кечирма, сенлар оз мунча азоб чекдингизми у одам деб?


-Билмадим хола, ҳеч нарсани ўйлаганим йўқ.


Элмурод институт ётоқхонасига жойлашганди. Бугун ётоқхонага қўнғироқ қилиб уни сўрадим.


-Ҳозир чақириб бераман.


Кечки пайт бемалол бўлади. Дарс вақти эмас.


-Алло.

Укам кўп куттирмади



-Элмурод яхшимисан?


-Ассалому алайкум опа. Яхшимисиз? Ўқишлар қандай бўляпти? Тайёргарлик яхшими?


-Яхши. Ука дадам келди.


-Ёғеее, ишониш қийин.


-Ишонавер. Тошкентдан ҳаттоки ижарага уй ҳам олибди.


-Нега келибди?


-Биздан кечирим сўраб бирга яшашга.


-Хотинчасичи?


-У... Уни ҳайдаб юборибди. Ҳамма айбларига пушаймон эмиш.


-У аёлни макрларидан қутилибдида


-Ҳа.


-Яна нима деди?


-Уканг ва сен билан бир оила бўлиб яшайлик, сизларни ўзим ўқитаман дейди.


-Зўрку, хўп дедизми?


-Йўқ, ўтмишни унитиш осонми?


-Опа бирга яшаймиз, менам курсдошларимга ҳавасим келади. Дадам айбини тушунибдику, агар ҳозир уни қабул қилмасак аламидан ичкиликка берилиб кўчадаги дайдиларга ўхшаб қолади. Сиз ҳам хоҳламайсизку дадамни яна ичувчи бўлиб кетишини.


Укам бу борада ҳақ эди.


-Сени манзилингни бердим. Эртага олдингга борса яхшилаб гаплашиб ол. Мен гапирсам тилимни тиёлмай бор захримни сочаман. Еган калтакларим эсимдан чиққани йўқ.


-Хўп опа. Аммо бирга яшаймиз, қачонгача поччам билан холамга юк бўламиз, уларни ҳам ўз фарзандлари бор.


-Хўп ука соғ бўл.


Туни билан укамни гапларини ўйлаб чиқдим. Ҳаттоки китоб олиб ўқиёлмадим ҳам.

Эртаси куни бувим билан қўнғироқлашганда бувимга ҳаммасини айтиб бердим.



-Қизим нима бўлган тақдирдаям у сени отанг. Аллоҳ кечирувчи, сен банда бўлоб туриб кечрмайсанми?

-Буви...


-Эътироз билдирма, ахир ўзинг отани оқ фотихаси бошқа дердингку.


-У вақтлар бошқа эди. У вақтларда Эфнан орзулари осмон қиз эди.


-Қизим онанг тирик бўлса ҳам отангни кечиришларингни айтарди.





Икки кун ўтиб эса укам ва дадам мени излаб холамни уйига келди.


Давоми бор


https://t.me/shamsinurijodi


#БИЗ_ЙИҒЛАГАН_ОҚШОМЛАР:
Дипломатия университети қошида тайёрлов маркази бор эди, тоғам берган пуллар энди курсимга асқота бошлаганди. Дадам мени холамни уйига излаб борган, холам эса манзилни айтганди.


-Қизим яхшимисан?

Мен бино эшигидан чиқиб қаршимда дадамни кўрдим. Аммо аввалги соғинч йўқ индамай ўтиб кета бошладим.


-Эфнан.


-Эфнан ўлган. Нега келдиз?


-Қизим ундай дема.


-Мен қийналганимда қаерда эдиз? Қизингиз тухматга қолганида, шумқадам деб маломат қилинганда қаерда эдиз? Энди осонми қизим деб келиш?


-Эфнан юр гаплашиб олайлик.


Воҳиддан кейин совуққон бўлиб қолгандим. Ҳозир дадамга сира ҳам ачиниш ҳис қилмадим. Дадамга эргашиб яқин орадаги миллий таомлар ресторанига кирдим.
Дадам менюни олиб қиммат таомлардан буюртма қилди.


-Ол қорнинг очгандир?


-Рахмат, қорним тўқ.


-Қизим биламан номардлик қилдим. Кўзим кеч очилди. Онангга берган ваъдамда туролмадим. Ҳали у дунёда уни кўзига қандай қарайман? Мен ота номига муносиб эмасман. Меҳригулни ҳийлаларига шунчалик учибманки ўз болаларимдан ҳам уни устун кўрибман.


Дадамни кўзлари ёшланганини кўрдим.

-Сизларни олдингизда айбдорман. Илтимос мени кечиринглар.


-Бу айтишга осон.


Мени ҳам ўпкам тўлиб келса-да, ташқарига қараб билдирмай ўтирардим.


-Укангни ҳам жуда соғиндим. Мен... Мен сизлар билан яшаш учун келдим. Икки кун олдин келгандим аслида. Укангни ўқишига яқин жойдан ижарага уй олдим. Катта улгуржи дўконга юк машина ҳайдовчиси керак экан, ўша ерни гаплашдим. Бекатдаги эълондан топдим ишни ҳам.


-Хотиниз қаерда?


-Уни жавобини бердим.


Дадамни бунга нима мажбур қилди экан? Аммо сўрай олмасдим.


-Ҳайдаб юбордим. Мен сенларни уйдан кетқазиш учун қилган ҳийласини опасига айтиб бераётганда эшитиб қолдим. Ўшанда ўзимдан нафратланиб кетдим. Бунгаям бир ой бўлди. Аммо сизларни олдиларизга келишга юзим чидамади. Аммо кейин айбимни ювиш учун ҳаракат қилишим кераклигини тушуниб етдим. Кечир қизим. Отанг кўр бўлган экан.


Отам энди ошкора йиғларди. Кўзёшларини дасрўмолчасида артиб қўярди. Қани энди аввалги Эфнан бўлсам-у, дадамни қучиб мехрига тўйсам. Аммо бир оғиз ҳам сўз айтишга ожиз эдим.


-Сениям, укангни ҳам ўзим ўқитаман. Мана кўрасан ҳеч нарсага зор қилмайман. Керак бўлса кеча-кундуз ишлайман.


Дадамни сўзларида ёлғон йўқ эди. У шундай дард билан сўзлардикиии.


-Нима дейсан қизим, бирга яшаймизми?


-Элмурод билан гаплашиб олишим керак.

Давоми бор

https://t.me/shamsinurijodi


#БИЗ_ЙИҒЛАГАН_ОҚШОМЛАР

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

46-қисм


#БИЗ_ЙИҒЛАГАН_ОҚШОМЛАР:

45-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР



Ҳисларни ёлғиз ўзинг яшайсан.
Оғриқларни ҳам фақатгина ўзинг ҳис қиласан.
Ўзинг, йиқиласан, қоқиласан, туртиласан ва турасан.
Бошингга мусибат тушса фақатгина ўзинг ич-этингни ейсан.
Фақат ўзинг курашасан, тирмашасан.

Қара, бахтли кунларни қўя тур, ҳаётингнинг энг ёмон кунларини бир ўзинг бошдан кечирасан. Шундай экан, нега ўзингни қадрламайсан?!
Нега ўзингга паст баҳо берасан?!
Нега борингча қабул қилишларига қўйиб бермайсан?!
Нега инсонлар учун ўзгаришга, ялтоқланишга ҳаракат қиласан?!
Нега сени оёқости қилишларига қўйиб берасан?!
Нега ўзингни ўзгалардан ҳам кўра хўрлайсан?!

Сен ўзингни ҳурмат қилганинг қадар ҳурмат топасан! Бу менинг олтин қоидам. Мени барибир хеч ким тушунмайди, тушунса ҳам оғриқларимни ҳис қилолмайди.



Воҳидни йўқотганимга икки йил бўлди. Мен ўлдим. Ҳиссиз бўлиб қолдим. Ўшанда Воҳидни сўнгги бора кўришга ҳам боролмадим. Икки ҳафталик узлатдан кейин бувим мени қишлоқда қололмаслигимни тушундилар. Тошкентга холамни олдига жўнатиб юбордилар.


Бу менинг ҳаётимда янги саҳифа очилган кун бўлди. Афтобусда эканман ёнимга ўзим тенгги бир қиз келиб ўтирди. Йўловчилар орасида эса гурунг авжида.


-Қўшним Рисолат эрини хиёнатини сезиб юраркан. Аммо ушлолмаган, икки кун олдин квартирага бориб ушлабди, уйга келиб уч боласи ҳам эсига келмай ўзига бензин қуйиб ёқиб юборибди.


-Вой тавба, бечора роса эзилибдида.


-Эр бермоқ жон бермоқ.



Йўловчи аёллар бири қўйиб бири ўлган аёлга ачинарди. Ёнимдаги қиз эса жуда совуққон эди.


-Ахмоқ аёл.


Уни гапига ҳайрон бўлдим. У буни сезди


-Бечора ўлган аёл эмас, уни ортида қолган уч боласи бўлади. Энди эри ўша ўйнашини олиб келиб яшайди, у ўйнаш барибир оналик қилолмай болаларни бошига итни кунини солади.


-Нега бундай деяпсиз?


Қиз лабини қаттиқ тишлади.


-Бу менинг бошимдан ўтган. Болаликни билмай ўсдик.


Шу билан иккимиз ҳам сукутда қолдик. Уни юпатишга менда ҳам бир оғиз бўлса ҳам сўз йўқ эди.

Холамни уйида бир ой куним қандай ўтганини билмай юрдим. Укам ўқишга бюджет асосида кириб у ҳам ёнимизга келди. Поччамни танбеҳи эса мени бир мунча ўзимни тутиб олишимга сабаб бўлди.


-Эфнан ўлганни ортидан ўлиб бўлмайди. Мастура опам сени бу дай ҳолда кўрсалар нима бўларди. У ёқда бувинг адо бўлди сени ўйлаб. Ўзингни тутиб ол. Дипломатия университети орзуйинг эди. Энди ўша орзу учун ҳаракат қил. Умр ўтяпти, нимагадир чалғиш керак. Бунақада бир дардни ортирриб оласан.


Шу кундан бошлаб ўқишга қайта тайёрлана бошладим. Поччам ва опам яратиб берган шароит сабаб мен яхши ўзлаштира бошлагандим.



Ғамгин кунларимда қувончли хабар ўлароқ дадам ёнимга кечирим сўраб келди.


Давоми бор

https://t.me/shamsinurijodi

8.5k 0 5 20 285

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алaйкум Ҳурматли каналим кузатувчилари

✅ Сизларга тил ўрганишнинг замонавий усулларидан фойдаланаётган канални тавсия қиламан.

👍🏻 Ушбу каналда кинолар ва мультфильмларни субтитр асосида ҳар икки тилда бериб бориш, кинони ва остида икки тилдаги таржимасини солиштириб ўргатувчи, интерактив усулларда таржималар билан ишлаш ва бошқа кўплаб қизиқарли ва фойдали маълумотларни улашиб боришади.

📎 Каналнинг номи ҳам осонгина ўрганиш учун мосдек YENGIL.

❗️Тил ўрганувчилар учун ажойиб имконият. Энг муҳими ҳаммаси текин.

Каналга уланиш
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/+XB4VDcKfvo83MTli
https://t.me/+XB4VDcKfvo83MTli
https://t.me/+XB4VDcKfvo83MTli


#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

18-қисм

***

Робиянинг беҳол ўриндиққа суяниб ўтириши Шахбозни хавотирга солди.
-Жоним нима бўлди?
-Ҳалиям ўзимга кела олмаяпман.
-Пешонаси шу экан.
Шахбоз ачинганнамо гапирди.
-У яхши ўқирди. Жуда одобли йигит эди.
-Ёқтирардимам дерсан ҳали?- Шахбоз тутақиб кетди
-Шахбоз бу нима деганингиз? Ахир бир одам ўлди. Ота онаси уни доғида адо бўлгандир.
-Етарли, бировни ғами билан ўзингни тамом қилмоқчимисан? У бир аҳмоқ экан, шунчалигам бўладими йигит дегани? Мен сира тушунолмадим.
-Биз ҳам уни кимдир ўлдирган деяпмиз.
-Топишдими унда бирор далил?
-Афсус бармоқ излар фақат Ҳакимни ўзиники бўлиб чиқди.
-Менам ўша йигитни бунчалар аҳмоқлик қилади деб ўйламагандим.
-Ота-онаси билан жанжаллашиб қолган экан. Ҳаммаси унга зарба бўлган дейишяпти. Психологимиз эса охирги вақтлар у ўзида эмасди деди,- Робия эшитганларини айтиб берарди.
-Сенга бирор бир укол оламизми? Қаттиқ қўрққансан ҳар холда.
-Йўқ, яхшиман. Лекин...
Робия гапиролмай иккиланди.
-Нима гап Робиш?
Шахбоз қизга яқинроқ сурилди.
-Кечаси у тушларимга киряпти...
Робия йиғлаб юборди.
-Мен... Мен...
-Бўлди жоним йиғлама.
Шахбоз қизни бағрига босди.
-Жуда қўрққансан,бу ҳол вақтинчалик. Ўтиб кетади ҳали.
-Ётоқхонада ўз хонамга чиқишим учун уни хонаси олдидан ўтаман. Ва ... Ўша кун такрорланаверади. У хонадан чиқиб келаётгандек...
Робия яна йиғлаб юборди.
-Робиш сенга аввал ҳам айтганман. Мени квартирамга кўчиб ўт деб. Сен эса йўқ дейсан. Ҳали ҳам кеч эмас. Бирга яшайверардик.

Шахбоз Робиянинг қўлларини маҳкам ушлади ва кўзларига тикилди. Унинг овози бир оз титраб, лекин қатъий оҳангда эди:

— Робия, сен бундай давом эта олмайсан. Бу ҳолатингни кўриб, чидай олмаяпман. Ўша воқеани унутишинг учун бу ерда қолмаслигинг керак.

Робия эса бошини сарак-сарак қилди. Кўз ёшлари ҳали ҳам юзини ювиб турарди.
— Шахбоз, мен қандай қилиб ҳаммасини ташлаб кетаман? Бу ерда дугоналарим бор. Ҳакимнинг ўлими, унинг ташлаб кетган оғриғи мени ҳам ортидан эргаштиряпти. Бу ерда қолиб, барчасини енгишга ҳаракат қилишим керак.

Давоми бор...

https://t.me/shamsinurijodi

9.5k 0 13 1 436

Muvaffaqiyatning siri nimada?

Baxtli va yanada muvaffaqiyatli boʻlishni hohlovchilar yaqinroq keling. Agar sizda quyidagi muammolar boʻlmasa bu postni oʻqimang!

✓pul bloklari
✓maqsadsizlik
✓erkinlik yetishmasligi
✓oʻtmishdagi ogʻriqlar
✓somotsenka pastligi
✓munosabatlarda muammolar boʻlsa buni yechimi quyidagi kanalda bor.

Kanal manzili❗️(koʻk yozuv ustiga bosing)
https://t.me/+WGQNVPFAuGxlODIy

Kanalga aʼzo boʻlib, skrenshotini @AshirovaAnora ga yuboring va siz uchun tayyorlab qoʻyilgan maxsus sovgʻaga ega boʻling!

Shoshiling! Sovgʻa soat 20:00 gacha kanalga aʼzo boʻlgan barchaga taqdim etiladi.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Titrab ketdim

Fikringizni qoldiring.
@shamsinurijodi

11.6k 1 106 11 148

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😊 350$ ga Saudiyaga borib kelish mumkinligini bilasizmi?

Mustaqil yoki jamoviy bo’lib Tur firmalarsiz 350$ ga Saudiyaga borib kelishingiz mumkin.

⚡️ Biz jamoaviy 15 kishi bo'lib sayohatga otlandik va 162$ ga borib kelish biletini sotib oldik. Mehmonxonani esa kunlik har birimiz 20$ dan oldik.

Qanday qilib arzonga mustaqil sayohat qilishni o’rganishni xohlasangiz men 22 yillik sayohatchi Murodbek Tavbaev sizlar uchun BEPUL onlayn masterklass tashkil qilayapman.


Masterklass 22-noyabr soat 20:00 da bo’ladi.

Masterklassga BEPUL qatnashish uchun rasmiy telegram kanalimga 👉 https://t.me/+tJIBzrkujNExZTcy

✅ Ro’yxatdan o’tish👉
https://t.me/+tJIBzrkujNExZTcy


#iqtibos

Ўртамиёна одамлар кунни қандай ўтказиш мумкинлиги ҳақида, ақлли одамлар эса кундан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида бош қотирадилар.

© Артур Шопенгауер

https://t.me/shamsinurijodi


😍 Гўзаллик дуосини биласизми?

🤲 Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган.

❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай...
Давоми👇


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қиз бола дадасига ўхшайди, деб бекорга айтишмас экан 😂

👉 @Shamsinurijodi


Тунги соат 01:55 дан 02:00

га ўтар кечаси ҳамма ширин уйқуда. Бирдан ювиниш хонасидан қандайдир овозлар эшитила бошлади, аввалига хеч ким эшитмади, кегин ота ўрнидан туриб, ювиниш хонаси томон кетди. Орадан 15 минут вақт ўтди, ота қайтиб чиқмади. Бундан ҳавотирга тушган рафиқа ҳам ювиниш хонаси томон кетди. Орадан анча вақт ўтди, иккаласи ҳам қайтмади.
Бундан ҳавотирланган катта ўғил ҳам ювиниш хонасига кириб кетиб қайтиб чиқмади. Шунда кичкина ўғил нима қилишини билмай у ҳам ювиниш хонасига аста яқинлашиб эшикдан қараган эди не кўз билан кўрсинки..😳

ДАВОМИНИ ЎҚИШ😱👇


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@shamsinurijodi


УЗБЕКИСТОН ГУЗАЛЛАРИНИ. 🔥🔥 ЭЪТИБОРИГА ТУШГАН ФАСОНЛАР ЧОТКИ 🔥 КАНАЛ

💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫

НОЗИК ДИДЛИ ХОНИМЛАР УЧУН БОМБА

👗'https://t.me/+AOGhUPQu9-hlZGZihttps://t.me/+AOGhUPQu9-hlZGZi' rel='nofollow'>УЙГА
👗 ИШГА
👗ТУЙГА
👗КУЧАГА
👗МУСЛИМА
👗ОНАХОНЛАРГА
👗КЕЛИНЧАКЛАРГА

💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫
ТАКРОРЛАНМАС КАЛЛЕКСИЯГА ЭГА ЧИРОЙЛИ ФАСОНЛАРНИ ЖАМЛАГАН КАНАЛ МАНЗИЛИНИ КОЛДИРАМИЗ👇
💥ФАСОНЛАР
💥
https://t.me/+AOGhUPQu9-hlZGZi
https://t.me/+AOGhUPQu9-hlZGZi
https://t.me/+AOGhUPQu9-hlZGZi
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
https://t.me/+1tsQdVh_RHQyZDky




#iqtibos

Агар инсон бахтли бўлишни мақсад қилса, бунга албатта эришади. Аммо афсуски инсонлар бахтли бўлишни эмас, бошқалардан кўра бахтлироқ бўлишни истайдилар. Ва бу билан ўз ҳаёт йўлини фожиа сари буриб юборганини билмай қоладилар.

© Шекспир

👉 @shamsinurijodi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

⛅️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!👇

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

https://t.me/shamsinurijodi

13k 0 204 4 45
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.