🌙
2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ✨
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра: 💥
Закот нисобиЎзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб
61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади. Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса,
жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.💥
Фитр садақаси миқдориФитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
≈
2 кг буғдой унидан –
10 000 (ўн минг) сўм;
≈
4 кг арпадан –
16 000 (ўн олти минг) сўм;
≈
2 кг майиздан –
110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
≈
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
👉
@sevikli_rafiqa - baxtli ayollar kanali❤️