СЕВАРА Убайдуллаева


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati, Mehnat, sogʻliqni saqlash va ijtimoiy masalalar qoʻmitasi a’zosi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ахborot 24 | «Kambag’allikdan farovonlik sari» dasturini amalga oshirish istiqbollariga bag’ishlangan seminar
#16jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


MTRK ǀ Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ахborot 24 | Oliy Majlis Qonunchilik palatasi yalpi majlisi
#14jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


Врачи Узбекистана dan repost
#долзарб

Одамлар соғлиғини пул топиш учун сарфлайди, кейин эса соғлиғини тиклаш учун пул сарфлайди.

Келажак ҳақида асабий ўйлаб, улар бугунги кунни унутишади, шунинг учун улар на ҳозирги, на келажак учун яшамайдилар.
Улар ҳеч қачон ўлмайдигандек яшайдилар ва ўлганларида ҳеч қачон яшамаганликларини тушунадилар.

Конфуций

👉Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!


Врачи Узбекистана dan repost
Доказано влияние загрязнения воздуха на развитие тромбоза глубоких вен

Длительное воздействие загрязненного воздуха повышало риск развития венозной тромбоэмболии. Влияние оказывали мельчайшие частицы загрязнения воздуха, диоксид и оксид азота.

Ученые из Университета Миннесоты проверили гипотезу о влиянии загрязнения воздуха на развитие венозной тромбоэмболии. Результаты исследования опубликованы в журнале Blood.

Анализ показал, что воздействие мельчайших частиц загрязнения воздуха размером 2,5 микрометра или меньше (PM2.5) увеличивало риск развития венозной тромбоэмболии на 39%. Воздействие диоксида азота повышало риск развития венозной тромбоэмболии в 2,74 раза, а оксида азота — в 2,21 раза. При этом воздействие озона не было связано с риском развития венозной тромбоэмболии.

Анализировали данные 6651 взрослого участника. Всего за 16,7 года наблюдения было зарегистрировано 248 случаев венозной тромбоэмболии. Проанализировали связь между пациентами, госпитализированными с венозной тромбоэмболией, и уровнями загрязнения воздуха, собранными с помощью обширного двухнедельного мониторинга, включая образцы, взятые из домов участников. Затем сравнили тех, у кого были самые высокие уровни воздействия, с теми, у кого были самые низкие уровни воздействия.

Авторы заключили, что длительное воздействие загрязненного воздуха (в особенности, оксида и диоксида азота) было связано с более высоким риском развития венозной тромбоэмболии.

Источник

Подписывайтесь на канал 👉Врачи Узбекистана


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Maxsus reportaj | Parlament vaqti
#12jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


MTRK ǀ Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ахborot 24 | Qo’mita yig’ilishida qonun loyihasi mukohama qilindi
#13jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


Oliy Majlis Qonunchilik palatasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#munosabat

🔹 Davlat dasturi loyihasi deputatlarda katta qiziqish uyg‘otmoqda

Veb-sayt|
Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ахборот 24 | Стратегия «Узбекистан - 2030»: обсуждение проекта государственной программы на 2025 год
#11jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


Siyosiy maydon dan repost
📢 Яхши янгилик!

Энди “Фахрий донор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланади

📝 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва ҳозирда Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан кўриб чиқилаётган янги қонун лойиҳасида фахрий донорлар учун бир қатор имтиёзлар назарда тутилмоқда.

Жумладан:

“Фахрий донор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдори ошириш;

“Фахрий донор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар шаҳар жамоат транспортидан (йўналиши ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш;

✅ санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш имкониятини бериш кабилар.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Siyosiy maydon dan repost
Энди деҳқон ва фермерларнинг табиий офатлардан кўрган зарари қоплаб берилади

Бугун Қонунчилик палатаси фракцияларида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.

Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларини турли хил табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўриладиган зарарлардан суғурталаш орқали ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги суғуртасининг давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларини суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган суғурта компанияларининг зарар кўришини олдини олиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини кўриши мумкин бўлган зарарларни тўланишини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасини ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида суғурта тизимини тўлиқ рақамлаштириш, хатарларни қайта суғурталаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини суғурталашга кенг жалб қилиш ва уларнинг молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби назарда тутиляпти.

P.S: Бугунги кун депутатлар томонидан халқчил қонун лойиҳалари ишлаб чиқилаётган хабарларга бой бўлди. Депутатларнинг бу каби халқчил қонунчилик ташаббуслари бардавом бўлсин.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Siyosiy maydon dan repost
Ўзбекистонда электрон сигареталар муомаласига чек қўйилмоқда

Бугун Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракция йиғилишида республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарнинг муомаласини тақиқлаш ҳамда жавобгарлик белгилашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган.

Ушбу қонун лойиҳаси билан республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказиш тақиқланмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга нисбатан таъсирчан чора сифатида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланиши назарда тутиляпти.

Таҳлилларга кўра, электрон сигареталарни чекувчи ўсмирлар ва ёшлар салмоғи катта ёшдагиларга нисбатан уч баробар кўп.

Мактабларнинг юқори синф ўқувчилари орасида электрон сигареталарга қизиқиш тез суръатларда ортмоқда, хусусан, 26,6 минг ўғил болалар ва 8,6 минг қиз болалар чекишга мойил. Мактаб ва жамоат жойларида ўтказилган рейдларда ўқувчилардан олинган электрон сигареталар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. 2019 йилда 6 та ҳолат, 2020 йилда — 27 та, 2021 йилда — 31 та, 2022 йилда — 856 та, 2023 йилда — 1040 та аниқланган.

Агар зарур чоралар кўрилмаса, келгусида ёш авлоднинг ҳар бешинчиси (20 фоиз) никотинга қарамликдан азият чекади.

Маълумот учун: 2024 йилда Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам электрон сигареталар муомаласи таъқиқланган эди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Siyosiy maydon dan repost
Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ - Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб метапневмовирус инфекцияси авж олаётгани ҳамда ушбу хасталик COVID-19дан ҳам хавфлироқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.


Хўш, бу ахборотлар қанчалик асосли? Умуман, метапневмовирус ўзи қандай инфекция? У қайси белгилар билан намоён бўлади? Муолажа жараёни қандай кечади?

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустам Икрамов жавоб берди:

— Метапневмовирус аввалдан маълум инфекция бўлиб, биринчи марта 2001 йилда аниқланган, — дейди мутахассис.  — Касаллик асосан ҳаво-томчи йўли орқали ёки баъзи ҳолатларда ифлосланган юзалар билан алоқа натижасида юқади ҳамда тарқалади.


Мазкур вирус билан хасталаниш ҳолатлари дунёнинг барча минтақаларида ҳар йили қайд этилади.

Хусусан, қўшни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати тарқатган хабарларда ҳам айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу жумладан 10 йиллардан буён  мамлакатда метапневмовирус ҳам қайд этилаётгани таъкидланган.

Метапневмовируснинг куз-қиш даврида янада фаоллашуви кузатилади. Бу инфекция одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан, худди ўткир респиратор вирусли инфекциялар шаклида пайдо бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.

Касалликни даволаш одатда симптоматик бўлиб, асосан уй шароитида беморнинг аҳволини енгиллаштиришга қаратилган муолажалар қўлланилади. Оғир ҳолатларда кислородли терапия ёки касалхонага ётқизиш талаб қилиниши мумкин.


Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратсиз тузалиб кетади.

Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Юртимизда уларнинг лаборатория текширувлари мунтазам амалга ошириб келиняпти ва ана шундай текширувларнинг 39,9 фоизида грипп вируси, 32,2 фоизида риновирус, 30,6 фоизида респиратор-синцитиал вирус ва 1,2 фоизида метапневмовирус аниқланган.

Ўткир респиратор касалликларнинг бундай кўтарилиши даврида аҳолини профилактика чораларига риоя қилишга  ва одамлар гавжум жойларда, айниқса, касаллик белгилари яққол намоён бўлиб турган фуқаролар билан мулоқотни чеклашга чақирамиз.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Oliy Majlis Qonunchilik palatasi dan repost
Aholining yuqori sifatli tibbiy xizmat olish huquqlari samarali himoya qilinadi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Mehnat, sog‘liqni saqlash va ijtimoiy masalalar qo‘mitasi tomonidan aholiga qo‘shimcha tibbiy yordam ko‘rsatish hamda tibbiyot va farmatsevtika xodimlariga kasbiy faoliyatni amalga oshirish tizimini takomillashtirishga qaratilgan qonun loyihasi muhokamasiga bag‘ishlangan seminar o‘tkazildi.


👉 BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO


Sevara Ubaydullaeva dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#yang_loyiha

"IKKI DAQIQA"


Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO


Oliy Majlis Qonunchilik palatasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#yangi_loyiha

“YO‘LAKDA”


Sevara Ubaydullayeva: Bolaning tana harorati 38 dan yuqori bo‘lsa qaytarish mumkin emas
!

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Deputatlar uchun odamlarning sog‘lig‘i juda muhim!

"SAYOHAT BILAN 2 DAQIQA"

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Axborot 24 | Fraksiya yig`ilishida qonun loyihalari ko`rib chiqildi
#7jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bahs ba’zida oshxonada ham davom etadi😁

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO


🔴 🟦🟦🟦

❗️Реимбурсация дастури: Сурункали касалликларга чалинган беморларга бепул дори-дармонлар берилади

✅ Бугунги кунда тиббиёт соҳасидаги трансформация жараёнлари янги босқичга кўтарилмоқда. Буни амалиётга татбиқ этилаётган Реимбурсация дастури мисолида ҳам кўриш мумкин.


📍 Реимбурсация, яъни “харажатларни қоплаш” маъносини англатадиган бу тизим 2020 — 2024 йиллар давомида Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилди. Ҳозирги пайтда эса Сирдарё вилояти билан бирга Тошкент шаҳрида ҳам амалиётга татбиқ этилаётир.

Хўш, бу дастурнинг асосий моҳияти нимадан иборат, бу орқали қандай мақсадлар кўзланмоқда?

🖥 Аввало, ушбу эзгу ишда Президентимизнинг 2024 йил 5 сентябрдаги “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлганини айтиш зарур.


🟢 Зеро, унда шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дори воситалари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида беморга дорихоналар томонидан бепул берилиши ва барча харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилган.

🩺 Ҳозир дастурга 7 хил сурункали хасталик — гипертония, юрак-ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2 тури, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив хасталиги киритилган бўлиб, уларга чалинган беморларга 27 хил дори-дармонлар бепул берилади.


➡️ Тизимдан фойдаланиш имкон қадар соддалаштирилган. Фуқаро, аввало, оилавий шифокорга бориб учрайди. Борди-ю, унда сал илгарироқ номлари келтириб ўтилган касалликлардан бири ёки бир нечтаси аниқланадиган бўлса, шифокор электрон рецепт шакллантиради.

📲 Сўнг бемор телефонига СМС код келади ва шу код Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган дорихонага ҳам боради. Бемор ёки унинг яқинларидан бири шу СМС кодни дорихона ходимига кўрсатиб, рецептдаги дориларни олиши мумкин бўлади.

❓СМС яхши ишламайдиган жойлардаги беморлар нима қилади? Албатта, бу масала ҳам ҳисобга олинган. Оилавий шифокор томонидан QR-кодли электрон рецепт шакиллантирилади ва беморга берилади.


💊 Бемор ёки унинг яқинларидан бири QR-кодли электрон рецептни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган дорихона ходимига тақдим этади ва ўзига керакли дори воситаларини олади.

🧾 Аммо шу билан жараёнлар якунланмайди. Бемор ўзи олган дориларни қабул қилиб бўлгач, яна шифокор ҳузурига келади. Шифокор уни текшириб бўлгач, янги электрон рецептни шакллантиради.

📈 Бу галги дорилар миқдори, яъни дозаси фарқ қилиши мумкин. Муҳими, ана шу жараён то бемор дарддан тўлиқ фориғ бўлиб кетгунича давом этади.


✔️ Шу ўринда яна бир жиҳатни кўздан қочирмаслик жоиз. Гап беморларда кузатиладиган ўзига хос “инжиқлик” ҳақида бормоқда. Айрим беморларнинг дори воситаларини вақтида қабул қилмаслиги ҳолатлари учраб туради.

⏰ Бу жиҳат ҳам дастур ижодкорлари эътиборидан четда қолмаган. Потранаж ҳамшираси ўзининг ҳудудида дастур доирасидаги неча бемор борлигини яхши билади ва тез-тез уларнинг уйига бориб, нарозат қилиб туради. Кимдир дорини вақтида қабул қилмаётган бўлса, ҳамшира тушунтириш ишлари олиб боради.

🔎 Бу каби хайрли саъй-ҳаракатлардан кўзланган мақсад янада эътиборли. Яъни бу билан сурункали касалликларни тизимли равишда даволашни йўлга қўйиш, касалликларнинг олдини олиш ва дори таъминотини яхшилаш орқали аҳолини молиявий ҳимоялаш ҳамда юртдошларимизнинг ўз саломатлигига бўлган масъулиятини ошириш мақсад қилинган.


🟣 Бежиз аҳолининг ўз саломатлигига бўлган масъулиятини оширишни алоҳида эслатиб ўтмадик. Юртдошларимиз орасида ўз соғлиғига беэътибор бўлганлар ҳам кам эмас. Кимдир дори-дармонни олишга олиб, вақтида қабул қилмаса, бошқа бирлари овқатланиш тартибларига амал қилмайди.

✅ Қачонки, биз ўз саломатлигимизга масъуллик билан ёндашар эканмиз, ана шунда дастурдан кўзланган мақсадларга тўлиғича эришамиз.


‼️Эслатиб ўтамиз, Реимбурсация дастури 2026 йилнинг якунига қадар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Система социальной поддержки населения полностью цифровизируется

В Узбекистане внедряется система «Социальная карта» для автоматизации социальных платежей, услуг и помощи.

✍️ Основные положения:
- Социальные карты выпускают коммерческие банки-резиденты.
- Заявления принимаются через ЕПИГУ, приложение «Социальная карта», центры «Инсон» и банки.
- Выдача карты бесплатна для отдельных категорий граждан в течение 3 рабочих дней.

📞 С 1 февраля 2025 г. начнет работать горячая линия 1070.

Документ вступил в силу 28.12.2024 г.

Подпишитесь и следите за новостями на нашем канале👇

ISHONCH VA HAYOT

Facebook | 📸Instagram |
📹 YouTube | 🌍Web-site |
✈️ Telegram - Bot

📞 Горячая линия:
(55) 503-06-00

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.