Андижон вилояти Избоскан туманидаги маҳаллаларда муаммолар ўрганилди ва Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалаларни вилоят аҳолиси ўртасида учрашувлар ўтказиб, мазмун - моҳиятини аҳолига тушунтириш мақсадида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Кутбидин Бурханов, Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати Толибжон Мадумаров ва Сенат девони Қўмита котибияти мудири Умиджон Джураевлар Андижон вилояти Избоскан туманида хизмат сафарида бўлиб туришибди.
Бугун 3 февраль куни Андижон вилояти Избоскан тумани “Тошлоқ” МФЙда сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда маҳалла аҳолисини қийнаётган муаммолар, хусусан фуқароларни газ баллонлари билан таъминлаш, электр сим столбаларни кўчириш масалалари ижобий ҳал этилгани таъкидланди. Аҳоли бунинг учун сенаторга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шу билан бирга, аҳолини қийнаётган муаммолар, жумладан, “Тошлоқ” МФЙ учун ажратилган қабристоннинг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиб берилишида ҳамда маҳалла аҳолиси кўпайганлиги сабабли маҳаллани икки қисмга бўлиш масалаларида амалий ёрдам беришни сўрашди.
Қўмита раиси К.Бурханов томонидан қайд этилган муаммолар ўрганиб чиқилиб, Қонун доирасида ҳал қилиниши маълум қилинди.
Шундан сўнг, сенатор томонидан аҳолини қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Сенаторнинг вилоятдаги аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.