🫡 Ҳарбий хизматчиларнинг мурожаат этиш тартиби
✅- Командир (бошлиқ) ёки каттага мурожаат этган алоҳида ҳарбий хизматчи қаддини рост тутиб ўз лавозими, ҳарбий унвони ва фамилиясини айтади, бемор ҳарбий хизматчи бундан мустасно. Қўл бериб саломлашганда биринчи бўлиб катта қўл узатади. Агар катта қўлқопсиз бўлса, кичик қўл узатишдан олдин ўнг қўлидаги қўлқопни ечади.
❗️Ҳарбий хизматчи командирга (бошлиққа) ёки каттага ҳарбий унвонини айтмаган ҳолда “Сардорим” деб мурожаат этишга рухсат берилади.
✅- Командир (бошлиқ) ёки каттанинг “Салом аскарлар” салом беришига сафда турган ва сафдан ташқаридаги барча ҳарбий хизматчилар “Ассалом” деб жавоб қайтарадилар; агар бошлиқ ёки катта “Саломат бўлинг” деб хайрлашса, ҳарбий хизматчилар ҳам “Саломат бўлинг” деб хайрлашадилар ҳамда жавоб сўнгида “ҳурматли” сўзи ва командирнинг (бошлиқнинг) ҳарбий унвони қўшиб айтилади, қўшин турининг номи айтилмайди.
✅Якка тартибдаги саломлашишда ҳарбий унвони ёки лавозими кичик бўлган ҳарбий хизматчи ўзидан ҳарбий унвони ёки лавозими катта бўлган ҳарбий хизматчига “Ассалому алайкум” деб салом бериши ва ҳарбий унвони ёки лавозими катта бўлган ҳарбий хизматчи “Ваалайкум ассалом” деб жавоб қайтариши лозим, масалан: “Ваалайкум ассалом”, “Хайр, ҳурматли капитан (Капитаним)”, “Хайр, ҳурматли лейтенант (Лейтенантим)” ва ҳ.к.
(Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 2025 йил 14 февраль куни тасдиқланга янги таҳрирдаги Ички хизмат низомидан)
🛟 t.me/sarhad_uz