✅ Ватанга хизмат - энг олий фазилат
🎤Ватан — бу инсоннинг киндик қони тўкилган севимли ва азиз диёрдир. Ватанни она каби буюк зотга қиёслайдилар. Зеро, у фарзанднинг доимо ошиқадиган макони, уйи, севимли гўшасидир. Инсон она юрти бағрида биринчи бор мусаффо осмонни, майин шабадани, дўстлар меҳрини, болалик шўхликларини, шунингдек илм даргоҳи ва илк ҳарфларни ўргатган устозини танийди.
🌐Хоразм вилоятининг Боғот туманида жойлашган ихтисослаштирилган мактабда “Ватанга хизмат - энг олий фазилат!” мавзусида ўтказилган давра суҳбати ҳам ана шундай эзгу мақсадларни кўзлаган ҳолда ташкил этилди. Унда сўз олганлар сўнгги йилларда Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар, бўлинмаларнинг замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таъминланганлиги, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларига яратилаётган шарт-шароит ва қулайликлар, уларнинг фарзандларига берилаётган имтиёз ва имкониятлар хусусида тўхталиб ўтдилар.
Ҳамире Қдирбаева,
журналист
🛟 t.me/sarhad_uz

Ёшларимизни ҳар томонлама баркамол авлод, соғлом фикрловчи асл ватанпарварлар сифатида тарбиялаб вояга етказиш мақсадида, мамлакатимиз куч тузилмалари томонидан ҳам тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.