⚡️
Бугун, 11 октябрь — Халқаро қиз фарзанд куни. Қиз бор уйнинг файзи бўлак, дейдилар,
Жаннат йўли – қиз бор йўлак, дейдилар.
Ўнгиримда ўғлим йўқ, деб ўксиманг,
Тоғ бўлмаса, қир ҳам тиргак, дейдилар.
Элнинг бахти ботирларга ёр бўлсин,
Оминалар, Холидалар бор бўлсин.
Қиз йўқ юртга кўкламлар сеп тўшарми?
Келини йўқ тўйлар тўйга ўхшарми?
Қизлар борки, ўлка омон, қўрғон бут,
Қиз кутмаса йигит олов кечарми?
Жонлар илҳақ, илинжлар тумор бўлсин,
Маъсудалар, Маҳзуналар бор бўлсин.
© Муҳаммад Юсуф
👉
@samarkandbozor_uz