Samarqand viloyati Pedagogik mahorat markazi dan repost
⚡️БУ ЙИЛ ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРГА СИРТҚИ ТАЪЛИМДА ЎҚИШ УЧУН ИМКОНИЯТ БЕРИЛМАЙДИГАН БЎЛДИ
Яқинда 2021-2022 ўқув йилида ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун сиртқи таълимда ўқиш учун алоҳида квоталар ажратилиши масаласига ойдинлик киритамиз деб хабар бергандик.
Маълумки, 2020 йил 6 ноябрь куни “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони имзоланганди.
Фармонда 2021/2022 ўқув йилидан умумтаълим муассасаларида ишлаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида мақсадли қабул параметрлари ажратилиши кўзда тутилганди.
Биз ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларга ажратиладиган квоталар масаласига ойдинлик киритиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова билан боғландик. Л.Рустамованинг айтишича, жорий йилнинг 24 июнь куни Халқ таълими вазири, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва Давлат тест маркази директори иштирокида ўтказилган, 2021-2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларга қабул қилишнинг давлат буюртмаси ҳақидаги матбуот анжуманида бу масалага тўлиқ ойдинлик киритилган экан.
Ўтказилган ушбу матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов халқ таълими тизимида ишлаётган ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун бу йил сиртқи таълим учун алоҳида квоталар ажратилиши режалаштирилмаган дея маълум қилган.
Демак хулоса шуки, бу йил мактабларда фаолият олиб бораётган ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларнинг сиртқи таълимда ўқиши учун алоҳида квоталар ажратилмайди. Президентнинг ПФ-6108-сонли фармонида ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун имтиёзлар берилиши айтилсада, бу нима учун амалиётга жорий қилинмаганлиги ҳозирча бизга қоронғу.
Бизнинг канал
👇👇👇
Xalq ta'limi Info