Йўлингизни тезроқ топинг!!!
❕Тез ўзгарувчан замонда яшамоқдамиз, айни пайтда инсон ўз йўлини белгиламаса "адашиб қолиши" хеч гап эмас.
Олдин хам айтганимдек. энг камида 5 йиллик режангиз бўлмас экан катта эхтимол билан сиз вақтингизни бекорга совуряпсиз.
Хўш.
Бормоқчи бўлган манзилингиз аниқ эмасми?
Ўз йўлингизни қандай топишни билмаяпсиз...?
Келинг энди бир неча нарсаларга ойдинлик киритамиз.
(Илтимос, хар бир саволга ўзингиз учун жавоб бергандан сўнг кейинги саволга ўтинг)
0️⃣. Аввало, сиз қайси сохада кетмоқчисиз?
1️⃣. Сизни нима хаяжонлантиради? Олдингизга қўйган қандай мақсадларингиз бор?
2️⃣. Қўйган мақсадларингизга эришиш учун нималар қилиш керак? Нималарни қила оласиз?
3️⃣. Хозирги сиз ва эришмоқчи бўлган келажагингиз орасида неча йил бор?
Энди, доим қилишингиз керак бўлган бир нарса қолмоқда.
Хар доим харакат қилинг, эртанги ўзингиз бугунги сиздан 1% яхшиланган холатда бўлсин.
🌀
From Salokhiddin