SAFAR


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Жамиятдаги долзарб ижтимоий воқеаларга муносабат, илм-фан янгиликлари ва шахсий кузатишлар.
P.S. Каналнинг Нозим Сафарига алоқаси йўқ.
ҳамкорлик учун: @safar_reklama_bot
админ: @safarblog_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ўлик Интернет назарияси ҳақиқатга айланмоқда

Дастлаб, 2016 йилларда интернетнинг «ўлгани» ва шундан бери аксарият контентни СИ яратаётгани, ижтимоий тармоқларда эса тирик одамлардан кўра ботлар кўпроқ эканлиги ҳақидаги қараш фитна назарияси деб ҳисобланарди.

Аммо эндиликда бу ҳақиқатга ўхшаяпти. Imperva компаниясининг сўнгги ҳисоботи 49,6% трафикни ботлар яратаётганини кўрсатди. Бунда ботлар шунчалик мукаммаллашганки, ҳатто техник воситалар ёрдамида ҳам уларни уйда ноутбук қаршисида ўтирган реал инсондан фарқлаб бўлмайди. Мисол тариқасида Твиттер келтирилган бўлиб, у реклама изоҳлари ва ботлар томонидан тарқатиладиган порнографияга тўла.

Яна бир мисол — Фейсбук. Бу тармоқда ҳам лентанинг ярмидан кўпини СИ томонидан яратилган контент эгаллаган. The Verge нашрига кўра, Фейсбукни нейротармоқ томонидан яратилган мантиқсиз суратлар босиб кетган.

Аммо нейротармоқ контентининг асосий майдони ҳозир ТикТок. Fast Сompany нашрига кўра, видео, мусиқа ва кадр ортидаги овоз кўпинча техника томонидан генерация қилинади. Инстаграмда ҳам СИ томонидан яратилган «персонажлар» саҳифалари кўпайиб бормоқда.

Бу нафақат реклама берувчилар, балки оддий фойдаланувчилар учун ҳам ноқулайликлар туғдирмоқда. Дунё ахборот шовқинидан чарчаган, бу масала бир неча йилдан буён долзарб. Энди СИ туфайли у миллион мартага кўпайди. Нейротармоқлар ёрдамида исталган «чиқинди контент»ни исталган форматда чексиз генерация қилиш мумкин. Фейсбук, ТикТок ва YouTube — чексиз бир хил нейротармоқ контенти чиқиндихонасига айланмоқда ва инсоний ҳис-туйғуларга тобора камроқ жой қоляпти.

Сиз учун шунча маълумотни тўплаган админга лайк босинг, у ҳақиқий инсон😁

@safarblog

2k 1 16 2 53

Тренажёр зали депрессияни даволайди

Тадқиқот давомида исботланишича, қанча кўп мушак массасини йиғсангиз, депрессияга дуч келиш хавфи шунча камаяр экан.

Мушакларнинг ҳар бир қўшимча килоси бу ёқимсиз ҳолат эҳтимолини 5,5%га камайтиради. Энг йирик «качоклар»да депрессияга чалиниш хавфи кучсиз мушак соҳибларига қараганда 44%га паст, дейилади тадқиқотда.

Депрессиядагилар, тезроқ тренажёр залига абонемент оламиз!

@safarblog


Кўринг, аммо йиғламанг

Мадрид ва Лима аэропортларида шундоққина рўйхатга олиш жойида тажриба ўтказишди — йўловчиларга ўз оиласи билан учрашиш ўрнига чипталарни алмаштириб, орзудаги таътилга учишни таклиф қилишди. Улар Токио, Лос-Анжелес, Нью-Йорк шаҳарларида ол-инклюзив бўйича дам олиши мумкин эди.

Бу жараён жонли эфирда иштирокчиларнинг оилаларига трансляция қилиб турилди. Натижани эса видео якунида билиб оласиз. Албатта кўринг, видео жуда таъсирли чиққан.

Сиз нимани танлаган бўлардингиз?
❤ — оилам бағрига учишни
👍🏻 — орзуимдаги манзилга саёҳат қилишни

@safarblog


Бўлажак набираларимиз бобо-бувиларсиз қолиш эҳтимоли бор

Яхши маънода, албатта.
Швейцариянинг Vandria компанияси ҳужайраларни ёшартириш бўйича тадқиқотни бошлади. 2024 йилнинг 18 декабрида илк кўнгиллилар VNA-3182024 инновацион препарати дозасини қабул қилишди.

Бу дори нафақат ҳужайраларни ёшартириш, балки, ёш билан боғлиқ хасталикларга қарши курашишга ҳам мўлжалланган.

Бу жараён "митофагия" деб аталади. Биринчи эшитганда кимдир инглизча сўкингандек туюлса ҳам, амалда бу технология ҳужайра электр станциялари, яъни митохондриялар ишини яхшилашга қодир.
VNA-318 — бу шунчаки таблеткамас, орден таққан қаҳрамон, демоқда олимлар. Унинг қисқа муддатли таъсири хотира ва когнитив функцияларни яхшиласа, узоқ муддатли истиқболда у қариликка хос заҳарли оқсиллар ва яллиғланиш жараёнларига қарши кураша олади.

Агар тажрибалар муваффақиятли ўтса, биологик соатларни орқага айлантириш имкониятига эга бўлишимиз мумкин. Фақат, Голливуд киноларидагидек, бу дори айрим ёвуз қаҳрамонлар қўлига тушиб қолмаса бўлгани.

@safarblog


Энг муҳим хабарларни битта жойга тўплаган сирли канал топилди

Тезкор ва ишончли хабарлар
✅ Холис ва бетараф таҳлиллар
✅ Эксклюзив материаллар
✅ Сиёсий воқеаларнинг чуқур шарҳи


❗️ Ҳозироқ обуна бўлинг: @burgutuzb


Танловнинг кўплиги вақт ва энергияни бесамар сарфлашга сабаб бўлади

Бизнинг ягона бепул ресурсимиз бу – вақтимиз. Шундай экан, уни тўғри ва самарали режалаштириш ҳаётимиз сифатини белгилайди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, глобал аҳамиятга эга қарор ёки кундалик маиший масала бўлишидан қатъий назар уни ҳал қилиш жараёни мияни бирдек “қийнайди”. Ҳатто, кийим танлаш, тушликда нима ейиш ёки дам олгани қаерга бориш каби майда қарорлар ҳам “қарор қабул қилишдан чарчаш” (decision fatigue) синдромини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолат ментал энергиямизни камайтириб, кейинги вазифаларни ўйлашга куч қолдирмайди.

*Proceedings of the National Academy of Sciences* журналида чоп этилган судьялар иштирокидаги эксперимент шуни кўрсатдики, кун охирида ҳатто энг професионал одамлар ҳам нотўғри қарорлар қабул қилиши мумкин.

Демак, “майда” қарорлар самарадорликнинг пасайиши ва муҳим қарорлар сифатининг ёмонлашишига олиб келади. Айнан шунинг учун, муваффақиятли одамлар кундалик менюсини тузишни нутрициологларга, кийим танлашни дизайнерларга топширади. Стив Жобс, Марк Цукерберг ва Билл Гейтс каби миллиардерлар эса гардеробида энг зарур кийимларни қолдириб, танлов қамровини камайтиришган.

Чарчоқни камайтириш учун биз оддий одамлар нима қила оламиз?
- Кундалик вазифаларни осонлаштиринг: бир ҳафталик менюни ва киядиган кийимларингизни олдиндан режалаштиринг
-Муҳим ишларга энергияни тежаш учун жараёнларни автоматлаштиринг
- Муҳим қарорларни “калла свежийлиги”да, яъни куннинг биринчи қисмида қабул қилинг.


Миямиз имкониятлари чексиз бўлса-да, энергияси чекланган. Муҳим ишлар турганда бу энергияни тўй оши ва чойхона палов ўртасидаги танловга сарфлаш қанчалик тўғри?)

@safarblog


Ёшлик «эликсири» топилди

Хитойлик олимларга кўра, у жигар томонидан ишлаб чиқарилади.

Литохолий кислотаси — очлик вақтида ажралиб чиқадиган зардоб тури. У организмда тикланиш ва ёшариш жараёнларини фаоллаштирувчи AMPK ферментини ишлаб чиқаради.

Агар бу кислотани очликсиз олиш имконияти бўлса, қариш жараёнини тўхтатиш мумкин. Ҳозир ҳайвонларда тажриба ўтказилмоқда.

5-10 йилдан кейин бу эликсир бизгача етиб келса ажабмас.

@safarblog


Саида Мирзиёева нуфузли олимпиадаларда юқори натижалар қайд этган ёшлар билан учрашди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева анъанага кўра, йил якунида Ўзбекистон Президенти Администрациясида ўқувчи ёшлар билан учрашди. Бу ҳақида у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди ва тадбирдан фотосуратларни жойлади.

Унинг қайд этишича, учрашувда қатнашган ёшлар 2023/24-ўқув йилида нуфузли олимпиадаларда ажойиб натижалар қайд этиб, жами 128та, жумладан, 15та олтин, 36та кумуш ва 77та бронза медалларини қўлга киритишган. Уларнинг кўпчилиги асосан кимё, математика, физика ва информатика фанлари бўйича устунлик қилиб, эътирофга сазовор бўлишди ва бу Ўзбекистон тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

“Ёш қаҳрамонларимизни чин қалбимдан табриклайман, билдирилган ишонч ва қўллаб-қувватлаш учун эса устозлар ҳамда ота-оналарга миннатдорлик изҳор этаман. Бу муваффақият ғалабаларга тўла катта йўлнинг бошланиши бўлсин. Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида!”, деб ёзади С. Мирзиёева.

@safarblog


Дунёнинг исталган нуқтасида одамларнинг ўй-хаёллари, муаммолари бир хил. Гап оддий одамлар ҳақида кетмоқда)

Путин билан очиқ мулоқотда россияликларнинг бераётган саволлари.

@safarblog


Олимлар пиёда юриш умрни 11 йилгача узайтириши мумкинлигини аниқлади.

Ҳар куни 160 дақиқа, яъни 2,5 соат вақт давомида соатига 4,8 км тезлик билан юрган одамлар жисмонан фаол саналади. Ҳатто ҳар куни бир соат давомида юриш ҳам умрни уч йилгача узайтириши мумкин. Бу хулосага 40 ёшдан ошган инсонларнинг жисмоний фаоллиги ва умр давомийлиги таҳлили асосида келинган.

Шифокорларнинг изоҳлашича, юрганда оёқларимиз ва тос суягинии ҳаракатлантирганимиз учун суяк илиги ҳужайраларини кислород ва озуқавий моддалар билан тўйинтириб, янги ҳужайралар кўпайишига ёрдам берамиз. Умуман, сурункали хасталиклар хавфини камайтиришда ҳам юриш жуда фойдали.

Қанча кўп юрсангиз, шунча яхши, демоқда шифокорлар. Идеал ҳолатда уйқудан олдин ярим соат сайр қилиш, эрталаб эса кўчада ёки тренажёр залида югуриш йўлакчасида соғломлаштирувчи тез юришни амалга оширган маъқул. Тезликни шундай танлаш керакки, пульс бир дақиқада 120 зарбдан тушмаслиги ва 140 зарбдан ошмаслиги лозим.

Автомобилдан воз кечиб, пиёда юришни бошлаш учун яхши сабаб)

@safarblog


Тўйларда ширинлик едириш маросимини бекор қилиш керак. Бутун дунёга шарманда бўляпмиз.

@safarblog


NEET авлоди: нега ёшлар ишсизликни танламоқда?

Бутун дунёда иш ва ўқишдан бош тортаётган ёшлар сони ортмоқда. Бунинг ўрнига улар шахсий ривож ёки “ҳеч нима қилмаслик”ни танлаб, ота-онаси ёки давлат томонидан кўрсатилган ёрдам ҳисобига кун кўряпти. Бу феноменга NEET (not in employment, education, or training) дея ном берилган.

Маълумотларга кўра, 15–24 ёшдаги ҳар бешинчи одам ушбу тоифага киради. Сабаблар турлича: камбағал мамлакатларда иш топиш ёки таълим харажатларини тўлаш қийин бўлса, бой давлатларда нафақалар меҳнат қилишга эҳтиёж қолдирмаяпти.

Бироқ бундай танлов жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ишсиз ёшлар касб кўникмаларини йўқотиб, депрессия ва хавотирдан кўпроқ азият чекади. Глобал иқтисодиётда эса кадрлар танқислиги кузатилади.

NEET тарафдорлари энг кўп Жанубий Африка, Туркия ва Колумбияда аниқланган бу мамлакатларда 42% меҳнатга лаёқатли ёшлар ишлашдан бош тортмоқда. МДҲ давлатлари орасида эса бу борада Ўзбекистон етакчилик қилмоқда (42%), кейинги ўринни эса Грузия (31%) эгаллаб турибди. Ҳатто Буюк Британияда эса ҳар тўртинчи ёш ўқиш ва ишлашга халал берадиган руҳий муаммолардан азият чекади.

NEET нафақат бу ҳаёт тарзини танлаган ёшлар, балки бутун жамиятга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Масалани фақатгина таълимдаги ислоҳотлар, руҳий саломатликни қўллаб қувватлаш ва янги иш ўринларини яратиш орқали ҳал қилиш мумкин.

Бу вазият бўйича сиз қандай фикрдасиз?

Бу тўқликка шўхлик – 👎
Ўзим шу авлод вакилиман - 👍


@safarblog

3k 0 16 7 42

Баландпарвоз шиорлар амалда «бир иштон анақа» билан тугаши ҳақида қисқа ҳикоя.

@safarblog


Пуллик масалалар ва умуман молия ҳақида ёзадиган сифатли канални топиш қийин

Лекин @Bankir лойиҳаси қисқа муддат ичида 60 мингга яқин обуначи йиға олди. Бу ерда сиз пул билан боғлиқ ҳамма нарса ҳақида ўқишингиз мумкин.

Иқтисодиётдаги тенденциялар, инвестицион вазият, доллар курси ва банк маҳсулотларидан тортиб, оддий кундалик ҳаётда керак бўладиган комиссиясиз пул ўтказмаларигача шу ердан топсангиз бўлади.

Обуна бўлинг 👉 — @Bankir


Ким бўлиб ишлашингиздан қатъий назар, дам олишни унутманг

Хитой туристик платформаси рекламасида дунёдаги энг чидамли йигит-қизлар ҳам ўз ишидан дам олиб туриши кераклиги тасвирланган. Терракота армияси жангчиларидан тортиб, Миср фиръавнларигача, ҳатто Озодлик ҳайкали ҳам бир жойда туришдан чарчаган.

Сиз ҳам офис курсисида ҳайкалдек қотишингизни кутмай, дам олишга кетиш йўлларини қилинг)

@safarblog



16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.