🇷🇺Rus Tilini O'rganamiz:
✅СРЕДНИЙ РОД
📌Отларнинг охирида о, е, ё келса, булар Средний Род отлари хисобланади...
Масалан: окно, перо, море, поле, ружьё каби.
Эслатма: Подмастерье сўзи мужской родга киради.
📌Рус тилида охирида -мя келадиган 10 сўз: имя, время, знамя, пламя, племя, семя, стремя, темя, бремя, вымя — средний родга киради.
Средний роддаги сўзлар ўрнига оно ёки моё олмошларини ишлатиш мумкин.
Масалан: имя (моё, оно), лицо (моё, оно).
Мой, моя, моё сўзлари ўрнига буларнинг кўплик шакли — наш, наша, наше ҳам ишлатилади.
📌Бошқа тиллардан олинган турланмайдиган сўзлар родларга қуйидагича бўлинади: агар сўз жонсиз предметни билдирса, у средний родга киради: пальто, жюри каби (бу қоидага кофе сўзи кирмайди, чунки у мужской родга киради); агар сўз жонли предметни (қуш, ҳайвонларни) билдирса, мужской родга киради: кенгуру, какаду, колибри, шимпанзе каби.
📌Отлар билан боғланиб келган сифат,тартиб сон, кўпгина олмош ва ўтган замон феълларининг тугаллиги шу отнинг родига мослашиб келади, масалан:
🔅(М.Р.) -- большой дом, маленький карандаш, брат прилетел, третий урок, красивый город.
🔅(Ж.Р.)-- большая комната, маленькая книга, сестра прилетела, третья лекция, красивая улица.
🔅(С.Р.) -- большое окно, маленькое перо, время пролетело, третье задание, красивое здание.
🇷🇺
@Rustilin