РОМИТАННОМА


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Туман ҳокимлиги, халқ депутатлари туман Кенгаши нашри--"Ромитаннома" газетасининг бугун--29- ноябрда чиққан, янги сони билан танишинг!




Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда унинг Бухоро вилояти бўлими ҳамкорлигида Бухоро шаҳридаги Президент мактабида “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхон болалар” ва “Дунё даҳолари” рукнида чоп этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


  Билганларингни англат, аммо ақл ўргата кўрма. Англатилганларни яхшилаб эшит, аммо ҳаммасини ҳам тўғри деб билма.
Сукут сақлашинг бирор нарсани билмаганлигингни билдирмаганидек, кўп гапиришинг кўп нарса билганингни кўрсатмайди.
Ҳар кимни ўзинг билан тенг кўр. Ким бўлишидан қатъий назар, бир инсонни менсимаслик ақлсизлик, жудаям юқори қўйиш қўрқоқликдир.
Жасорат ақлдан келса жасоратдир, билимсизликдан келса жаҳолатдир...

Жалолиддин РУМИЙ.




Ассалому алайкум!

Янги тонг янги умидларни етаклаб келсин!
Кунингиз хайрли ва баракали кечсин, азизлар!




Қўшиқлар доимий ҳамроҳингиз бўлсин!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Жуда кўп жавоблар олдик.
Тўғри жавобни эса Бурхон Иззатов юбордилар.
Баракалла!




Саволнинг жавоби: Елпиғич.


Бу предмет куз ва қишни ёқтирмайди. Баҳор келишини орзиқиб кутади.
Ёз--унинг фасли. Одамлар билан мазза қилиб шаҳар кезиб, тоза ҳавода ҳам сайр қилиши, транспортларда юриши мумкин...


С А В О Л:
Бу қайси предмет?




ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТATЛАРИ ҲАМДА ТУМАН ФАОЛЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ҳалқ депутатлари Ромитан туман Кенгашининг Еттинчи чақириқ иккинчи сессияси 2024 йилнинг 29 ноябрь куни соат 10:00 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида бўлиб ўтади.

Сессия иши туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (Telegram, YouTube) орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.




Агар ўлсам таним хоки нисор бўлсин ниҳолларга.
Юрак-бағримдаги оташ беҳи, олма анор бўлсин.
Ҳовучимга данак олиб ўлай, кўминг ниҳол унсин,
Шарифийнинг мозори ҳам беҳишти мевазор бўлсин!

Шариф НУРХОН.




"ОЛТИН КУЗ--ҲОСИЛИНГ ЮЗ!"

Куз--тўкинлик рамзи. Бу фасл тортиқ этадиган ҳосиллар салмоғини, саноғини санаб адоғига етиб бўлмайди.
Бобо куз эса борлиғини элга тортиқ этганича таъзим бажо айлаб тураверади.
Тиллоранг япроқлар тўшайди оёқларингиз остига....
Кузнинг тўкинлиги, сахийлигини болажонлар онгига сингдириш мақсадида ҳар йил шу маҳал "Меҳржон" байрами ташкил этилади. Унга тараддуд кўриш жараёнида кичкинтойлар жуда кўп шеърлар ёд оладилар, қўшиқлар ўрганадилар. Табиатни кузатадилар.
Туманимиздаги 18-ДМТТ тайёрлов гуруҳида ҳам "Меҳржон" байрами мароқли ўтди. "Олтин куз--ҳосилинг юз" деб номланган тадбирда болалар ўзлари ёд олган шеърларини мароқ билан айтишди. Саҳна кўринишлари, дилбар қўшиқлар файзли бўлди.
Шоҳсанам Жўраева, Муҳайё Бақоева сингари тарбиячилар болалар кўнглини табиатга муҳаббат туйғулари билан тўлдирдилар.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.