Risqulov's blog


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Мақсадлари сари интилаётган йигитнинг фикр ва мулоҳазалари...
Мақсадим: ҳар қандай холатда ҳам таслим бўлмаслик..! Ва буни хаётимда тарғиб қилиш!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Хотира..


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кўзларимни⚡️ ўзи унга вазиятни тушунтириб қўйди!


Менга ўзи «лайк, просмотр, репостлар» аҳамиятсиз.
Аммо мақсадларимга эришиш воситасида.( Насиб қилса кейинроқ тушунтириб ўтаман, нега муҳимлигини)
Шунинг учун ҳам буни кўпайтириш ҳаракатидаман.

Насиб ҳали 30 миллионларга олиб чиқамиз активни.


Энг қизиғи шуларни кўпчилиги подписка ташламай кузатади.
Айримларини кимлигини биламан.
Неча йиллар олдин ақллилик қилишиб кетганлар.
Фейк аккаунтчалар орқали кузатишади. Мени билмайди деб ўйлашади.
Просто кулиб қўяман ўшаларга.
Ҳа лицемеркалар ахволларинг шу экану дейман-да))

Бир гап бор-ку:
Ёмон кўришади лекин кузатишади 😂☝️


Мақсадларимиздан, ўз йўлимиздан чалғимайлик!


Охирги пайтлар ёнимдаги баъзи инсонлар менга:
— Чуқур фикрлаб юборяпсан, файласуф бўлиб кетмасайдинг деб „киноя“ қилишаётганди.



Бугундан университетда «Фалсафа» фани бошланди.
Бу фан жуда ҳам менга манзур бўлди. Ўзимни фанимни топгандай бўлдим.
Устоз ўзига хос шахсиятга эга экан. Биринчи кундан ҳар кимни ўрнини, ўзининг ҳам «позицияси»ни хаммага билдириб қўйди!

Педагог учун бу жуда ҳам муҳим!

Устоз фалсафага оид адабиётлар номини айтди.
Насиб энди уларни ўқиймиз.🔥
Бугун «Дипломатия» деган университетда тахсил олаётганим яна бир бор эсга тушди)

Эҳтимол бу фан хаётга бўлган қарашимни нисбатан ўзгартирар..
Кўрамиз..


Хаётнинг „ЯНГИ ЧАҚИРУВЛАР“ и инсонни ривожлантиради!

112 0 0 10 13

Интизом!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун университетимизга турли ҳил Давлатлар элчилари ташриф буюришди.


Ўзи инстаграмга киришимдан мақсад:
Яқинларимни историясини кўриш.
Ва шу ака каби ҳаётида мақсадларига эришган « успешный мужики" ларни кузатиш бўлиб қолди. Уларни ҳар бир гапини анализ қилиб, тажриба сифатида қабул қиляпман..


Сизларга ҳам шуни маслаҳат берардим.

Пулга сотиб олиб бўлмайдиган 2 та нарса бор:
Вақт ва тажриба !

Вақтиларингизни кимга ва нимага сарфлаётганларингизга этибор берингизлар..

Вақтни тўғри сарфлаётганларингиздан кейин тажриба ўз-ўзидан йиғилаверади...


Отабек ака яхши саволларга жавоб бераман деб запрос қўйган экан.
Мен ҳам шу саволни бердим...
Эрталаб кирсам жавоб ёзибди.


Ўйлашимча:
Ҳамма мужикни „ У “ си бўларкан хаётида...

Фақат ўша «У» ларни айримлари қалбда қоларкан...
Айримлари эса қалбдан ))


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Энг муҳим тажриба :

Олдин ўзимни баҳтимни хаётимдаги баъзи инсонларни ёнимда бўлиши билан боғлардим..
Аммо хаёт кўрсатдики:
« Асл баҳт ўзимда...
Тепада айтиб ўтганларимда » эканлигини тушундим...🔥


Ўзига шукурлар бўлсин...


(P.s. Бу гапларни мақтаниш учун ёзмадим. Баъзилар фикримни асл моҳиятини англай олмагани учун ҳам ўзларини салохиятига мос тарзда нотўғри талқин қилишяпти! )


Мактабдан қайтаётган пайтим уйдагилар тел қилиб, бозордан шу-шу нарсаларни олиб кел дейишганида... Бозорга кириб олиб кетаётганимда
шу даражада хурсанд бўламанки🔥
Бозорда юриб тафаккур қилиб кетаман:
Эсла Давлат кечагина бугунги кунингни бўлиши учун харакат қилардинг деб..!

Эрталаб ўқишга кетаётганимда уйда кимдир пул сўраб қолса берсам..

— Вауууввв🔥
Ўзимга бўлган ишонч нереал кўтарилиб кетади...
Чунки хақиқий эркаклик оилага сийлайи-раҳмда, меҳр беришда эканлигини тушунаманда...


Бу гапларни асл моҳиятини эркаклар тушунади..❤️


Олдинлари эркак кўчада ҳам серёзний юриши керак. Ўтиришларда чўнтагидан пачкаларни чиқариши керак деб ўйлардим..
Машинада юриб "понд" қилиши керак..
"Крутой" лигини кўчадагиларга кўрсатиб қўйиши керак дердим..
Бу йигитни иши бўлиши мумкин экан... Аммо "мужик"ни эмас)

Аммо вақт ўтиб тушундимки:

Хақиқий крутойлик ҳам , понд қилиш ҳам тўғри маънода уйида, уйига, оиласи учун бўлиши керак экан!❤️‍🔥

Хақиқий мужик мана шунақа бўлади!


Йигитликдан "мужиклик" босқичига ўтганинг билан табриклайман Давлат!

Муҳими ҳаракатдан тўхтама!
Тўғри йўлдасан!


Қанақадир муаммо бўлиб қолса :
Дадам мен билан маслаҳатшадиган — «шу шу ишларни қилсак нима дейсан...
Бу ишни шунақа қилишимиз керак » дейдиган даврга келибман...😊


Мен учун бундан ҳам катта баҳт-саодат йўқ...🔥☝️


„ Тафаккур чашмаси “


Анча вақтдан бери бу мавзу ҳақида фикр юритяпман..

Кечагидай ёдимда чўнтагимда фақатгина йўлкирам ёкида ўша йўлкира пулимни тежай деб пешком юрган вақтларим.. ( Чунки хадеб уйдагилардан пул олгим келмасди.. Айниқса мактабни битириб, ўқишдан йиқилганимдан кейин деярли умуман репетитор пулидан бошқа нарсага пул сўрамай қўйгандим... )


Ўша вақтлари ўзимга ўзим - Давлат тўхтама! Харакатингни қил! Сенда ҳали ҳаммаси бўлади! деб ҳар куни , керак бўлса кунига нечи марталаб мотивация берардим...

Ризқимиз Аллоҳни қўлида экан.. Албатта ўзи энг хайрли вақтда беради...🔥

Репетиторга бориб юрган пайтларим роса хохлардим уйдагиларга моддий жиҳатдан ёрдам беришни, уйга 4 та нон кўтариб боришни ўз ёнимдан...
Чунки тенгдош дўстларимни деярли ҳаммаси ишларди, уйига моддий ёрдам берарди...

2- ва 3-йил ўзим мақсад қилган ўқишга кира олмаганимда ўзимга-ўзим айтгандим:

Ҳамма сабабини қилдинг, натижаси Аллоҳдан...
Аллоҳ бермадими, демак бир хикмати бор..!


Кейинчалик вақт ўтиб ушбу хикматни тушундимки хақиқатанам Аллоҳ кейинга олиб қўйиб менга жуда ҳам ўзим кутганимдан ҳам хайрли қилиб берди...😊


Ўша вақтда ёнимда турганлар билади қанчалик бугунги холатимни хохлаганимни, ва бу кун учун қанчалик курашганимни... Қанақа бадаллар тўлаганимни...

Алҳамдулиллоҳ хозир барчаси насиб қиляпти...


25-январ куни ўйладим:
Шу ёшга кирдинг..
Нималар қилдинг деб сархисоб қилдим..

Ва тушундимки мени ёшимда бўлиши мумкин бўлган эркакдаги ҳамма нарсани Аллоҳ менга иззат-икром қилиб бериб бўлибди.. Фақат буни тушуниш осон бўлмади...

Биринчи ўринда — отам-онам❤️, яқинларим, ўзимни ва уларни соғлиги..
Аллоҳ ўзини танитгани ва шукур қилишим учун қалб кўзимни очгани..
Саодат бергани...

Моддий жиҳатлардан:
Ўз ёналишим бўйича республикадаги энг кучли универ талабаси эканлигим..☝️🔥
Ўз устимда ишлаш ва тажриба орттишим учун имкон берадиган иш ( иш демаган бўлардим чунки мен ҳар куни ишга эмас илм улашиш учун мактабга бораман...)
Ва мақсадларим сари «югуришим» учун куч-қувват, мотивация, ва энг муҳими вақтимни баракали қилиб бергани...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Хотира


"Бухоро мактаби".

2022-йил "General English" ўрганишни биринчи ушбу хонадан бошлагандим.

Азамжон ака Усмонов устозим эди..

Хозир бу ердаги хотиралар эсимга тушиб кетди...
Хонани кўриниши анча ўзгарибди...


Вақт учиб ўтяпти...
Кечагина шу хонада дарс қилиб юргандим оддийгина абитуриент бўлиб орзу-мақсадларга тўлиб...
( Ишонингизлар у даврларни жуда ҳам соғинаман...🔥)

Бугун эса ўша орзу-мақсадларига эришаётган эркак , ушбу мактаб ўқитувчиси сифатида келдим бу хонага...



Ҳар бир лаҳзани қадрлаш керак.




Ҳар доимги гапим:
Харакатдан тўхтама!
Хотирангни гўзал қил!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish




Кунни охирида 25-январни янада чиройли қилиб берган воқеа...❤️‍🔥

2010-йил мактабга борганимизда бизни Собира опа деган устоз кутиб олган. (Иккинчи опамни бошланғич синф рахбарлари шу инсон бўлган.)
Ушбу устозни ҳар бир синфдошим қанчалик хурмат қилишини жуда ҳам биламан...🔥

Чунки бу устоз бизга харф танитиб, илк илмни берган. Ҳар бир синфдошим ушбу устозни қўлида жуда ҳам яхши ўқиган. Шундай стратегия билан бизга дарс берганларки ҳар бир синфдошим ўқирди...



Аммо 2013-йили устозимиз оила қургани учун мактабдан бўшадилар, ва бизни 4-синфдан бошқа ўқитувчи олганлар. Ўшандан кейин кўпчилик синфдошларим ўқишни ташаб қўйишди.. Агар устозимиз охиригача ўқитганида балки бошқача бўларди..



Орадан 12-йил ўтгандан кейин нотаниш профилдан табрик келяпти. Исм фамилияга қарасам таниш, ўша менинг биринчи ўқитувчим...🙂

Жуда ҳам хурсанд бўлиб кетдим..

Айниқса фахрланишини айтганларида бутун бир юрагим титраб кетди...😊


Ўз вақтида чарчаганларим, йиқилганларим, шу даражада кўп харакатларим бошида "ўхшамаганки" балки бу мени йўлим эмасдир деган хаёллар ҳам бўлган ... Ўша пайтда таслим бўлмаганимни рохатини ҳис қилдим яна бир бора...🔥

Аллоҳнинг менга бераётган баракаси шудир...
Аллоҳнинг ўзи менга илм берган, илм йўлига киришимда хисса қўшганларни ўз олдимдан чиқармоқда - уларга рахматингни билдир дея...
( Ўзига шукур қилишим учун эслатмадир зотан бу...🔥🔥)

.
Кўпчилик барака деганда "пачка-пачка" долларларни тушунади... Аммо барака буларда эмас экан...
Мени ўзим ҳам асл баракани моҳиятини энди-энди англаб етяпман...





Ҳаёт курашдан иборат. Ҳар биримиз ҳар куни курашга кирамиз..
Ва ҳеч қачон бу курашда таслим бўлмайлик..!


Бир йўлга кетаётганларимга айтадиган охирги гапим ҳар доимгидек - тўхтама! йўлда кўришамиз..🔥


Бу йўл қийиндир, аммо рохати учун арзийди...☝️


P.s. Кейинги "остановка" тафаккур боғи!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.