#ҳуқуқий_ахборот
Жойлардаги ҳокимликлар:
➖ ҳар йили 1 ноябргача кейинги йил учун ўзининг ҳудудидаги камида биттадан кўчани ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда унинг қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширади;
➖ 2024 йил 1 декабргача ногиронлиги бўлган шахсларнинг қулай ва тўсиқларсиз ҳаракатланишлари учун шаҳарсозлик норма ва қоидалари талаблари асосида белгиланган рўйхатга мувофиқ кўчаларни мослаштиради.
🗂 2026 йил 1 январгача ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиши учун республиканинг барча ҳудудларини қамраб олувчи тўсиқларсиз муҳит яратилган объектларни аниқлаш имконини берувчи “Интерактив харита” ахборот тизими ишга туширилади.
📆 2024 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳри ва халқаро автобусда йўловчи ташиш йўналишларини, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлараро, шаҳар атрофи, туманлараро (шаҳарлараро) автобусда йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерларда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳитни таъминловчи ускуналар билан жиҳозланган автобусларга эга бўлган ташаббускорлар иштирок этади.
⏳ Ушбу талаб кучга киргунга қадар тендерда ғолиб бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлараро, шаҳар атрофи, туманлараро (шаҳарлараро) автобусда йўловчи ташиш йўналишларида хизмат кўрсатаётган тадбиркорларнинг:
🔹 автобусларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача бўлган қисми 2024 йил 1 ноябрдан қоплаб берилади.
🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:
✅ Telegram ‖ 💬 Facebook
🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube
Белгиланган кўчалар ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилади