#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Сунъий интеллект технологиялари ривожлантирилади
“Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-358-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди:
🔘Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш бўйича эришиш лозим бўлган
мақсадли кўрсаткичлар, шу жумладан:
🔹сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини
1,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;🔹ЯИДХП (
my.gov.uz) да сунъий интеллект асосида кўрсатилаётган хизматлар улушини
10 фоизга етказиш;🔹сунъий интеллект йўналишида фаолият юритувчи
илмий лабораториялар сонини 10 тага етказиш ҳамда юқори қувватли ҳисоблаш серверларини ишга тушириш;
🔹Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида (Government AI Readiness Index) Ўзбекистонни
биринчи 50 та ўриндаги давлатлар қаторига киришига эришиш.
🌐
2025 йил 1 сентябргача лойиҳалар ва илмий-амалий тадқиқотларни зарур маълумотлар билан таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ барча ахборот хавфсизлиги чораларини кўрган ҳолда
“катта маълумотлар” базаси яратилади.
🖥
2026 йил 1 майгача сунъий интеллект технологияларини жорий этиш лойиҳалари доирасида маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган
ҳисоблаш қувватлари ишга туширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot