Reklama Radari


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


💡"Реклама маҳсулотни яхшиламайди. Шунчаки уларни яхшироқ кўрсатади".

👁‍🗨Реклама, копирайт, пиар ҳақида бўлишаман)

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Рамазон ойида брендлар шундай ёндашувлари билан мижозлар меҳрини қозонишга эришади.

Реклама радари


Бир нарсани тушунмай қоламанда, шундай рекламаларни чоп этишдан олдин текширишмасмикин?

Реклама радари


Pepsi супермаркет бозорига кирди

Pepsi ўз бозорини кенгайтириб, энди фақат ичимликлар эмас, балки чакана савдо сегментига ҳам кириб келмоқда.
35 та Baraka Market супермаркетларини сотиб олиш – бу оддий инвестиция эмас, балки стратегик қарор.


Нега бу муҳим ва маркетинг ҳамда PR нуқтаи назаридан қандай таъсир қилиши мумкин?

🔹Pepsi нинг бозордаги мавқеи кучаяди
Pepsi нафақат ичимлик, балки харидларнинг бир қисмига айланади. Baraka Market супермаркетлар тармоғи орқали Pepsi маҳсулотлари пештахталарда янада кўпроқ учрайди, бренднинг истеъмолчилар ҳаётидаги иштироки ортади.

🔹 Ҳамкорлик ва эксклюзив таклифлар
Тасаввур қилинг, Baraka Market'да Pepsi ва унинг брендига тегишли ичимликларни сотиб олган харидорлар учун махсус бонуслар, чегирмалар ёки акциялар таклиф қилинади. Бу нафақат савдони оширади, балки мижозларни лоял қилишга ҳам ёрдам беради.

🔹 Рақобатга таъсири
Korzinka, Havas, Makro, Olma ва Tegen билан рақобатда Pepsi эндиликда нафақат маҳсулот етказиб берувчи, балки савдо майдони эгаси ҳам бўлади. Барча супермаркетларда Pepsi маҳсулотлари учун ўрин топилади, аммо ўз супермаркетинг бўлса, бу маҳсулотлар стратегик тарзда жойлаштирилиши ва акциялар билан қўллаб-қувватланиши мумкин.

🔹 Бренд репутацияси
Pepsi нинг бозордаги роли энди шунчаки ичимлик ишлаб чиқарувчи эмас, балки кенгроқ миқёсдаги FMCG бозори ўйинчиси сифатида намоён бўлади. Бу инвесторлар учун ҳам, PR нуқтаи назаридан ҳам муҳим – компания улкан бизнес экотизими яратаётганини кўрсатади.

💡 Pepsi нинг Baraka Market'ни сотиб олиши – компаниянинг Ўзбекистондаги таъсир доирасини кенгайтиради ва чакана савдо бозорида янги стандартлар ўрнатиши мумкин.

Реклама радари


Гонконгда adidas брендидан яқинлашиб келаётган кўча модаси намойиши учун креатив реклама

Реклама радари


Нега айрим рекламалар эсимизда қолади, бошқалари эса йўқ?

📌 Реклама ҳаммани «боғлаб қўядиган» керакли туйғуларни уйғотса, у узоқ эсда қолади.


Масалан, Coca-Colaнинг Янги йил рекламаси бизга болаликни, илиқликни эслатади, шундай эмасми?

👀 Лекин айрим рекламалар борки, кўрганимиздан кейин дарҳол унутамиз. Нима учун?

Сабаби:
1️⃣ Туйғуларга таъсир қилмайди – фақат фактлар ва нарх-наво.
2️⃣ Ҳикоя йўқ – шунчаки маҳсулотни санаб ўтиш (Storytelling ишламайди).
3️⃣ Ўхшаш ва зерикарли – рақобатчилардан фарқ қилмайди.

🎭 Эътиборингизни жалб қилган ва ёдингизда қолган охирги реклама қандай эди? Ёзиб қолдиринг👇🏻

Реклама радари


📅 Февраль тугади – Маркетингингизни баҳолаш вақти келди!

Бугун нафақат ой, балки қиш фаслининг ҳам охирги куни. Бу эса бизнесингиз ва маркетингингиз учун натижаларни таҳлил қилиш, нималар иш берганини ва нималарни такомиллаштириш кераклигини аниқлаш учун айни вақт!

✅ Февралда маркетинг стратегиянгиз қанчалик самарали бўлди?
✅ Қандай рекламалар кўпроқ мижоз жалб қилди?
✅ Қайси усуллар кутилган натижани бермади?

Эртага март бошланади – демак, янги стратегия, янги реклама кампаниялари ва янги имкониятлар! 🚀

Реклама радари


Ўзбекистондаги йирик брендлар Рамазон ойи муносабати билан махсус қадоқлаш ва маҳсулотлар тақдим этиш орқали истеъмолчиларга яқинликни оширишга ҳаракат қилишади ҳам.

Масалан:

Nestlé Uzbekistan: Рамазон ойида Nestlé ўзининг машҳур шоколад ва қаҳва маҳсулотларини махсус қадоқларда тақдим этиб, истеъмолчиларга байрамона муҳит яратишга ёрдам беради.

Coca-Cola Uzbekistan: Coca-Cola Рамазон ойи давомида ўз ичимликларини махсус дизайндаги қадоқларда чиқариб, байрамона акциялар ва танловлар ўтказади.

Бу каби катта брендлар Рамазон ойига мос қадоқлаш орқали истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондиришга ва байрамона муҳит яратишга ҳисса қўшишади.

Сиз қайси бренднинг шундай қадоғини кўрдингиз? Изоҳларда бўлишинг)

Реклама радари


Рамазон арафасида маркетинг ва PR

Рамазон нафақат руҳий покланиш, балки бизнеслар учун катта имкониятлар давридир.
Бу ойда истеъмолчилар эҳтиёжлари ва хулқ-атворлари ўзгаради, шунинг учун кўплаб брендлар ўз стратегияларини шунга мослаштиришади:

🔘Рамазонга хос махсус таклифлар ва чегирмалар
🔘 Ҳайрия ва ижтимоий лойиҳалар орқали ишонч қозониш
🔘 Оилавий қадриятларга урғу берувчи реклама кампаниялари
🔘 Мижозларга қиймат берувчи фойдали контент
🔘 Рамазонга оид тажрибалар, маслаҳатлар ва тарихий маълумотлар
🔘 Тармоқларда брендинг ва фойдали ҳикоялар

Бу ойда инсонлар маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни исташади. Брендингизнинг ҳақиқий қадрини кўрсатиш учун энг яхши фурсат! 🌙💫

Реклама радари


Сиз-чи, ChatGPTдан фойдаланасизми?
So‘rovnoma
  •   Ҳа, ўртоқ бўлиб олганман
  •   Йўқ, нима у ўзи?
29 ta ovoz


OpenAI ҳафталик фойдаланувчилари сони 400 миллиондан ошди.

2024 йил декабрь ойида бу кўрсаткич 300 миллионга етган эди. Ҳозирги пайтда esa OpenAI 2 миллиондан ортиқ тўловчи корпоратив фойдаланувчига эга — бу кўрсаткич 2024 йил сентябридан бери икки баробар ошди.

Шунингдек, компания охирги олти ой ичида дастурчилар трафиги ҳам икки баравар ошганини маълум қилди.

Реклама радари


Стив Жобс ҳайратда 🍏

Реклама радари


Қор ёғди, бу эса брендлар учун табиий реклама! ❄️

Қор ёғиши нафақат об-ҳавонинг ўзгариши, балки маркетологлар учун табиий тренд ҳамдир!

Катта брендлар буни яхши тушунади ва бир қанча усуллардан фойдаланади:

🔹 Эримайдиган хотиралар! – Қор тез эрийди, лекин ажойиб контент ва маҳсулот таассуротлари доим сақланиб қолади!
🔹 Қишги фотоконтент – Қорли манзарада маҳсулот ёки хизматни тарғиб қилиш
🔹 Сезонал маркетинг – Қиш фаслига мос таклифлар ва кампаниялар

Сиз ҳам қордан илҳом олиб, брендингингизда фойдаланяпсизми?
Изоҳларда ёзинг! ☃️

Реклама радари


Сизда ҳам кириб кўриб, лекин харид қилмаган нарсангиз роса реклама бўлиб чиққанми?😃
So‘rovnoma
  •   Ҳа, бўлган
  •   Мен дарҳол харид қиламан
13 ta ovoz


🎯Ретаргетинг – бу интернетдаги реклама усулидан бири бўлиб, у сайтга кирган, лекин харид ёки мурожаат қилмаган фойдаланувчиларни қайта жалб қилиш учун ишлатилади.

Содда қилиб айтганда:
Сиз бирон бир сайтга кириб, маҳсулотни кўриб чиқдингиз, лекин сотиб олмадингиз. Шундан сўнг, шу маҳсулот ҳақидаги реклама бошқа сайтларда, ижтимоий тармоқларда ёки видеоларда қайта-қайта чиқиб туради, тўғрими? Бу сизни қайта сайтга қайтариб, харид қилишга ундайди.

Нега бу керак?

✔️ Харид қилишга иккиланиб турган мижозларни жалб қилиш
✔️ Реклама бюджети самарадорлигини ошириш
✔️ Брендни эслатиб туриш

Агар бизнесингиз бўлса, ретаргетинг орқали мижозларни йўқотмай, уларни қайта жалб қилишингиз мумкин!

Реклама радари


❗️Рекламада бюджетингизни беҳуда сарфлайдиган 5 та хато

Хато 1: Тест қилмаслик
Тестсиз қайси реклама яхши ишлашини билмайсиз.

Ечим: Реклама жўнатишдан олдин 3-5 хил вариант тайёрланг, турли сарлавҳалар, матнлар ва расмларни синаб кўринг.

Хато 2: Жуда кенг таргетинг
"Ҳаммага" реклама жўнатсангиз, пулингиз беҳуда сарфланади.

Ечим: Lookalike-аудиториялардан ва аниқ сегментлардан (ёш, қизиқишлар, хатти-ҳаракатлар) фойдаланинг.

Хато 3: Жуда қисқа реклама кампанияси

Facebook ва Google Ads алгоритмларига ўрганиш учун вақт керак.

Ечим: Хулоса чиқаришдан олдин рекламани камида 3-5 кун ишлатинг.

Хато 4: Ретаргетингни эътиборсиз қолдириш

95% фойдаланувчилар дарҳол харид қилмайди, лекин уларни қайтариш мумкин.

Ечим: Ретаргетингни ёқинг (сайтингизга кирганлар, саватда маҳсулот қолдирганлар учун).

Хато 5: Чақириқ (CTA) йўқлиги

Агар рекламада "Ҳозир сотиб олинг", "Обуна бўлинг", "Юклаб олинг" каби аниқ чақириқ бўлмаса, одамлар уни кўриб, ўтиб кетади.

Ечим: Ҳар бир рекламани аниқ CTA билан якунланг.

Қўшимча маслаҳат: Доимо аналитикани текширинг! Facebook Pixel, Google Analytics, Telegram Stats'дан фойдаланинг.

💬 Сиз қандай реклама хатоларига дуч келгансиз? Изоҳларда бўлишинг!

Реклама радари


Экспат ёки ўзимизники?

Маркетинг бўйича иш олиб боришда экспат (ташқи мутахассис) ва маҳаллий мутахассислар ўртасида бир қатор фарқлар мавжуд.

Уларнинг ҳар бири ўзининг афзалликларига ва чегараларига эга. Ўзбекистондаги шароитни ҳисобга олган ҳолда, постни солиштирма кўринишда тайёрладим:

🎯Экспат (ташқи мутахассис):

1. Жаҳон тажрибаси – Экспатлар, одатда, глобал маркетинг трендларига ва технологияларга ҳақиқий малакали бўлишади. Уларнинг тажрибаси турли бозорлар ва маданиятларда фаолият юритишга асосланган.

2. Янги ғоялар ва инновациялар – Экспатлар, маҳаллий бозорда янги ёндашувлар, инновацион маркетинг стратегияларини татбиқ қилишга қодир.

3. Ташқи кўз билан қараш – Экспатлар маҳаллий бозорнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўзларига хос кўз билан таҳлил қилишади. Бу уларга янги имкониятларни кўришга ёрдам беради.

4. Тўғридан-тўғри мослашиш муаммолари – Экспатлар маҳаллий маданият, тил ва нархлар бўйича аниқ тушунчаларга эга бўлмаслиги мумкин, шунинг учун уларнинг стратегик қарорлари баъзан самарасиз бўлиши мумкин.

🎯Маҳаллий мутахассис:

1. Бозорни яхши билганлик – Маҳаллий мутахассислар маҳаллий ижтимоий-иқтисодий шароит ва мижозларнинг талаблари ҳақида аниқ билимга эга бўлишади. Бу уларга мижознинг эҳтиёжларига янада яқинроқ бўлишга ёрдам беради.

2. Маданиятга мослашиш – Маҳаллий мутахассислар мамлакатдаги маркетинг ва реклама маданиятини яхши тушуниб, маҳаллийлаштирилган кампанияларни самарали ўтказишлари мумкин.

3. Жаҳон ва маҳаллийлик ўртасида кўприк – Маҳаллий мутахассислар, агар уларда халқаро тажриба бўлса, халқаро трендларни маҳаллий шартларга мослаштиришга ҳаракат қилишади.

4. Ташқи мутахассислар билан координация – Маҳаллий мутахассислар, агар улардан экспатлар ёрдамига эҳтиёж бўлса, улар билан яхши ҳамкорлик қилишлари мумкин, чунки улар халқаро савдо ва бозорларни тушунишади.

💬Ҳулоса ўрнида:

Экспатлар янги ғоялар ва халқаро тажрибага эга бўлса-да, маҳаллий мутахассислар бозорни яхши билади ва маҳаллий шартларга кўпроқ мослашади.


Қисқа муддатда, маҳаллий мутахассислар самарали бўлиши мумкин, аммо узоқ муддатли стратегиялар учун глобал тажрибага эга бўлган экспатлар ёрдам бериши мумкин.

Шунинг учун, ҳар бир компания ўзининг мақсадларига ва стратегик йўналишларига кўра, ушбу икки йўналишдан бирини ёки уларни бирлаштиришни танлаши керак.

Реклама радари


24-февраль – Стив Жобс туғилган кун

1955 йил 24-феврал куни Стив Жобс туғилган. У Apple компаниясининг асосчиларидан бири бўлиб, замонавий технологиялар, маркетинг ва реклама дунёсига улкан таъсир кўрсатган.

🗣️ Стив Жобс ўзининг маҳсулот тақдимотлари (презентация) орқали технология маркетингида янги стандартлар ўрнатган. Унинг нотиқлик маҳоратлари, минималистик ва таъсирчан презентация услуби PR ва брендингда инқилоб яратди.

Жобс iPhone, iPad ва Mac компьютерларини таништириш жараёнини ҳақиқий шоуга айлантириб, мижозларнинг қизиқишини уйғотишнинг ўзига хос услубини ишлаб чиққан.

🗣️ Apple компанияси доимо инновация ва мукаммалликка урғу бериб келган. Жобснинг машҳур шиорларидан бири "Think Different" бўлиб, у Apple'ни нафақат технология, балки лайфстайл брендига ҳам айлантирди.

📌 Унинг маркетинг ва рекламага таъсири шунчалик каттаки, бугунги кунда ҳам Apple маҳсулотларининг тақдимотлари ва рекламалари Стив Жобс услубида олиб борилади. 🚀

Реклама радари


Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, ўзи реклама нима учун керак?

Реклама – бу шунчаки эълон эмас, балки бизнесингиз ривожланиши учун кучли қурол!

Усиз маҳсулотингиз ёки хизматингиз ҳақида ким ҳам биларди?

Реклама орқали:

🔘Таниқлилик – Брендингсиз бизнес танилмайди, реклама эса сизнинг овозингиз!
🔘Мижозлар оқими – Янги харидорларни жалб қилиш ва мавжудларини сақлаб қолиш йўли.
🔘Даромадни ошириш – Қанчалик кўп одам сиз ҳақингизда билса, шунча кўп даромад топасиз.
🔘 Рақобатда устунлик – Агар сиз реклама қилмасангиз, рақибларингиз аллақачон буни қилишяпти!

Ҳар қандай бизнес ўсиш учун реклама албатта керак!

Реклама радари


Креатив рекламалар кўпайишининг асосий сабаблари нимада?

📌 Миллий брендларнинг ўсиши – маҳаллий компаниялар ўз маҳсулотларини бозорда яхшироқ танитиш учун маркетингга жиддий эътибор қарата бошлади.

📌 Ижтимоий тармоқлар таъсири – Facebook, Instagram, TikTok каби платформаларда креатив ва юморга бой видеолар оммабоп бўлмоқда.

📌 Ёш авлод талаби – замонавий истеъмолчилар шунчаки реклама эмас, балки қизиқарли контентни кўришни афзал билишади.

Яқиндан машҳур бўла бошлаган соҳаларга мисоллар:

🔘 Банк хизматлари – молиявий хизматларнинг реклама видеолари юмор ва ҳаётий вазиятлар асосида тайёрланаётгани кузатилмоқда.
🔘 Миллий маҳсулотлар – ўзбекча қаҳва, мевалар ёки миллий кийимлар ҳақидаги креатив роликлар аудиторияни жалб қилмоқда.
🔘 Start-up ва технологик компаниялар – мобиль иловалар ва онлайн хизматларнинг маркетинг кампанияларида инновацион ёндашувлар кузатилмоқда.

Ўзбек маркетинги жаҳон трендларига мослашиб, аста-секин кўпроқ креатив ечимларни жорий қилмоқда. Бу нафақат брендлар учун самарали, балки миллий реклама маданиятининг ривожи учун ҳам муҳим.

❗️Хулоса ўрнида: келажакда янада креативроқ бўламиз!

Реклама радари


Сиз креатив ўзбек рекламаларидан қайсиларини эслаб қолгансиз?

Фикрларингизни изоҳда қолдиринг! 🚀

Реклама радари

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.