Raketa | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


«Raketa»да қизиқарли ва ишончли янгиликлар🚀
Видео-фото юбориш: @raketauz_bot
Админ: @zamonga_reklama
Биз ижтимоий тармоқларда: https://myurls.co/raketauzb

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Қашқадарёда 103 туп соғлом дарахт кесиб ташланди.

Кўкдала тумани Шўрқудуқ маҳалласи ҳудудидаги ер майдонида фуқаро томонидан 103 туп кўктол ноқонуний равишда бутунлай кесиб ташланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

🚀@raketauzb


Фарғона аэропортида рус авиакомпанияси самолётининг ғилдираги чиқиб кетди.

Cамолёт қўнгандан сўнг учиш-қўниш йўлагида ҳаракатланаётганда ўнг асосий шассидаги ташқи ғилдирак чиқиб кетган. Кема командири самолётни тўхтатиб, муҳандис-техник ходимларни чақирган.

S7 авиакомпанияси Ўзбекистондан қайтиш парвозини амалга ошириш учун Новосибирскдан захирадаги самолётни юборгани таъкидланмоқда.

🚀@raketauzb


Экологлар ижтимоий тармоқлар учун контент яратиш мақсадида ариққа ювиш воситасини тўккан фуқарони жаримага тортди.

Тошкент шаҳрида Шайхонтоҳур тумани Экология бошқармаси инспекторлари фуқаро мурожаати асосида текширув ўтказди. Бунга Instagram саҳифасида Оқлон массивидаги 7-уй олдидаги ариққа суюқ чиқинди ташлангани акс этган видео сабаб бўлган.

Аниқлашишича, фуқаро ижтимоий тармоқлар учун контент яратиш мақсадида ариққа атайлаб сохта ювиш воситасини тўкиб юборган. Натижада ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК 91-моддасининг 1-қисми бўйича маъмурий баённома тузилди.

🚀@raketauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳисор қўриқхонасида Сибирь тоғ эчкиси видеоқопқонга тушди.

Маълумотларга кўра, бу ҳайвонлар одатда ўзларига хавфсиз ва озуқа етарли бўлган баланд тоғ чуқурларида ҳаракатланади.

🚀@raketauzb


100 км масофадан инсон юзини суратга оладиган камера яратилди.

Камера Хитой Фанлар академияси қошидаги Аеронавтика ва космик ахборот тадқиқотлари институти томонидан ишлаб чиқилган.

У обектларгача бўлган масофани атиги 15,6 миллиметр хато билан ўлчайди.

🚀@raketauzb


Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Париж шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар.

🚀@raketauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳоким билан кўришолмаган аёл ўзини ҳокимият биносидан ташламоқчи бўлгани ростми?

🚀@raketauzb


❗️Жиззахдаги туман маданият бўлимлари ходимлари уйида картошка, пиёз, помидор экаётган одамлар хонадонига кириб, қўшиқ айтиб, рақсга тушиб бермоқда.

Мазкур тадбир вилоятда «Обод қишлоқ» номли лойиҳа доирасида оммавий ўтказилмоқда экан.

🚀@raketauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔥Қозоғистонликлар Андижон—Тошкент перевалидан ҳайратда

Қозоғистонликнинг айтишича, йўллар, паласагача кенгайтирилиб, оралари бўлинган. Йўлда бир нечта тунелларни учратиб, тоғ этагидан ўтадиган серпантиннинг 6 йўлакли эканига гувоҳ бўлибди.

У аввал бундай кенг ва қулай серпантинни кўрмаганманини ва шундай йўллар учун Ўзбекистонга раҳмат айтибди.

Яна "Бизни КазАвтоЖол ўрганиши керак" деган қозоғистонлик.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Андижон вилояти, Избоскан туманида боғча болалари мажбурий «рўза тутаётгани» ҳабар берилмоқда

Боғча опани айтишича, болаларга тушликка ҳеч вақо берилмаган ва норасидалар оч қолдирилган.

🚀@raketauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Намангандаги янги йилни нишонлаш жараёнини «ўзбеклар оёққа турди» деб ёзиб видео чиқарган бола айбини тан олиб, узр сўраб чиқибди.

Мана шу жуда оғриқли нуқта, одамларимиз соддалик қилиб шундай видеоларга ишонишяпти.

Бу йигит хитойликларни ёмонлаб, уларни Ўзбекистонни эгаллаяпти деб чиқиб, ваҳима уйғотган, кейин Намангандаги янги йил байрамини нишонлаш жараёнини ўзбеклар оёққа турди деб чиқарган.

Йигитнинг айтишича, бундан мақсад обуначиларни кўпайтириш бўлган экан.

🚀@raketauzb


Тошкентда кўп қаватли уй лифти ичида одамлар билан тушиб кетди

Маълум бўлишича, лифтнинг секинлаштириш функцияси учун масъул бўлган датчик носозлиги сабабли, ҳимоя механизми ишлаб кетган ва қурилма 2 ва 3-қаватлар орасида тўхтаган.

Ҳозирда лифт қурилмаси тўлиқ таъмирланиб, ишга туширилган.

🚀@raketauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тавба одамларга нима бўляпти?

Билса-билмаса ҳайп учун гапириб чиқиб, ваҳима уйғотиб, «узр» деб қўйяпти. Лайк учун оғзингга келганини гапираверсанг, у одам ишониб қолган бўлса, эртага бу узр сўраганингни кўрадими йўқми.

Маълумот олишда эҳтиёт бўлиш керак, мана шундай инсофсизларни деб маълумот ҳақиқатми, йўқми тушуниб бўлмай қоляпти. Огоҳ бўлинг!

🚀@raketauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззахда эр-хотиннинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9,5 йилга қамалди.

Ғаллаорол туманида маст ҳолдаги юк машинаси ҳайдовчиси Damas билан тўқнашди. Оқибатда енгил автомобилдаги эр-хотин вафот этди. Суд ҳайдовчини 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

🚀@raketauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нью-Йоркда Фаластин тарафдори бўлган йигитнинг ҳибсга олиниши ортидан юзлаб одамлар норозилик намойишига чиқди

Колумбия университетида Фаластинни қўлловчи намойишлар етакчиси Маҳмуд Халилнинг ҳибсга олиниши ортидан юзлаб одамлар Нью-Йоркдаги Вашингтон-сквер боғига йиғилиб, норозилик намойичи ўтказди.

🚀@raketauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Фарғонада 9,2 млрд сўмлик қарийб 13 кг наркотик мусодара қилинди

Текширувда Марғилонда яшовчи 3 нафар шахс уйни ижарага олиб, у ерда наркотик моддалар тайёрлаб келгани аниқланди.

Тадбир давомида 8 кг 185 гр. Альфа-ПВП, 4 кг 209 гр. "Спайс", 427 гр. "Мефедрон", 12 кг 326 гр. махсус суюқлик ва 13 кг 925 гр. тамаки маҳсулотлари мусодара қилинди.

Экспертиза хулосасига кўра, мусодара қилинган 12 кг 821 гр. синтетик наркотикнинг қора бозордаги баҳоси 9,2 млрд сўмни ташкил этади.

🚀@raketauzb


Фарғона вилоятининг Қува туманидаги мактаблардан бирида директор «очиқ бюджет»га овоз йиғиш учун ўқитувчиларнинг ойлик маошидан ҳар ой 700 минг сўм ушлаб қолишни талаб қилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова педагоглар ва таълим муассасалари раҳбарларига мурожаат қилиб, ижобий ислоҳотларга «очиқ бюджет» лойиҳасидан соя ташламаслик, ўқитувчилар ва таълим ходимларини овоз беришга мажбурламаслик ёки уларнинг иш ҳақидан пул ечиб олмасликни сўради.

🚀@raketauzb


Россияда қизалоқ беркинмачоқ ўйнаб, қувурда тиқилиб қолди

Маълум бўлишича, ҳолат Астрахан вилоятида юз берган. Қиз тузоққа тушгач, чиқишга уринган, аммо охирида оёғи томир тортишиб, ҳаракатлана олмай қолган.

Кўп ўтмай гувоҳлар дарҳол қутқарувчиларни чақиришган. Улар эса қизчани 40 дақиқада эҳтиёткорлик билан озод қилишган.

🚀@raketauzb


Қатарда туҳматга қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Доҳа шаҳрига гўзаллик салонида ишлаш мақсадида келган фуқаро иш берувчининг турли сабабларни рўкач қилиб, гўзаллик салони ҳудудини тарк этиш талабидан кейин вақтинча яшаш учун меҳмонхонага жойлашади.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай маҳаллий полиция ходимлари аёлни қочоқ ва ўғриликда гумон қилиб қўлга олади.

Иш берувчининг ёлғон кўрсатмаси асосида жиноий жавобгарликка тортилган ўзбекистонлик Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари кўмагида Тошкентга қайтарилган.

🚀@raketauzb


🇵🇱 Польшада инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган украиналик аёл ҳибсга олинди

35 ёшли украиналик Ксения П. 2020 йилдан бери Интерпол қидирувида бўлган, деб хабар қилмоқда Reuters

Аёл Қозоғистонда инсон органлари савдоси билан шуғуллангани учун 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Иш материалларига кўра, Ксения П. 2017-2019 йилларда жиноий гуруҳ таркибида Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Таиландда 56 та буйракни ноқонуний олиб сотган, деб ёзади нашр.

Польша қонунларга кўра, Ксения П. Бир ҳафтадан сўнг Қозоғистонга экстрадиция қилинади.

🚀@raketauzb

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.