❗️Ўзбекистонга 100 нафар фаластинлик болалар ва аёллар олиб келинди
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 11 ноябрь куни Фаластин муаммосига бағишланган навбатдан ташқари араб-ислом саммитида иштирок этиб, Фаластин-Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган ҳаракатларни қўллаб-қувватлаб, урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлаганди.
Ушбу хайрли ташаббус ортидан кеча Ўзбекистон томонидан Тошкент-Миср-Тошкент йўналишида махсус йўловчи чартер рейс амалга оширилди. Мамлакатга 100 нафар уруш ҳудудларида азият чеккан фаластинлик болалар ва аёллар олиб келинди.
Ўзбекистонга келган бемор болалар ва аёллар, уларга ҳамроҳлик қилувчилар эндиликда давлат томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади ва соғломлаштириш сиҳатгоҳларига жойлаштирилиб, уларнинг ҳаётга тўлақонли мослашувига кўмак берилади.
👉 @r_kusherbayev