Rasul Kusherbayev


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev
Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Ҳаммаси "просмотр" ва "лайк" учун эди

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахсларнинг ҳожатхона қоғозларини йиғиб, остидан автомобилда ҳаракатланиб ўтгани ва атрофни чиқиндига айлантиришганига доир видеолар тарқалган эди.

Ҳолат назоратга олиниб, тегишли суриштирувлар давомида бу ишни Жасурбек Шодиев (Жасжан) исмли шахс шериклари билан қилгани аниқланди.

ИИБ томонидан йўл қоидаларини бузганлик ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича чора кўрилган бўлса, Экология инспекцияси ходимлари атроф-муҳитни ифлослантиргани бўйича Ж.Шодиевга БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима қўллаган.

Айни пайтда Экология ходимлари томонидан ушбу ҳуқуқбузарнинг бошқа шерикларини ҳам аниқлаб, уларга ҳам чора кўриш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг ёмони бу иш шунчаки "лайк" ва "просмотр" учун қилинган экан!

👉 @r_kusherbayev


❗️Россияда меҳнат мигрантларининг аҳволи янада қийинлаштирилмоқда

Энди Россия полицияси ходимлари мигрантлар яшайдиган уй-жой ва бошқа биноларга тўсиқсиз кириш ҳуқуқига эга бўладилар.

“ТАСС” хабар беришича, тегишли нормалар шу йил 5 мартдан кучга кирадиган қонунда кўзда тутилган.

Шунингдек, полиция тижорат, банк, солиқ ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи маълумотлар ва ҳужжатларни сўраши мумкин. Бу чет эл фуқароларининг ҳисобварақлардаги пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларни қўлга киритиш учун керак.

👉 @r_kusherbayev


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Ҳуқуқбузарларга қатъий чоралар қўлланади

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ушбу видеодаги ҳолат Экология вазирлигининг экологик назорат инспекцияси томонидан ўрганилмоқда.

Тез орада видеодаги ҳуқуқбузарларнинг шахсларига ойдинлик киритилиб, атроф-муҳитни ислослантирганлик ҳолати бўйича қатъий жазо чоралари қўлланади.

☝️Автомобил бошқаруви ва шахсларнинг инсон ҳаётини хавф остида қолдирувчи ҳаракатларига Ички ишлар органлари ва прокуратура идоралари ҳуқуқий бахо беришлари керак.

Экология вазирлиги

👉 @r_kusherbayev


❗️Россияда ноқонуний юрган мигрантлар 30 апрелгача кетишлари керак

РФ президенти Владимир Путиннинг фармонига кўра, Россияда ноқонуний бўлиб турган чет эл фуқаролари 30 апрелга қадар Россияни тарк этиши ёки ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши керак.

Талаб қонуний қолишни истаган хорижликларга нисбатан қўлланилмайди.

👉 @r_kusherbayev


❗️Табиркорлардан электр ва табиий газ учун тарифнинг 1,2 баравари миқдорида тўлов ундирилади, агар...

Ҳукуматнинг 27 декабрдаги қарори билан энди электр энергияси ва табиий газ истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари (20%) миқдорида тўлов ундирилади.

Бу талаб маиший истеъмолчилар, яъни аҳоли хонадонларига тегишли эмас.

👉 @r_kusherbayev


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️2024 йил ҳисобидан улгурдик: яна бир муҳтож оила янги йилда янги уйли бўлди.

Бизга ишонган ва қўллаб-қувватлаганларга рахмат!


👉 @r_kusherbayev


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хитойнинг Шанхай шаҳрида янги йил намойиши. Дизайн дронлар ёрдамида яратилган.

👉 @r_kusherbayev


Мана шу ишни бекор қилишибди. Бу ҳар қандай эътироз ва танқидга тоқатсизлик билан жавоб берилишининг белгиси.

Шоир айтганидек, "тор кўнгуллук беклар, ман-ман деманг, кенглик қилинг!".

"Бек"ларимиз бағрикенглик қилишмабди.

👉 @r_kusherbayev


Янги йил барчага омадли ва баракали бўлсин! Байрам муборак азизлар!

👉 @r_kusherbayev


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Комил Алламжонов яна кўриниш берди. Бу сафар у барча ўзбекистонликларга Янги йил табриги йўллади.

“Азиз дўстлар! 2025-йил омад ва бахт олиб келсин. Янги йилингиз муборак бўлсин!”, деб ёзади у ўз саҳифасида.

👉 @r_kusherbayev


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Саида Мирзиёева Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик болаларни кўргани борди

У ўз саҳифасида қолдирган постида Янги йил арафасида юртимизда даволанаётган фаластинлик болалардан хабар олиб, давлат раҳбарининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказганини маълум қилди, шунингдек, жафокаш Фаластин халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

Шунча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида беғуборлик ва мўжиза истагини сақлаб қолгани чиндан ҳам ҳайратланарли. Умид қиламанки, эътибор ва меҳр сўзлари уларнинг кўнглида ёруғ келажакка ишонч уйғотади”, дея қўшимча қилади Президент ёрдамчиси.

👉 @r_kusherbayev


Президентни ҳибсга олиш ва тинтув ўтказишга ордер берилди

Жанубий Корея суди мамлакат тарихида биринчи марта лавозимидан четлаштирилган, аммо ўз вазифасини бажараётган президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордерини маъқуллади.

“Суд президент Юн Сок Ёлни фитнада айблаб ҳибсга олиш учун ордер берди... Мамлакатнинг конститусиявий тарихида биринчи марта амалдаги президентни ҳибсга олиш ордери чиқарилди” дейилади Yonhap хабарида.

Агентлик маълумотларига кўра, тинтув учун ордер ҳам тақдим этилган.

👉 @r_kusherbayev


Бугун ёғингарчиликсиз кун

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, бугун ҳаво ҳарорати жойларда +10 даражагача кўтарилади.

Тоғларда эса ёғингарчилик (ёмғир—қор) бўлиши мумкин.

Тошкент ва Наманган вилоятларида тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

👉 @r_kusherbayev


❗️Манбаларнинг маълум қилишича, Наманган вилояти, Чортоқ тумани прокурорининг ёрдамчиси Д. 2.500 АҚШ доллари пора олаётган пайтда ашёвий далил билан қўлга олинган.

👉 @r_kusherbayev


Маст ҳолда автомобил бошқариб, одам ўлимига сабаб бўлган собиқ суд раиси суддан яширинган

Маълум қилишларича, жиноят ишлари бўйича Денов туман суди собиқ раиси ўзига қарши суддан яширинган. У сиртдан қамоққа олиниб, қидирувга берилган.

Суддан яширинган Камолиддин Муродов ушланган тақдирда Қарши шаҳридаги 5-сонли тергов ҳибсхонасига этап қилинади. Муродов маст ҳолатда машина бошқариб, ЙТҲ содир қилган ҳамда автомобил ичида бўлган адвокат Л.Абдураҳмоновнинг ўлимига сабаб бўлгани учун суд қилинаётганди.

❗️Ким, қайси лавозимда бўлсангиз ҳам маст ҳолда автомобил бошқарманг! Акс ҳолда кимнингдир ўлимига сабабчи бўлишингиз мумкин.

👉 @r_kusherbayev


❗️Кутилган янгилик: 2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи оширилмайди

«Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

✅ Фармонга кўра:

➖ қўшилган қиймат солиғи(ҚҚС) ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январга қадар оширилмайди;

➖ 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар тикув-трикотаж, поябзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва қуйидагиларга жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ва ўз ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди:

▪️ жами ходимлар сонининг камида 15 фоизи Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларидан ташкил топганда;

▪️ ҳар ойда ҳар бир ходимга иш хақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;

▪️ солиқ даврида тикув-трикотаж, поябзал ёки чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этганда.

➖ 2025 йил 1 апрелдан бошлаб даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚС тўловчилар деб эътироф этилди.

👉 @r_kusherbayev


Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Ушбу болалар Ўзбекистонга қайтгач, яқин қариндошлари ҳомийлигига (васийлигига) ёки мамлакатимиздаги махсус болалар муассасаларига топширилади.

👉 @r_kusherbayev


❗️Озарбайжон Президенти Россияга учта шарт қатъий қўйди

Озарбайжон самолётининг Россия ҳарбийлари томонидан уриб туширилгани сабабли Озарбайжон президенти Илхом Алиев Россияга учта муҳим шарт қўйган.

Биринчидан, Россия Озарбайжондан узр сўраши керак.

Иккинчидан, Озарбайжон самолётининг ҳалокатида айбдор россияликлар жазоланиши шарт.

Учинчидан, етказилган зарар учун Озарбайжон давлатига, жабрланган йўловчи ва экипаж аъзоларига Россия товон пули тўлаши керак.

Бу уч шартнинг биринчиси кеча бажарилди, қолганлари ҳам бажарилади, деб умид қиламиз, деган Озарбайжон президенти.

Илҳом Алиевнинг бу ҳаракатлари ўз ўрнида МДҲ маконида Россияга нисбатан ўз талаб ва шартларини қўя оладиган президентлар ҳали ҳам борлигини кўрсатди.

👉 @r_kusherbayev


❗️АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер 100 ёшида вафот этди.

Сиёсатчи Вьетнам урушидан «қочганлар»ни амнистия эълон қилгани ва Исроил ва Миср ўртасидаги Кэмп-Дэвид келишувларини тузиш жараёнида иштирок этгани билан тарихда қолган.

Шунингдек, Картер СССР билан стратегик қуролларни чеклаш тўғрисидаги шартнома имзолагани билан машҳурлик қозонган.

👉 @r_kusherbayev


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Янги бошоғриқ: 1 мартгача мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш керак

Рўйхатдан ўтишнинг сўнгги муддати 2025 йил 1 мартгача экан. У ёғига чора кўрилади.

Шунингдек, мопед ва скутер ҳайдовчилари "А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига ҳам эга бўлишлари керак. Унинг учун автомактабларда ўқиш зарур бўлади.

☝️ Мана буни ҳақиқий бошоғриқ деса бўлади. Айниқса, оддий мопед ва скутер орқасидан кун кўраётган ҳайдовчиларга анча қийин бўлди.

👉 @r_kusherbayev

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.