Қашқадарёда тўқимачилик саноати учун янги босқич: Германиялик мутахассислар билан ўқув семинариЖорий йилнинг 11-12 март кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва
Германиянинг “Gesamtmasche” компанияси билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятидаги тўқимачилик саноати корхоналари учун
пахта толасини қайта ишлаш мавзусида 2 кунлик ўқув семинари ўтказиш режалаштирилган. Маълумот учун,
“Gesamtmasche” компанияси Германияда 3,500 та тўқимачилик корхоналарини бирлаштиради.
Айни вақтда, вилоятдаги
тўқимачилик саноати корхоналари вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда. Семинарда, германиялик етук мутахассислар тўқимачилик соҳасидаги илғор тажрибаларини ва замонавий технологияларни иштирокчиларга тақдим этмоқда.
Ушбу семинарнинг мақсади – маҳаллий корхоналарнинг ишлаб чиқариш имкониятларини ошириш ва уларни халқаро бозорда рақобатбардош қилиб тарбиялашдан иборат. Семинар давомида иштирокчилар тўқимачилик материалларини қайта ишлаш, янги технологик жараёнлар ва энергия тежамкорликни таъминлаш йўллари ҳақида амалиётдаги қўлланмаларни олишмоқда.
Жорий йилнинг
апрель-май ойида Германия тўқимачилик корхоналарининг инвестиция масалалари бўйича ташрифи ташкил этилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, апрель ойида
Қашқадарё вилоятидаги тўқимачилик саноати корхоналари Германияга тажриба алмашиш мақсадида юборилиши режалаштирилмоқда. Бу ташриф орқали маҳаллий ишлаб чиқаришни янги, юқори самарадорликка эга технологиялар билан таништириш ва Германиянинг етакчи корхоналари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсад қилинган. Шу билан бирга, тайёр кийим-кечак тикиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсад қилинган.
Мазкур тадбирлар Қашқадарё вилоятидаги тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий мутахассислар малакасини оширишга хизмат қилади.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X