Қўчқорчи маҳалла биносида янги тикувчилик цехи иш бошлади
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боис, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятлар яратилмоқда.
Бу имкониятдан унумли фойдаланиб, ўз кичик бизнесини йўлга қўйган Азизахон Эргашева тикувчилик соҳасида кўп йиллик тажрибага эга. Ҳозирги кунда ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Қўчқорчи маҳалла биносида жойлашган тикувчилик цехида хотин-қизларга касб сир-асрорларини ўргатиш билан бир қаторда мижозлар учун ҳам хизмат кўрсатиб келинмоқда. Айни дамда “Аёллар дафтари”га киритилган, Қўчқорчи МФЙ да истиқомат қилувчи 4 нафар хотин-қизларга тикувчилик соҳасида касб-ҳунар ўргатилиб, даромад манбайига эга бўлишлари учун имконият яратиб берилган.
Куни кеча, Қўчқорчи МФЙ биносининг тантанали очилиш тадбирида ҳам ушбу тикувчилик корхонаси фаолияти мутасаддилар томонидан муносиб баҳоланган эди.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
📱Telegram📱Facebook📱YouTube