“Қарсилдоқ”
Қишки таътил бошланиши билан ўғилларим телефон экранига “ёпишиб қолиш” режимига ўтишди. Бугун оламда нима гаплигини кўрсатгани ва балет билан илк марта таништиргани Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрида қўйилаётган “Қарсилдоқ” балетига олиб тушдим.
Балет? Болалар? Иккита ўғил?
Бўларкан-ей.
Жуда хурсанд бўлдим, бошида нималигини тушунмай турган ўғилларимга сал-пал воқеани тушунтириб турдим, сўнг қарсак чалишдан тўхташмади, ҳатто қўли гипс бўлган Ислом ҳам.
“Қарсилдоқ” / “Щелкунчик” —Янги йил байрамида дунё академик театр саҳналарининг энг муҳим томошаси.
Балет сюжети Эрнст Теодор Амадей Гофманнинг машҳур “Қарсилдоқ ва сичқонлар қироли” ҳикояси асосида Пётр Чайковскийнинг мусиқаси билан саҳналаштирилган.
Сюжетни бир эсланг. Рождество кечасида Штальбаумлар, уларнинг болалари Мари ва Фриц меҳмонлар билан байрам қилаётган пайтда амакиси Дроссельмейер пайдо бўлади. У болаларга қўғирчоқлар ва ўйинчоқлар совға қилади.
Марига Қарсилдоқ (ёнғоқ чаққич қўғирчоқ) тақдим этади. Укаси Фриц Қарсилдоқни синдириб қўяди, Дроссельмейер уни таъмирлайди.
Тунда барча ухлаб қолганида Мари Қарсилдоқни кўриш учун ётоқхонадан чиқади ва ғайриоддий воқеалар бошланади: ўйинчоқлар жонланади, Сичқонлар галаси ва уларнинг қироли ҳамда Қарсилдоқ армияси пайдо бўлади. Аскарларнинг мағлубиятини кўрган Мари бу ёвуз сичқонларни енгишга ёрдам беради. Туфлисини ечиб, сичқонлар қиролига отади ва Қарсилдоқ армияси ғолиб бўлади.
Мари тушунадики, Қарсилдоқ аслида сеҳрланган шаҳзода. Уёғи энди классика. Уйғун рақс, сеҳрли бўса ва ёнғоқ чақувчи ўйинчоқнинг жонланиши.
Шаҳзода Марини қорли ўлкага, Қандолат қироллигига олиб боради. Байрам-томоша бошланади. Мари-малика, Қарсилдоқ эса шаҳзода, иккаласи ҳам тўй либосида.
Шу жойида балет Марининг уйғониши билан тугайди. Аламлиси, Мари қўлида ёнғоқ чақувчи Қарсилдоқ билан уйғонади. Бу тушмиди, ёки воқеликми деган савол билан томошабин ўйга толади.
Якунда Алибек Кабдураҳмонов дирижерлик қилган симфоник оркестр ўша машҳур юракни ўртовчи симфонияни чалади.
Мен балетни томоша қилдиму кўпроқ юрагимга Чайковский кирди. Сиз ҳам бу симфонияларни киноларда, мультфильмларда, сеҳрли кечаларда эшитганингиз аниқ. Қуйида 2-3 тасини каналга жойлайман, “ҳааа бу ўша мусиқаку” дейишингиз аниқ. Худди болаларимда бўлгани каби.
Балет раққосларининг ижросига гап йўқ, замонавий декорация, 3Д ўлчамли саҳналар Қарсилдоқнинг гўзал томошасига маромида интеграция бўлган. Яхши режиссура.
Ажойиб балетни ташкиллаштиргани учун Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига катта раҳмат. Энди эса Чайковскийдан буюк ҳикояларни тингланг.