"КУМТЕПА"


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бир бўлсак - ягона Ҳалқмиз,
бирлашсак- Ватанмиз! (Ш.М.Мирзиёев)

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Boxabar 24⚡️ | Расмий канал ! dan repost
Газсиз яшаш мумкин, лекин...

@BOXABAR24  — Куннинг энг тезкор янгиликларидан бохабар бўлинг


Boxabar 24⚡️ | Расмий канал ! dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистонга келиши керак бўлган 43 вагон картошка Козоғистонда чириб кетди

Павлодардан Тошкентга йўл олган 1 000 тонна картошка Қозоғистоннинг Сариоғоч станциясида 10 кундан ортиқ қолиб кетди. Ҳарорат ўзгариши туфайли маҳсулот музлаб, кейин эса эриб, яроқсиз ҳолга келган. Ҳар бир вагонда 68 тонна картошка бўлган. Тадбиркорлар кўрган зарар миллионлаб тенгени ташкил этмоқда.

@BOXABAR24  — Куннинг энг тезкор янгиликларидан бохабар бўлинг


Boxabar 24⚡️ | Расмий канал ! dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тунда Элдор Шомуродов «Рома»га ғалаба ва плей-офф йўлланмасини келтирган голга муаллифлик қилибди

У гол ургандан кейин Римдаги стадионнинг реакцияси🔥

@BOXABAR24  — Куннинг энг тезкор янгиликларидан бохабар бўлинг


⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️ dan repost
📝САДАҚА БАЛОНИ ҚАЙТАРАДИ.

Ҳикоя қилишларича, бир аёл тушида бир одамни заҳарли илон чақиб, ўлдирганини кўрди. Бу туш аёлни жуда қўрқитди. Тонг отгач, аёл ўша тушида кўрган одамнинг уйига бориб, кўрган тушини унинг ўзига айтиб берди. Ундан эҳтиёт бўлишни, хушёрроқ бўлиб юришни илтимос қилди. Аёл кетгач, халиги одам Аллоҳ учун иккита қўй сўйиб, садақа қилишни назр қилди. Шояд, ўша сўйган қўйлари сабабли халиги қўрқинчли тушнинг хатаридан саломат бўлса.
Ўша куни кечга яқин иккита қўйни сўйиб, қўшнилар ва қариндошларни уйига чақирди. Улар учун шоҳона зиёфат уюштирди. Ҳамма гўштни тарқатиб, ўзида қўйнинг биргина оёғи қолди. Қалбини тўлдирган қўрқув, тинчини бузган безовталик сабабли ўзи хали таом ва гўштдан тотиб кўрмаган эди. Бояги оёқни нонга ўради-да, ейиш учун энди оғзига олиб келган ҳам эди, бир қари кампир қўшниси эсига тушиб қолди. У заифлиги ва қарилиги туфайли зиёфатга кела олмаган эди. Бояги киши ўзини маломат қилиб: “Сен у кампирни эсдан чиқарибсан. Мана шу оёқ унинг насибаси бўлади” деди-да, тезда ўша кампирнинг уйига чопди. Бориб, қуй оёғини кампирга тутқазди ва бундан бошқа гўшт қолмаганини айтиб, узр сўради. Қария аёл бундан жуда севинди ва гўштни еб, суягини ташқарига улоқтирди. Ўша кечаси халиги оёқ суягидан келаётган ёқимли ҳидга бир илон судралиб келди ва суякда қолган гўшт қолдиқларини ея бошлади. Бир пайт суякнинг бир учли жойи илоннинг бўғзига тиқилиб қолди. Ҳар қанча уринса ҳам илон ундан қутула олмади. Унинг барча уринишлари бесамар кетди. Суяк унинг томоғига санчилиб қолган эди.
Эртаси куни тонг отгач, халиги одамнинг ўғиллари уйларининг орқасида бир нарсанинг ҳаракат қилганини ва шитир-шитир қилган овозини эшитдилар. Оталарига бунинг хабарини етказдилар. Бояги киши дарҳол воқеанинг тафсилотини билиш учун уйининг орқа тарафига ўтди. Қараса, бир илон ерда типирчилаб ётибди, оғзида эса тиқилган суяк. Дарров уни ўлдирди ва ундан қутқаргани учун Аллоҳга ҳамду санолар айтди. Уйига кириб, оиласига бўлган воқеани гапириб берди. Кейин кўчага чиқиб, қўни-қўшниларига ҳам ўша ҳодисани сўзлаб берди. Бу қисса тилдан тилга кўчиб, мана бугунги кунгача етиб келди.

Одамлар бу қиссадан қуйидаги мақолни пайдо қилишган:
“Луқманинг кўплиги балони қайтаради”. Яъни кўп садақа қилиш, кишиларга кўп таом улашиш сендан балоларни даф қилади.

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚


МАРВАРИД ФИКРЛАР dan repost
***

Ёмон ҳам ўтар, яхши ҳам — яхши бил,
Сени яхши ном бирла ёд этсин эл.

Саъдий ШЕРОЗИЙ



@Marvaridfikrlar


.... dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Газсиз яшаш мумкин, лекин... 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg


AbdulG'affor dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


AbdulG'affor dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Homidjon Ishmatbekov dan repost
Ҳаким зотдан сўрадилар:

- Қайси инсон энг кучли?
Жавоб берди: - Ўз нафсини жиловлай оладиган киши.
- Қайси инсон энг заиф?
Жавоб берди: - Овози баланд янграйдиган киши.
- Қайси инсон даҳо?
Жавоб берди: - У ҳақида икки киши ихтилоф қиладиган одам.
- Қайси инсон энг оддий?
Жавоб берди: - У ҳақида икки киши иттифоқ бўладиган одам.
- Қайси инсон энг оқил?
Жавоб берди: - Ҳис-туйғуларга мойил бўладиган одам.
- Қайси инсон девона?
Жавоб: берди: - Ўзини оқил деб даъво қиладиган одам.
- Қайси инсон ахмоқ?
Жавоб берди: - Ўзини ҳамма инсонлардан заковатли деб ҳисоблайдиган одам.
- Қайси инсон сергап?
Жавоб берди: - Бемаъни гапирадиган одам.
- Қайси инсон фасоҳатли?
Жавоб берди: - Сўзларини ихчам ва мазмунли қилиб гапирадиган одам.
- Қайси инсон олим?
Жавоб берди: - Маърифат тарқатадиган одам.
- Қайси инсон жоҳил?
Жавоб берди: - Билимсиз ҳолда маърифатни даъво қиладиган одам.
- Қайси инсон сахий?
Жавоб берди: - Ҳеч қандай миннат ва исрофсиз саховат қиладиган одам.
- Қайси инсон бахил?
Жавоб берди: - Бошқаларнинг ҳисобига яшайдиган одам.
- Қайси инсон ёзувчи?
Жавоб берди: - Қалби билан ёзадиган одам.
- Қайси инсон ростгўй?
Жавоб берди: - Аввало, ўзига нисбатан ростгўй бўлган одам.
- Қайси инсон ёлғончи?
Жавоб берди: - Шайтон ўзи билан ўзини алдаб қўйган одам.
- Қайси инсон нуқсонли?
Жавоб берди: - Ҳар қандай инсон.
- Қайси инсон комил?
Жавоб берди: - Комил зот фақатгина якка ва ягона Аллоҳ таолонинг Ўзи!

https://t.me/tuhur








AbdulG'affor dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Нишондаги гаплар 🎯 dan repost
#ибрат

Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:

– 95 да, онам эса 105 ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани "Бисмиллаҳ"сиз оғзингга сола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлаги бўлса ҳам, – деди у. Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади. Ҳар нарсанинг ортида унинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз "Бисмиллаҳ" деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди. Овқатланишдан аввал доим "Бисмиллаҳ"ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл. Таомланиб бўлганингдан кейин эса қўлларингни кўтар ва "Алҳамдулиллаҳ" деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.

Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди. Уни улуғ олим деб ўйладим. Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса. Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл урсин ёки унга манзират қил. Кейин эса ўзинг ҳам еявер. Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, "Бисмиллаҳ" эса қалбинг учун. Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi


Qoraxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Чиройли жавоб бўлди!

👉 @Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!




AbdulG'affor dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


ЖАМОАТ НАЗОРАТИ 🇺🇿 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️2025 йил 1 июндан бошлаб "Ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, суғурта ва ишончнома" ларни олиб юриш шарт эмас, яъни ёнингизда ID' картангиз бўлмаса ҳам!

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг.

http://t.me/JAMOAT_NAZORATI


Хамидилло Умаров dan repost
Чарчаб, ҳолдан тойган от чўчқага дардини айтибди:
— Хўжайин нуқул эрталабдан кечгача омочда ер ҳайдатиб, ҳамма ишларни қилдиради. Қорнимни тўйдирмасдан боғлаб қўяди.
Чўчқа:
— Хўжайинни устидан "Ҳайвонларни ҳимоя килиш жамияти"га шикоятнома ёз! — дебди.
Шунда от:
— Эй, йўқ, бу тўғри келмайди. Агар хўжайиним ёзиш ва ўқишни билишимни пайқаб қолса борми, кечаси билан болаларини дарсини қилдиради, — дермиш.

P.S.: Аслида бизда қонунлар яхши ишлаб чиқилган. Фақат биз уларни талаб қилишни билмаймиз. Натижада "от"га ўхшаб нолиб юрамиз. Қонун ишлаши учун уни талаб қилишни ҳам билиш керак!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Прикол лавҳалар dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўртоқлари чақирганда ҳеч қаерга чиқмайдиганларнинг уйида қиладиган иши...

👉 @PRIKOL_LAVHALAR

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.