"Қора қўйли жомъе масжиди"


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ассалому алейкум.
Тошкент вилояти Бўка тумани "Қора қўйли жомъе масжиди имом-хатиби Акромжон Нурматовнинг расмий канали.
Бу каналда Акромжон домланинг енг сўнги Марузалари жойланиб борилади.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Fitrat.uz dan repost
МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!

Меҳнатга яраша муносиб рағбат инсонни янгидан-янги марралар сари илҳомлантириб туради. Айниқса, Ислом дини равнақи йўлида қилинган хизмат, мўмин-мусулмонлар маърифатини юксалтиришга қўшилган ҳиссани тақдирлаш кишини руҳлантиради.

16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан бир гуруҳ юртдошларимиз қатори диний соҳа ходимлари ҳам “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳам борлиги қувонарли ҳолдир.

– Бу мукофот нафақат менинг, балки вилоятимиздаги барча диний соҳа ходимларининг камтарона хизматларига яраша муносиб рағбатдир, – дейди Жасурбек домла. – Чунки сўнгги йилларда вилоятимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган хайрли ишлар кўлами жуда кенгайди. Янги масжидлар очиляпти, эскилари таъмирланяпти. Аллоҳ таоло Ўзининг дини йўлида қилаётган хизматларимизга яраша ажрларни кўпайтириб берсин.

Фурсатдан фойдаланиб, “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланган Жасурбек домла Рауповни самимий қутлаймиз.

Мукофот муборак бўлсин, азиз Устоз!

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати



Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Fitrat.uz dan repost
Қози Абу Бакр ибн Абдулбоқий ансорий "Машяха"сида Салама ибн Уъбайддан зикр қилади: Ҳаммод ибн Маккий айтди: "Тунда Макканинг қабристонига чиқдим. Бир қабрга бошимни қўйиб ухлаб қолибман. Тушимда қабр аҳлларини ҳалқа ҳалқа ҳолида кўрдим. "Қиёмат қоим бўлдими?", дедим. Улар: "Йўқ, биродарларимиздан бирлари "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўқиб, унинг савобини бизга атаганди. Ўшанинг савобини бир йилдан бери тақсимлаяпмиз", дейишди".

📚 Ҳофиз Жалолиддин Суютийнинг "Шарҳус судуур бишарҳи ҳаалил мавта вал қубур" китоби, 312-бет.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Fitrat.uz dan repost
#ҳадис

Абу Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Ихтилоф қилманглар. Қалбларингиз ихтилофли, бир-бирига зид бўлиб қолади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Бу каби ҳадислар жуда кўп ривоят қилинган. Юқорида таъкидланганидек ихтилофлар, ўзаро келишмовчиликлар ҳар қандай жамият учун зарарлидир. Дарҳақиқат, ихтилофлар қалбларни бир-бирига зид қилиб қўяр экан, инсонларнинг жамият равнақига ҳисса қўшиши амримаҳол бўлиб қолади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Fitrat.uz dan repost
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.


@fitratuz


Fitrat.uz dan repost
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

@fitratuz


Fitrat.uz dan repost
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 15 НОЯБРЬ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:49
⏰ ҚУЁШ -    07:11
⏰ ПЕШИН - 12:13
⏰ АСР -        15:22
⏰ ШОМ -      17:06
⏰ ХУФТОН -18:
23

Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Bugunning muhim mavzusi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#bugunning_muhim_mavzusi № 20

💬 ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА ЎТГАН ШОФЕЪИЙ ОЛИМИ

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebbok 📸 instagram 🎞 youtube


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


AHLI SUNNA | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ҚАЛБИДАН ШАФҚАТ СУҒУРИБ ОЛИНГАНЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Fitrat.uz dan repost
#Буюк_имом

Муҳаддислар султони, жарҳ ва таъдил имоми Яҳё ибн Маин раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Имом Абу Ҳанифа ҳадис борасида ишончли бўлиб, ёдлаган ҳадисинигина ривоят қилади, ёдламаганини айтмайди”.

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

❗️Изоҳ: Имом Яҳё ибн Маин буюк муҳаддисларнинг шайхи ҳисобланадилар. У зотнинг илми ҳадисларни ва барча ровийларини тўла қамраб олганидан Имом Аҳмад: "Яҳё ибн Маин билмаган ҳадис — ҳадис эмас", — деганлар. Ҳадислар борасида шунча илмга эга бўлишларига қарамасдан фиқҳда Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларида бўлганлар. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг устози Яҳё ибн Маиндек зотлар Имом Абу Ҳанифани мадҳ этиб, бошларига кўтарган экан, баъзи салафий тушунчадаги илмсиз кишилар ушбу буюк имомга таъна қилишдан уялсалар яхши бўлар эди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Fitrat.uz dan repost
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МАЖНУНГА САВОБ ЁКИ ГУНОҲ ЁЗИЛАДИМИ?


CАВОЛ: Мажнун, ақли заиф кишиларнинг қилган амаллари учун савоб ё гуноҳ ёзиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мажнун икки турли бўлади. Бири туғма-жиннилиги доимий бўлган мажнун. Иккинчиси доимий бўлмаган, вақти-вақти билан жинни бўлиб турадиган ёки бир неча йил соғлом бўлиб яшаб, кейинчалик мажнун бўлиб қолган шахс. Биринчи турдаги мажнунга шариатдаги мажбуриятлар юкланмайди. У қандайдир гуноҳ қилса, гуноҳ ёзилмайди. Иккинчи турдаги мажнун қайси ҳолатда турганига қаралади. Хуши ўзида бўлган соғлом вақтида барча мажбуриятларни қилиши шарт бўлади. Қилган гуноҳи учун жавобгар бўлади. Мажнун бўлиб қолган вақтда эса қилган ишлари учун жавобгар бўлмайди. Бу ҳақида “Ҳалаби кабир” китобида қуйидаги ибора келган:

"والمجنون کالطفل ذکره في المحیط، وینبغي أن یقید بالجنون الأصلي؛ لأنه لم یکلف فلا ذنب له کالصبي بخلاف العارضي؛ فإنه قد کلّف، وعروض الجنون لایمحو ما قبله بل هو کسائر الأمراض، ورفعه للتکلیف إنما هو فیما یأتي لا فیما مضی. اهـ".

“Мажнун (шаръий ҳукмларда) балоғатга етмаган ёш бола кабидир. “Муҳит”да шундай дейилган. Бу асл мажнунликка тегишли. Чунки ундай мажнун ёш бола каби шаръий талабларга таклиф қилинмайди, унга гуноҳ ёзилмайди. Вақти-вақти билан мажнун бўлиб турадиган шахс бундай эмас. Чунки бундай кимса шаръий талабларга таклиф қилинган бўлади. Айрим ҳолатда мажнун бўлиб қолиши аввалги гуноҳларни ўчира олмайди. Бу турдаги мажнунлик бошқа касалликларга ўхшайди, яъни шариат буйруқларини бажаришдан озод қилмайди. У мажнун бўлган вақтида қилган ишлари учун жавобгар бўлмайди, лекин аввалги соғлом вақтида қилган ишлари учун жавобгар бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Fitrat.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео

ДУОНИНГ ГЎЗАЛ БАРАКОТИ

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Fitrat.uz dan repost
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар одамларни конларга ўхшатингларки, уларнинг жоҳилият давридаги яхшилари Исломда ҳам яхшиларидир. Шу шарт биланки, агар улар шариат ҳукмларини билишса. Ва яна инсонларнинг яхшиси раҳбарликни ёмон кўрганларидир. Инсонларнинг ёмони эса иккиюзламачилардир. Улар бир жамоага бир юз билан ва наригисига бошқа юз билан боради», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: чунки бошлиқ бўлишни ёмон кўрган киши мабодо бошлиқ қилинса ҳам, у киши Аллоҳнинг чегарасини бузиб ўтмайди. Сабаби у кишини бошлиқликдан бўшатилиш қўрқитмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Fitrat.uz dan repost
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@fitratuz


Fitrat.uz dan repost
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 14 НОЯБРЬ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:48
⏰ ҚУЁШ -    07:10
⏰ ПЕШИН - 12:13
⏰ АСР -        15:23
⏰ ШОМ -      17:07
⏰ ХУФТОН -18:
24

Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Fitrat.uz dan repost
Кўрик-танлов

ЁҚУБЖОН ДОМЛА – III ЎРИН СОҲИБИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган хайрли ишларнинг амалдаги инъикосини янги очилаётган масжидлар, мадрасалар, “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари, умра квотаси олиб ташлангани, ҳаж квотаси оширилгани ва яна бошқа кўплаб ислоҳотлар мисолида яққол кўриш мумкин.

Шунга монанд тарзда халқимизнинг ҳам маърифати юксалиб, савияси ошиб, муқаддас динимизнинг соф таълимотидан яхшигина хабардор бўлиб боряпти. Бу эса имом-хатибларимиздан ўз устида тинимсиз ишлаш, изланиш, кўп китоб мутолаа қилиш, замон билан ҳамнафас яшашни талаб этмоқда.

Табиийки, бу жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йил имоми” кўрик-танлови имомларнинг билим савияси, тажрибалари янада ошишида, малакалари мустаҳкамланишида, улар ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугун, 13 ноябрь куни республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиблар иштирокида интиқиб кутилган “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом-домла ўзаро беллашди.

Улар орасида Тошкент вилояти Бекобод тумани “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби Ёқубжон домла Бухарбаев ҳам бор.

Имомлик катта масъулият, шу билан бирга, шараф ҳамдир. Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
وَإِذِ ابْتَلَى إِبْرَاهِيمَ رَبُّهُ بِكَلِمَاتٍ فَأَتَمَّهُنَّ قَالَ إِنِّي جَاعِلُكَ لِلنَّاسِ إِمَامًا
«Эсланг, Иброҳимни бир неча сўзлар билан Рабби имтиҳон қилганида, уларни мукаммал адо этди. Шунда (Аллоҳ): “Албатта, Мен сени одамларга имом (пешво) қиламан”, деди…» (124 оят).

Оят мазмунидан шундай хулоса чиқариш мумкинки, имомлик юқори мартабадир. Иброҳим алайҳиссалом кўп имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганларидан кейин Аллоҳ таоло иноят қилиб, имомлик вазифасини адо этган. Бундан ҳар қандай кишига имом деб эргашиб бўлмаслиги ҳам маълум бўлади. У катта синовлардан ўтган, етук салоҳият ва иқтидор соҳиби каби улуғ фазилатларга эга солиҳ киши бўлиши лозим.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم-
« الإِمَامُ ضَامِنٌ وَالْمُؤَذِّنُ مُؤْتَمَنٌ اللَّهُمَّ أَرْشِدِ الأَئِمَّةَ وَاغْفِرْ لِلْمُؤَذِّنِينَ ».
«Имом зиммасига олувчидир, муаззин омонатдордир. Ё Аллоҳим, имомларни тўғри йўлга бошла ва муаззинларни мағфират қил» (Имом Абу Довуд ривояти).

Таъкидлаш жоизки, жамиятимизда “имом” ва “имомлик” тушунчалари кўп қўлланади. Уларни айнан инсонларни Қуръони карим ва ҳадиси шарифда белгилаб берилган кўрсатмаларга оғишмай амал қилишга чорловчи, хайрли ишларга ундовчи ва юртда кечаётган ислоҳотларни онгли тушунувчи киши маъноларида ишлатамиз.

Имом – юксак даражада эзгу маданиятли ва ўз соҳасини чуқур эгаллаган, билимдон ва ақл-заковатли мутахассис бўлиши ва ўз билимини мунтазам ошириб, чуқурлаштириб бориши керак.

Жумладан, имом нутқ маданиятига, яъни равон гапириш, фикрини чиройли ва тушунарли, таъсирчан қилиб баён этиш, аниқ ифодалаш малакаларини эгаллашга алоҳида эътибор қаратиши керак. У ҳозирги замон ютуқларидан, янгиликларидан хабардор бўлиши ва унга танқидий ва таҳлилий ёндаша олиши керак.

Ана шу хислатлар Ёқубжон домлада бор. Шу боис у “Йил имоми – 2024” кўрик-танловида 3-ўринни қўлга киритди.

Фурсатдан фойдаланиб, Тошкент вилоятида фаолият юритаётган барча имом-хатиблар, имом ноиблари ва шахсан ўз номимдан Ёқубжон домлани бугунги муваффақияти билан қутлайман.

Аллоҳ таоло барча имомларимизга дини мўбини йўлида қилаётган хизматларига яраша улкан муваффақиятлар ато этсин.

Жасурбек домла РАУПОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA



18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.