Олис ва чекка ҳудуд аҳолисининг ҳуқуқий муаммолари ўрганилди
Бугун туманнинг “Ғаллакор”, “Кўлтўсин” ва “Накурт” маҳаллалари ва мазкур маҳаллалар ҳудудидаги 35, 36, 50-сонли мактабларда “Ҳуқуқий” тарғибот куни ўтказилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий муаммолари маҳаллабай, хонадонбай тарзида ўрганилди. Уларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.
Сайёр қабул ва уйма-уй юриш жараёнида 10 дан ортиқ ҳуқуқий масалалар аниқланди. Мисол учун, фуқаро Х.Кушбаковнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидаги маълумотларни тўғрилаш, С.Ҳазратованинг уй-жойининг кадастр ҳужжатини шакллантириш билан боғлиқ муаммолари борлиги аниқланиб, рўйхатга олинди. Мазкур мурожаатчиларга тегишли ташкилотларни жалб қилган ҳолда амалий кўмак кўрсатилади.
35, 36, 50-сонли мактабларда ташкил этилган учрашувларда туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари томонидан эса ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қонунчиликдаги имтиёзлар ҳақида хабардор қилиш, ишсизликдан ҳимояланиш ҳамда имтиёзлардан фойдаланиш тартибларини аҳолига етказиш, меҳнат қонунчилиги, энергия тежамкорлиги ва улардан фойдалаиш самарадорлиги ҳамда имтиёзлар ҳақида хабардор қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларн и олдини олиш, уларнинг оқибатлар ва қилмиш учун жазо муқаррарлиги бўйича сўз юритилди.
Аҳолининг ҳуқуқий муаммолари билан манзилли равишда ишлаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири. Хусусан, бу Президентимизнинг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонида ҳам ўз аксини топган. Шундан келиб чиқиб, Пайариқ туман адлия бўлими ҳам жойларда, жумладан, оғир, олис ва чегара ҳудудларидаги аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Адлия куни”, “Ҳуқуқий тарғибот куни” тадбирларини ўтказиб келмоқда.
Бугун туманнинг “Ғаллакор”, “Кўлтўсин” ва “Накурт” маҳаллалари ва мазкур маҳаллалар ҳудудидаги 35, 36, 50-сонли мактабларда “Ҳуқуқий” тарғибот куни ўтказилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий муаммолари маҳаллабай, хонадонбай тарзида ўрганилди. Уларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.
Таъкидлаш керакки, ушбу маҳаллаларни туман марказидан 40-50 километрлик олис масофа ажратиб туради. Марказ яқин бўлсаки, ҳудуднинг 20 минг нафардан ортиқ аҳолиси бир зумда келиб кета олса. Узоқ йўл, ортиқча сарф-харажат ва бошқа ноқулайликлар бунга доим ҳам йўл беравермайди. Адлия ходимларининг бу ҳудудларга ташрифи давомида ҳудуд фуқароларининг оғири енгил бўлди, дейиш мумкин.