Qisqa faktlar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бутун дунёдан энг ишончли фактлар қисқа сатрларда!
Реклама: @Bek_Advertising

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


"Жинни асал" хақида эшитганмисиз?

Бу асал Непалнинг Гималай тоғларида яшовчи "Apis dorsata laboriosa" турига мансуб асалариларни нектар йиғишидан ҳосил бўлади. Улар грайанотоксин деб номланувчи нейротоксик моддани ўз ичига оладиган гуллардан нектар йиғишади. Грайанотоксин асални истеъмол қилган одамларда галлюцинация, бош айланиши ва бошқа неврологик таъсирларни келтириб чиқаради.

Кичик дозаларда асал эйфория, дам олиш ва галлюцинация каби таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Катта дозаларда асал юрак уришининг секинлашиши, қон босимининг пасайиши, ҳушдан кетиш ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин...


@faktlar💡


Агар сиз битта одам кўп нарсани ўзгартира олмайди деб ўйласангиз, унда Жадав Пайенгни сизга мисол қилиб кўрсатаман. Бу ҳиндистонлик киши ёлғиз ўзи 550 гектар майдонга ўрмон барпо қилиб, уни ҳақиқий қўриқхона ва ҳайвонлар учун жаннатмакон масканга айлантирган...

@faktlar💡


Акуланинг тишлари умри давомида узликсиз янгиланиб боради. Катта ёшли нсонларда тиш тўкилиб тушса бошқа ўсиб чиқмайди. Акулада эса тиш тушиши билан ўрнига янгиси ўсиб чиқади.

Шунинг учун акулалар тишларини аямай дуч келган жонзотни ғажийверса керакда...

@faktlar💡


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Garnier mitselyar suvi

Bir harakat bilan makiyajni olib tashlaydi va terini tozalaydi!

Saytga kirish

#reklama 16+
uzum.uz


Ер юзидаги энг қуруқ жой Антарктидадаги "Қуруқ водийлар" бўлиб, у ерда 2 миллион йилдан бери ёғингарчилик бўлмаган. Кучли шамоллар эса намликни йўқ қилади ва буғланишни тезлаштиради...

@faktlar💡


• Саҳарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин!

@faktlar💡


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Айтишларича мазкур Қуръони Карим 18 асрга тегишли бўлиб, унинг чети буклаганда Каъбанинг тасвири пайдо бўлар экан...

@faktlar💡


Коалалар деярли бутун ҳаётини эвкалипт дарахтларида ўтказадилар ва фақат эвкалипт барглари билан озиқланадилар. Гарчи бу барглари токсик бўлишига қарамай, коалалар уларни ҳазм қилишга мослашгандир...

@faktlar💡


Чипслар семиришга олиб келадиган маҳсулотлар орасида биринчи ўринни эгаллар экан.
100 г чипслар тахминан 30-35 грамм ёғни ўз ичига олади, уларнинг баъзилари омега-6 ёғ кислоталаридир. Бу ёғларнинг кўп миқдори эса, танада яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқариши мумкин...

@faktlar💡


AVO platinum kredit kartasini ilovada oching!

✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta.

AVO ilovasida kredit karta oching va 50 mln so'mgacha pul oling — 45 kungacha 0%! 💰

Oʻrnatish

#reklama
click.avo.uz


Инсон мияси ахборотни ёруғлик тезлигидан ҳам тезроқ қайта ишлай олади...

@faktlar💡


Вулқон отилиши натижасида ҳосил бўлган вулқон кулининг таркиби жуда бой бўлиб, у тупроқ унумдорлигини оширади. Кул таркибида ўсимликлар учун зарур бўлган кўплаб минераллар мавжуддир...

@faktlar💡


Осон уйғониш учун тавсия!

Ётишдан олдин, кейинги кун учун ниятларингизни аниқ белгиланг. Уйқудан олдинги охирги фикр, одатда уйғонгандан кейинги биринчи фикрга таъсир қилади.

Будильникни ётоқдан узоқроққа қўйинг ва турганда бир стакан сув ичинг. Бу танадаги сув мувозанатини тиклашга ва унинг ишини фаоллаштиришга ёрдам беради...

@faktlar💡


#сахарлик

Калимани чин дилдан айтинг,
Парвардигор бўлсин мададкор.
Иймонингиз мукаммал бўлсин,
Кунларингиз ўтсин бахтиёр...

Саҳарликда дуо қилингки,
Аллоҳ тонгни мунаввар этсин.
Чин юракдан ибодат қилинг,
Умрингизни мазмунли этсин...

@faktlar💡


Рўза тутишнинг маънавий ва психологик фойдалари:

1. Рўза сабр-тоқатни мустаҳкамлайди ва инсон иродасини кучайтиради.

2. Инсонда камроқ ейиш орқали шукроналик ва қаноат ҳиссини ошади.

3. Рўза инсонни маънавий тозаланиш, тафаккур қилиш, ўз-ўзига ҳисоб бериш ва ўз устида ишлашга ундайди.

4. Очликни ҳис қилиш одамни муҳтожларга кўпроқ ёрдам беришга рағбатлантиради.

5. Кераксиз стресс ва ташвишлар камайтириб, тинчлик ва хотиржамлик беради...

@faktlar💡

20k 0 264 199

Биз учун одатий ва барча ҳонадонда мавжуд бўлган симобли термометрлар саломатлигимиз учун жуда ҳавфли. Албатта агар синиб симоби ташқарига чиқса. Чунки симоб ҳона ҳароратида буғлана бошлайди ва нафас йўлларимизга тушиб захарлайди.

Болалар қўли етмайдиган, хавфсиз жойда сақланг! Яқинларга ҳам улашинг!

@faktlar💡


🌏 Diqqat, sinov savollari! ⁉️

1️⃣Qaysi planeta eng kichik, lekin eng og‘ir?
2️⃣Dunyodagi eng tez qush qanday tezlikda uchadi?
3️⃣Qaysi ixtiro birinchi marta osmonda sinovdan o‘tgan?

🔥 Bundanda ko'proq qiziqarli va foydali savollarga javob topishni istasizmi?
@FaktMaster da hamma javob bor!
🤩Har kuni qiziqarli va hayratlanarli faktlar va ma'lumotlar, 3 tilda: 🇺🇿 🇷🇺 🇬🇧

🤩 Hoziroq @FaktMaster ga qo‘shiling!


Фасольнинг ҳайратланарли фойдалари!

Фасоль – юқори сифатли ўсимлик оқсили манбаи бўлиб, организмни клетчатка билан таъминлайди ва хавфли ўсмаларга қарши хусусиятларга эгадир. Унинг таркибида фитохимик моддалар мавжуд бўлиб, улар генетик ҳужайра шикастланишини олдини олади ёки уни секинлаштиради. Шунингдек простата ва ҳазм қилиш тизими саратони хавфини камайтиради.


@faktlar💡


1960 йил 22 май куни Чилида инсоният тарихидаги энг кучли зилзила рўй берганди ва унинг магнитудаси 9,5 баллни ташкил этган...

@faktlar💡


Австралиялик ваҳший тайпан илони — Ер юзидаги энг заҳарли илон бўлиб, унинг битта чақишида 50 мг гача заҳар чиқара олади ва бу тахминан 100 кишини ўлдириш учун етарлидир...

@faktlar💡

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.