Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Қашқадарё вилояти судларининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган билдириш юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судига 2025 йил 11 февраль куни фуқаро У. Холмирзаева 2020 йилда Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судида кўрилган маъмурий иш қарорини сўраб оғзаки мурожаат қилган.

Фуқаро У.Холмирзаевага сўраган маъмурий иш қарори Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг архивида ва ахборот тизимида сақланмаётганлигини билдириб, ушбу қарор оммавий ҳуқуқий низога оидлиги боис мазкур турдаги қарорлар вилоят Маъмурий судида сақланиши ва келгусида ушбу судга мурожаат қилиш тартиби тушунтирилганлиги маълум қилинади.

Сайт | Телеграм


#Сайёр_қабул

Қашқадарё вилояти судлари раҳбарияти томонидан аҳолининг суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабул жорий йилнинг 12 февраль куни соат 16:00 да Қарши минтақавий темир йўл узели Ёшлар маркази биносида бўлиб ўтади.
 
Мурожаат учун телефон: 93-933-51-51

Сайт | Телеграм


YouТube видеохостингида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан

Видеолавҳада жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг 2024 йил 24 июндаги ҳукмидан норози бўлиб, Олий суд раисининг биринчи ўринборсари И. Муслимовнинг қабулида бўлган шахснинг мурожаати ўрин олган. Қабул чоғида мурожаатчига тўлиқ ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Маълумот ўрнида: Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг 2024 йил 24 июндаги ҳукмидан норози бўлиб, судланувчилар И. Рахматуллаев, Ж. Усманов, А. Пулатов ва фуқаровий даъвогар Қ. Носиров ва Р.Абдуллаев томонидан апелляция шикоятлари келтирилган. Мазкур шикоятларга асосан ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанция судида мазмунан кўрилган.

Жиноят ишини апелляция инстанцияси судида кўриш жараёнида судланувчи А. Пулатовнинг ҳимоячиси – адвокати илтимоснома билан мурожаат қилган. Унда Р. Комилов ташаббуси билан “Микрокредитбанк” АТБ Шаҳрисабз филиали томонидан “Автомобиль бозори ва эҳтиёт қисмлари билан савдо шаҳобчалари мажмуасини қуришга қурилиш материаллари сотиб олиш учун” 1.500.000.000 сўм кредит маблағи ажратилгани ва ўзлаштирилгани, унинг ҳаракатига тергов органи томонидан холисона ҳуқуқий баҳо берилмагани, яъни Жиноят кодексининг 28-моддаси орқали ушбу Кодекс 167, 168-моддалари билан малакаланмагани, шу сабабли жиноят ишининг унга оид қисмига баҳо бериш учун ажрим чиқариб, Жиноят-процессуал кодексининг 417-моддаси тартибида айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга юборишни сўраган.

Ушбу илтимоснома муҳокама қилиниб, судлов ҳайъатининг 2024 йил 16 октябрдаги ажримига кўра, ушбу жиноят иши бўйича жавобгарликка тортилмаган Р. Комилов томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатларни аниқлаб, унинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш учун қўшимча процессуал ҳаракатлар ўтказиш айблов хулосани тасдиқлаган Жиззах вилоят прокурори ўринбосарига топшириш белгиланган.

Суд ажрими юзасидан тергов органи томонидан қўшимча процессуал ҳаракатлар ўтказилиб, 2024 йил 23 ноябрдаги қарорига кўра “Car сommerce industry” МЧЖга “Микрокредитбанк” АТБ Шаҳрисабз филиали томонидан ажратилган 1.500.000.000 сўм кредит маблағининг талон-торож қилиниши билан боғлиқ ҳолат юзасидан Р. Комиловнинг ҳаракатида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши юритувдан тугатилган.

Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 23 декабрдаги ажримига кўра биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз, келтирилган шикоятлар қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Тарафларга суд қарорларидан норози бўлган тақдирда юқори инстанция судига шикоят (протест) келтириш муддати ва тартиби тушунтирилганлиги маълум қилинади.

Сайт | Телеграм


Муборакда сайёр суд мажлиси ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг очиқ сайёр суд мажлиси туманнинг Тонг маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

Суд мажлисида 35 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўрилиб, шундан 14 та иш ярашув асосида тугатилди ва 21 та иш юзасидан қонунда белгиланган тартибда маъмурий жазо қўлланилди.

Шунингдек, сайёр суд мажлиси давомида йиғилганларга Жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг тергов судьяси Ҳасан Умаров томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тегишли тушунчалар берилди.

Сайт | Телеграм


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ОДИЛ СУДЛОВ / Қарши туманлараро иқтисодий суди раиси, "Ибратли судья" мукофоти соҳиби Алибек Қодировнинг меҳнат фаолияти ва ҳаёт йўли ҳақида

Сайт | Телеграм


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қашқадарё вилоят судида сўз мулкининг султони, буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан “Мангуликка дахлдор мутафаккирлар” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Сайт | Телеграм


#Жараён

Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман суди раиси Ш.Бахтиёров томонидан тумандаги 97-сонли умумий ўрта таълим мактабида амалий дарс машғулот ташкил қилинди.

Машғулотда суд раиси томонидан ёшларга Ватанга садоқатли, атрофдаги инсонларга юксак ҳурматда бўлиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятга қўл урмаслик, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, билим олиш ва бу йўлда бугунги кунда яратилган имкониятлардан кенг фойдаланиш каби ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалаштиришга хизмат қилувчи тушунча ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Сайт | Телеграм


Мангуликка дахлдор мутафаккирлар

Қашқадарё вилоят судида сўз мулкининг султони, буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан “Мангуликка дахлдор мутафаккирлар” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти судлари судьялари, ходимлари, талабалар, адабиётшунослар ва санъат вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар ва таклиф этилган адабиётшунослар Навоий ва Бобур ижодининг ўзига хос қирралари хусусида сўз юритишди, уларнинг ижодий, маънавий мероси халқимизнинг қалб қўридан мустаҳкам жой олганлиги, ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этиши, уларни янада кенгроқ тарғиб этиш, ўқиб-ўрганиш зарурлиги, икки буюк шахснинг нафақат ўзбек адабий тили, адабиёти, балки ўзбек давлатчилиги, халқимиз маънавиятини юксалишидаги хизматлари беқиёс эканлиги таъкидланди.

Иштирокчилар алломаларимиз ижодидан намуналар ўқишди, уларнинг ғазалларига басталанган мумтоз қўшиқларнинг ижро этилиши тадбир иштирокчиларига бир олам қувонч бағишлади.

Сайт | Телеграм




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Касби туман судининг сайёр мажлисидан репортаж

Сайт | Телеграм


YouТube видеохостингида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан

Видеолавҳада сўз борган жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судининг Б. Сармоновга оид ҳукми ҳали қонуний кучга кирмаган, айни вақтда Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда. 2007 йил 15 январдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида белгилаб қўйилганидек, ...муайян иш бўйича суд қарори чиқмасдан туриб ёки суднинг қарори қонуний кучга кирмай туриб, унинг натижаларини тахмин қилиш ёхуд судга бошқача йўл билан таъсир кўрсатиш тақиқланади.

Ушбу ҳукмга асосан Б. Сарманов Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “г,л” бандлари ва 219-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли, деб топилган. Унга нисбатан тайинланган жазолар Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи тариқасида узил-кесил ўташ учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Шунингдек, жабрланувчининг қонуний вакилининг судда сўрови, вилоят прокурорининг даъво аризасига кўра судда аниқланган ҳолатларга асосан судланувчи Б.Сарманов ҳисобидан марҳумнинг қонуний вакили фойдасига 70.000.000 сўм моддий ва маънавий зарар ундирилиши белгиланган.

Юқорида таъкидланганидек, айни кезда апелляция тартибида кўрилаётган мазкур жиноят иши юзасидан Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан якунда қонуний ва асосли қарор қабул қилиниши таъминланади.

Сайт | Телеграм


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Касби туман шаҳар судининг сайёр мажлисида пробация хизмати назорати остида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, уларнинг 11 нафари жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт | Телеграм


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
МУЛОҚОТ / Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси У. Самандаров, Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Л. Абдуллаев, жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг судьяси Ш. Эшимов ҳамда Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А. Муқумова сўз юритади

Сайт | Телеграм


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг жазони ижро этиш муассасасида ўтказилган сайёр мажлисида бир гурҳ маҳкумларга енгиллик берилди

Сайт | Телеграм


"ADOLAT" газетасининг 3-сонида Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамовнинг "Адолатпарварлик мақомига эришган устоз" номли мақоласи эълон қилинди

Сайт | Телеграм


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг ажримига асосан судланувчи О.Нуралиевнинг жабрланувчи С.Даминованинг зарарини тўлиқ қоплаб берганлиги ва уларнинг ўзаро ярашганликлари инобатга олиниб, судланувчи О.Нуралиевга оид жиноят иши тугатилди.

С. Даминова суднинг ажримидан рози эканлигини изҳор қилди.

Сайт | Телеграм


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олий суд масъуллари томонидан Қарши шаҳрида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган сайёр қабулдан лавҳа

Сайт | Телеграм


Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси А.Ташев раислигида сайёр суд мажлиси ўтказилди

Батафсил👈

Сайт | Телеграм

18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.