Postlar filtri


Тез орада вилоятимизда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида халқаро стандартларга жавоб берадиган 10 та замонавий сервис объекти - "Service area" ва "Service point" мажмуалари ташкил этилади.


Қашқадарёнинг энг йирик ташқи иқтисодий ҳамкорлари - Хитой, Туркия, АҚШ, Россия

2024 йил якунига кўра, Қашқадарёга хориждан импорт қилинган маҳсулотларнинг энг катта қисми Хитой Халқ Республикасидан келтирилган, воҳамиз экспортида эса энг салмоқли ҳисса Америка Қўшма Штатларига тўғри келмоқда.

Вилоят статистика бошқармаси томонидан эълон қилинган дастлабки маълумотларга қараганда, ўтган йил давомида қашқадарёлик ишбилармонлар жаҳоннинг 84 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширишган, натижада вилоят ташқи савдо айланмаси ҳажми 1 миллиард 146,9 миллион доллар (2023 йилга нисбатан ўсиш суръати - 155,5 фоиз)ни ташкил этган.




Қарши шаҳрида аҳоли сони 300 минг, Шаҳрисабз шаҳрида эса 150 минг кишидан ошди

Вилоятимизда доимий аҳоли сони 2024 йил давомида 78,7 минг нафарга кўпайиб, жорий йил 1 январь ҳолатида 3 миллион 639,3 минг кишига етган.

Ўтган йил давомида Қашқадарёда туғилишлар сони 100,9 минг, ўлимлар сони 15,5 мингтани ташкил этган. Ҳар 1000 нафар аҳолига туғилиш коэффициенти 28 промиле, ўлим коэффициенти 4,3 промилега тенг бўлиб, иккаласи ҳам 2023 йилдаги кўрсаткичларга нисбатан мос равишда 0,9 ва 0,4 промилега камайган.

Қашқадарё доимий аҳолисининг 42,7 фоизи (1 миллион 553 минг нафари) шаҳарларда, қолган 57,3 фоизи (2 миллион 86,3 минг нафари) қишлоқларда яшайди. Аёллар (1 миллион 793,9 минг нафар)дан кўра эркаклар (1 миллион 845,4 нафар) сони 51,5 минг кишига кўпдир.




"Менинг мактабим" лойиҳаси: ташаббускор ва ғолибларнинг энг кўпи Деҳқонобод туманидан

"Очиқ бюджет" порталида мамлакатнинг 14 та туманида синов тариқасида ўтказилган "Менинг мактабим" лойиҳасининг ғолиблари эълон қилинди.


Қашқадарёда хорижий сармоялар ҳисобидан фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг 29 таси (ёки қарийб 20,7 фоизи) Хитой Халқ Республикаси компаниялари ва тадбиркорлари иштирокида ташкил этилган бўлса, 24 таси (17,1 фоизи)да Россия Федерацияси, 13 таси (9,3 фоизи)да Туркия, 9 таси (6,4 фоизи)да Жанубий Корея ишбилармонларининг улуши мавжуд.

Ҳудудлар кесимида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи Қарши шаҳрида (33) ҳамда Муборак (13), Ғузор (12) ва Нишон (11) туманларида фаолият кўрсатмоқда. Мазкур кўрсаткич бўйича аутсайдерлар рўйхатидан Қамаши ва Миришкор (5 тадан), Шаҳрисабз тумани (4) ҳамда Шаҳрисабз шаҳри ва Кўкдала тумани (2 тадан)
жой эгаллаган.


БИРОРТА ҲАМ МЕҲМОНХОНА ЙЎҚ ЯККАБОҒ ТУМАНИДА
кичик отеллар қурган инвесторларга давлат бюджетидан
субсидия берилади

Ҳудудларда туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида юртимиздаги меҳмонхона мавжуд бўлмаган 22 та шаҳар ва туманда, шу жумладан, Яккабоғ туманида кичик отеллар қуриш ва уларни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилади.




Жорий йилда Қарши шаҳрида янги - РК-5 марказий қозонхонаси ва иссиқлик тармоқларининг қурилиши натижасида вилоят марказидаги Чўлқувар ва Истиқлол маҳаллаларида 54 та кўп қаватли уйдаги 2 минг 160 та хонадонга иссиқлик энергияси етказиб бериш йўлга қўйилади.


Шаҳрисабз аэродроми ҳудудида зарур кузатишларни амалга ошириш ва халқаро аэронавигацияда фойдаланиладиган метеорологик маълумотларни тузиш учун мўлжалланган замонавий автоматлаштирилган авиация метеорология станцияси ўрнатилади.


Халқ орасида "Аэропорт кўприги" ва "Қарши-Бешкент йўлидаги кўприк" деб номланадиган йўл ўтказгич қайта қурилиб, икки баробар кенгайтирилади.




"АГАР ЎЗБЕКИСТОНДА НАВОИЙ ВА УЛУҒБЕКДАН БОШҚА УЧИНЧИ БИР КИШИГА ҲАЙКАЛ ҚЎЙИЛАДУРҒОН БЎЛСА, БУ УНИНГ ҲАЙКАЛИ БЎЛҒУСИДИР"

Маълумотларга кўра, Хўжа Абдулазизхон томонидан 1909 йили қурилган мадрасага Қарши беклигининг чорбоғи туташиб кетган. Маҳмудхўжа Беҳбудий шу чорбоғда сўроқ қилинган, шериклари билан ўзларига қабр қаздирилиб, пинҳона қатл этилган бўлиши ҳам мумкин.






Қашқадарё-2024: якунланаётган йилнинг энг муҳим воқеалари

Табиийки, Қашқадарёнинг бир йиллик ҳаётига оид барча ёрқин воқеаларни биргина шарҳда қамраб олиб бўлмайди, аммо шу даврда рўй берган саноқли янгиликларни тилга олиш орқали ҳам вилоятимизда турли соҳаларда нақадар кенг кўламли янгиланиш ва яратувчанлик жараёнлари давом этаётганини англаш қийин эмас.


ДУНЁ: ЙИЛ ВОҚЕАЛАРИ

Мана, 2024 йил якунига етишига ҳам оз фурсатлар қолмоқда. У дунё саҳнида кузатилган сиёсий, геосиёсий, ижтимоий-иқтисодий, табиий ва техноген тусдаги воқеа-ҳодисалар билан бир қаторда давлат бошқаруви, илм-фан, спорт олами ҳамда бошқа соҳаларда рўй берган шов-шувларга бой бўлди. Янги йил остонасида улардан инсоният ўртасида энг кўп муҳокама қилинган ва кўпчиликнинг нигоҳини ўзига қаратган айримларини саралаб,
ёдингизга солишга жазм этдик.




1 ЯНВАРДАН АМАЛДА

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.