#Раддия
Ижтимоий тармоқларда "Қашқадарёлик ҳайдовчилар сурхондарёлик ҳайдовияларни тошбўрон қилди" мазмунидаги хабар юзасиданЖорий йилнинг 2 февраль куни соат 23:31 да Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро М.Х Қашқадарё вилояти 102 хизматига қўнғироқ қилиб, Сурхондарё вилоятидан Самарқанд вилоятига DAF русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида қатнов йўлининг Ғузор тумани “Апарди” МФЙ ҳудудидан ўтаётган вақтида номаълум шахслар томонидан тош отилиши натижасида автомашинасининг олд ойнаси синганлигини маълум қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан воқеа жойига профилактика инспектори етиб борган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тармоқ фойдаланувчилари ва фуқаролардан бу каби қалтис хулоса қилиш ва видеони тарқатишдан олдин ҳолат икки нафар ҳайдовчи ўртасида содир бўлганини икки вилоят одамлари ўртасида бўлгандек кўрсатишга ўринмасликларига чақирамиз.
Ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида 2020 йил 25 декабрь куни қабул қилинган ЎРҚ 658-сон Қонуни билан ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.
💰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 (икки) моддасига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 (11 млн 150 минг сўм) бараваридан 100 (22 млн 300 минг сўм) бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Шунингдек, Жиноят кодексининг 244 (олти) моддасига мувофиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.