Qashqadaryo — LIVE


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Юртимиз сиёсий ҳаёти, ижтимоий ва кўнгилочар канал.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Пинкод” филми YouTube’да!

Журналист ёки блогер қиёфасига кириб олиб, фирибгарлик ва товламачиликни ўзига касб қилиб олган, шантаж, таҳдид каби қинғир усуллар ортидан кун кўраётган бугунги кунимизнинг баъзи шахслари, аниқроқ айтганда, медиа оламнинг оғриқли нуқталари ҳақида “Пинкод” номли янги криминал драма суратга олишгани ҳақида хабар берилганди.

Филмни энди YouTube’да томоша қилиш мумкин.

Ҳавола: https://youtu.be/8Mav4YAEhqk


Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy dan repost
#Муҳим Бепул бериладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ҳақида

Оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда давлат томонидан бепул бериладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари тўғрисида маълумот


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🛡Огоҳ бўлинг Фейк!

Ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда фуқаро Расул Кушербаев видеоларини сохталаштирган ҳолда “Сирли платформа орқали миллионлаб даромад олинг, Ўзбекистон фуқаролари бу йўл орқали ҳафтасига 8 миллион сўмгача фойда кўришмоқда мазмунида тарқатилаётган хабарлар ЁЛҒОН ва ҳақиқатга мос келмайди.

🟢 Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!

❗️ Ҳурматли фуқаролар агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!


P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар.


Каналга обуна бўлинг: 🕊@qashlive


QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi - Murotjon, Murodjon Azimov - Qarshi dan repost
Qarshi shahrida bo‘sh ish o‘rinlari mehnat yarmarkasi o‘tkaziladi

Joriy yilning 22-fevral kuni soat 9:00 dan 16:00 gacha Qarshi shahri hokimligi tashabbusi va Kambag‘allikni qisqartirish hamda bandlikka ko‘maklashish bo‘limi hamkorligida viloyat teatri binosi oldida “ISHGA MARHAMAT” bo‘sh ish o‘rinlari mehnat yarmarkasi o‘tkaziladi.

Yarmarkada 50 dan ortiq tashkilot va korxonalar 2 mingga yaqin bo‘sh ish o‘rinlari bilan ishtirok etadi. Ish beruvchilar va ish izlovchilar o‘rtasida to‘g‘ridan-to‘g‘ri muloqot tashkil qilinadi.

📍 Manzil: Mustaqillik ko‘chasidagi viloyat musiqali drama teatri binosi oldida
📞 Murojaat uchun telefon:
+99891-451-87-95

Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Қуёш панеллари ўрнатиш орқали даромад олиш мумкинлигини билармидингиз?

Каналга обуна бўлинг: 🕊@qashlive


Қарши шаҳрида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилади

🤝 Жорий йилнинг 22 февраль куни соат 9:00 дан 16:00 гача Қарши шаҳри ҳокимлиги ташаббуси ва Камбағалликни қисқартириш ҳамда бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида вилоят театри биноси олдида “ИШГА МАРҲАМАТ” бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилади.

📊 Ярмаркада 50 дан ортиқ ташкилот ва корхоналар 2 мингга яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этади. Иш берувчилар ва иш изловчилар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ташкил қилинади.

📍 Манзил: Мустақиллик кўчасидаги вилоят мусиқали драма театри биноси олдида

☎️ Мурожаат учун телефон: +99891-451-87-95

Каналга обуна бўлинг: 🕊@qashlive


Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy dan repost
#Тезкор
❗️Энди, Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.
3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.


QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi - Murotjon, Murodjon Azimov - Qarshi dan repost
#ЭЪЛОН Ҳурматли тадбиркорлар ва ташаббускорлар диққатига!

Жорий йилнинг 21 февраль соат 10-00 да Қарши шаҳридаги “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси”да йирик саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш ва эҳтиёжлари учун фойдаланилаётган товар ва хизматлар намойиши бўйича “Очиқ эшиклар” кўргазмаси ўтказилади.

❗️Унда Сиз ўз маҳсулотларингизга янги харидорлар ва ҳамкорларни топиш имкониятига эга бўласиз.


Ўз тадбиркорлигини ривожлантириш истагида бўлган барча ишбилармонлар ушбу кўргазмага таклиф этилади.

Мўлжал: Қарши шаҳри, эски шаҳар марказий деҳқон бозори ёни.

Маълумот учун: (98) 777-65-47; (91) 956-21-01.

Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X


🏔 ❄️ “Ҳисор” давлат қўриқхонаси давлат табиатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот муассасасининг Мираки бўлимида қиш фасли манзараси

Каналга обуна бўлинг: 🕊@qashlive



10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.