Туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви янги ғоялар ва келажак режаларга бой бўлдиБугун Бердоли маҳалласидаги 98-мактаб биносида Қамаши тумани ҳокими
Хуршид Усмонов, туман сектор раҳбарлари билан ёшлар ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари
Улуғбек Узоқов қатнашди.
Ушбу тадбир ёшларнинг бадиий чиқишлари намойиши билан бошланди.
Рассомчилик, ҳайкалтарошлик кўргазмалари, ёш ижодкорларнинг
мусиқий чиқишлари томоша қилинди.
Туманимиз ёшлар ҳаётига оид видеоролик билан учрашув давом этиб, ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тинглади. Хусусан, ёшлар томонидан
тадбиркорликка кўмак, бандлик, спорт ва санъат тўгараклари фаолиятига оид таклифлар билдирилди. Таклифлар маъқулланиб, кўмак кўрсатиш чоралари белгиланди. Шунингдек,
2 нафар ёшларга бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия тарзида
тикув машиналари берилди. Турли мусобақаларда ғолиб бўлган ёшларга
эсдалик совғалари тақдим этилди.
Учрашувда тумандаги хусусий ўқув-марказлари директорлари ҳам иштирок этиб, доимо билимга чанқоқ бўлишга чақирди.
Туман ҳокими мулоқот якунида ёшларнинг билим олишда тезроқ бўлиши, маррани баландроқ олиши ва доимо кучли бўлиш кераклигини таъкидлади.
#ҲокимваЁшлар #ТезроқБаландроқКучлироқ
Qamashi24.uz |
Facebook |
Telegram |
Instagram